Нормал физиология курсига кириш


Модда ва энергия алмашинуви



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Модда ва энергия алмашинуви 
 
Тирик организмдаги ҳар қандай жараѐнлар энергия ажралиши билан кечади. 
Энергия ажралиши организмнинг иш бажара олишидан далолат беради. Энергияларнинг 
ҳоссаларини ва тизимда уларнинг ўзгаришини физиканинг махсус бўлими 
термодинамика ўрганади. Атроф муҳитдан шартли равишда ажратиб олинган 
мавжудотлар мажмуи термодинамик тизим дейилади. Термодинамик тизимни алоҳида, 
ѐпиқ ва очиқ турларга бўладилар. Алоҳида ѐки ажратиб олинган тизимга кирувчиларнинг 
энергия ва массаси ўзгармайди, улар атроф мухит билан модда ва энергия 
алмашмайдилар. Ёпиқ тизимда атроф мухит билан энергия алмашадилар, лекин модда 
алмашмайдилар, шунинг учун уларнинг массаси доимий ўзгармас холда бўлади. Очиқ 
тизимда эса атроф мухит билан ҳам модда, ҳам энергия алмашинуви содир этилади. 
Термодинамика нуқтаи назаридан тирик организмлар очиқ термодинамик тизимга 
кирадилар, чунки улар ҳаѐти давомида ташқи муҳит билан тинимсиз модда ва энергия 
алмашинувида бўладилар.
Термодинамиканинг биринчи қонунига асосан энергия бир турдан иккинчи турга 
айланиши мумкин, лекин йўқолмайди. Термодинамиканинг иккинчи қонунига энергиянинг 
барча тури охир оқибатда иссиқлик энергиясига айланади ва материя таркибида 
тартибсизлик вужудга келади. Тизимнинг тартибсизлик даражаси энтропия деб
аталади. 
Бу қонунга асосан ѐпиқ тизим ичида энтропия ортиб беради ва фойдали энергия (яъни иш 
бажаришда фойдаланиладиган энергия) камайиб боради. Энтропияни ортиши кимѐвий 
энергияни иссиқлик энергиясига айланишига олиб келади, натижада тирик организм 
таркибий ва функционал ҳолатини тутиб турмоқ учун янги энергия манбаи овқат 
истеъмол қилиши зарур бўлади.
Модда ва энергия алмашинуви тирик организмда модда ва энергия ўзгаришини 
организм ва ташқи муҳит ўртасида модда ва энергия алмашинувини таъминловчи физик-
кимѐвий ва физиологик жараѐнлар мажмуидир. Тирик организмдаги модда алмашинуви 
ташқи муҳитдан ҳар хил моддаларни ташиши, ўзгариши, уларни ҳаѐт фаолияти учун 
ишлатиш ва ҳосил бўлган чиқинди моддаларни ташқарига чиқариб юборишдан иборат.
Организмдаги барча модда ва энергия ўзгаришларини умумлаштириб-
метаболизм (модда алмашинуви) деб номланган. Бу ўзгаришлар ҳужайра даражасида 
метаболизм йўллари деб аталувчи кетма-кет келувчи мураккаб реакциялардан иборат. Бу 
реакциялар генетик ва кимѐвий механизмлар ѐрдамида бошқарилиб турилади. 
Метаболизм икки қарама-қарши йўналган ва бир-бири билан боғлиқ: анаболизм 
(ассимиляция) ва катаболизм (диссимиляция) жараѐнларидан иборат.
Анаболизм-ҳужайра, тўқима ва аъзолар таркибидаги органик маддалар 
биосинтези жараѐнлари мажмуидир. У организмда ўсиш, ривожланиш, биологик 
таркибини янгилаш, энергияни тўплаш (макроэргик боғларни синтезлаш) жараѐнларини 
таъминлайди. Анаболизм овқатли моддалар таркибида тушган молекулаларини бошқа 
мураккаб молекулаларга кимѐвий ўзгартиришдан иборат. Масалан, аминокислоталарни 
ҳужайра генетик аппаратидаги кўрсатмага асосан синтезланаѐтган ҳужайра оқсиллари 
таркибига киритиш.
Катаболизм-мураккаб молекулаларнинг содда моддаларгача парчаланиши, 
уларнинг бир қисмини биосинтезга асос қилиб олиниши ва бошқа қисмини эса охирги 
махсулотларгача парчаланиши ва энергия ажратиши жараѐнларининг мажмуидан иборат. 
Метаболизм натижасида қуйидаги охирги махсулотлар ҳосил бўлади: сув (одамларда бир 


107 
кунда тахминан 350 мл), карбонат ангидрит (230 мл/мин), ис гази (0,007 мл/мин), 
мочевина (бир кунда 30 г ча), азот сақловчи бошқа, моддалар (бир кунда тахминан 6 г ).
Катаболизм натижасида овқатли моддалар молекулаларидан энергия ажралиб 
чиқади ва организм эхтиѐжи учун сарфланади. Масалан, овқат таркибида тушган оқсиллар 
аминокислоталаргача парчаланади ва аминокислоталар оксидланиб СО
2
ва Н
2
О гача 
парчаланади, бу жараѐн энергия ажралиши билан кузатилади. 
Анаболизм ва катаболизм жараѐнлари организмда динамик мувозанатда бўлади. 
Катаболизмдан анаболизмни устун туриши организмни ўсиш, тўқима массасини 
ортишига олиб келса, катаболик жараѐнлар устунлиги эса тўқима таркибини қисман 
бўлиш-бўлмаслиги инсон ѐшига (болаларда анаболизм устунлик қилади, катта ѐшдаги 
одамларда мувозанат ҳолат ва кексаларда катаболизм устунлиги кузатилади), соғломлик 
ҳолатига, организмни жисмоний ѐки психоэмоционал зўриқишига боғлиқ. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish