105
машқ вақтида ҳам бундай ҳолат кузатилиши мумкин. Гипоксия пайдо бўлиши шароити ва
характерига қараб турлича бўлади:
1.
Гипоксемик гипоксия - қоннинг кислородга тўйинмаслиги, нафас олишнинг
бузилиши, нафас оладиган ҳавода кислород
парциал босимининг пасайиши
натижасида келиб чиқади, баландликка кўтарилганда, инерт газлар билан нафас
олганда, ўпка билан қон орасида газлар алмашинуви бузилганда, нафас
мускулларининг
заифлиги,
нафас
маркази
фаолияти
пасайганда,
пневматораксда, юрак-қон томир касалликларида кузатилади.
2.
Анемик гипоксия - қоннинг кислород бириктириш
хоссаси сусайганда
кузатилади. Қоннинг кислород сиғими пасаяди. Гемоглобин миқдори
камайганда, кўп қон йўқотганда, қон касалликларида ис гази билан
захарланганда, метагемоглобин ҳосил бўлганда (оғир металл тузлари билан
захарланганда) ҳам анемик гипоксия келиб чиқади.
3.
Циркулятор гипоксия - қон
айланиши бузилганда, юрак-қон томир системаси
касалликларида содир бўлади.
4.
Гистотоксик гипоксия - ҳужайра ичида оксидланиш-қайтарилиш жараѐни
бузилганда (масалан, цианидлардан захарланганда) кузатилади.
Даврий нафас. Нафаснинг бу турида нафас ҳаракатлари сони, унинг чуқурлиги
ўзгариши мумкин. Нафаснинг тўлқинсимон ўсиб
бориши ва шу каби пасайиши, ҳамда
улар ўртасидаги паузалар (тўхтаб олиш) 5-10-20 сек ва ундан узоқроқ давом этади. Бундай
ҳолат Чейн-Стокс нафаси деб аталади. Бир неча секунд ѐки минутнинг бир неча бўлагида
давом этган паузадан сўнг сийрак нафас ҳаракатлари пайдо бўлади, у дастлаб юзаки
бўлиб, кейин чуқурлашиб ва тезлашиб боради ҳамда юқори нуқтага етгач, яна
сийраклашади ва ниҳоят тўхтайди. Навбатдаги паузадан сўнг улар яна қайталанади.
Бундай нафас, нафас марказининг қўзғалиш хусусияти сусайганлигига ҳам боғлиқ.
Соғлом одамда ҳам ухлаѐтганда билинар-билинмас содир бўлади. Чейн-Стокс нафаси
МНС зарарланганда: мияда қон айланиш бузилганда ва заҳарланганда учрайди.
Биот нафаси нафас олишнинг анча секинлашиши билан характерланади:
бунда
маълум вақт бир неча секунддан ярим минутга қадар нафас олинмайди. Биот нафаси
кўпинча мия касалликларида учрайди ва у нафас маркази қўзғалувчанлигининг жуда ҳам
пасайганлигини кўрсатади.
Сунъий нафас. Нафас маркази шикастланганда ишламай қўйиб, мустақил нафас
олиш тўхтайди, газ алмашинувини таъминлаш учун сунъий нафас олиши зарур бўлади.
Сунъий нафас кўкрак қафасида ўтказиладиган, шунингдек узоқ вақт
давом этувчи
операцияларда ва миорелаксантлар юборилганда қўлланилади.
Сунъий нафас олдиришнинг уч тури бор: 1. Нафас йўллари орқали ўпкага ҳавони
ритмик равишда киритиш 2. Кўкрак қафасининг табиий нафас ҳаракатлари каби сунъий
равишда ритмик кенгайтириш ва кесиш 3. Нафас мускулларини электр токи билан ритмик
стимуллаш.
Биринчи усул кенг тарқалган бўлиб, ҳозирда жуда кўплаб сунъий нафас
аппаратлари мавжуд; оғиз орқали трахеяга трубка киритилиб, ўпкага ҳаво маълум босим
билан баллончадан ҳайдалади; Махсус мосламалар ҳаво киришини бошқариб туради.
Ҳаво ўпкага ҳайдалмай турган вақтда эса ўпка қисилиши ҳисобига - нафас чиқариш суст
равишда содир бўлади. Ўпкага ҳавони фаол киритиш билан бирга ўпкадан ҳавони сўриб
олувчи аппаратлар ҳам яратилган. Махсус аппаратлар бўлмаганда тез тиббий ѐрдам бериш
учун энг оддий усул - оғиздан оғизга ҳаво юбориш усулини татбиқ этиш мумкин.
Сунъий нафас олдиришни иккинчи усули - кўкрак қафасини қўл
билан ритмик
кенгайтириш ва қисишнинг турли усуллари. Кўкрак қафасини қисиш тўхтатилгандан сўнг,
кўкрак қафаси суст равишда кенгаяди ва ўпкага ҳаво киради. Узоқ нафас олдириш учун
эса «темир ўпка» номли махсус аппарат қўлланилади. Бунинг учун одам махсус ѐтган
ҳолда жойлаштирилади. Камеранинг олдинги қисмида бош, бўйин учун тешик ва махсус
ѐқа бор. Ёқа камеранинг герметиклигини таъминлайди. Одам боши камерадан ташқарида
106
бўлиб, компрессор ѐрдамида юқори ва паст босим ҳосил қилиб туради. Камерада босим
пасайганда атмосфера ҳавоси нафас йўллари орқали ўпкага киради ва кўкрак қафасини
кенгайтиради. Камерада босим ортганда эса кўкрак қафаси қисилиб, ўпкадан ҳаво чиқади.
Сунъий нафас олдиришнинг учинчи усули – диафрагмал нервни таъсирлаш
натижасида диафрагма қисқаришини таъминлаш. Бу усул нисбатан кам қўлланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: