Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Воситасиз калориметрияда- организмдан ажралиб чиқаѐтган иссиқлик бевосита 
аниқланади. Бунинг учун текширувчи (одам ѐки ҳайвон) маҳсус герметик камерага 
киритилади. Камера орқали кувурда сув ўтказилган бўлиб, шу сувнинг иссиқлик сиғими, 
маълум вақт бирлигида ўтган сув миқдори, камерага кираѐтган ва ундан чиқаѐтган 
сувнинг температураси хисобга олинган ҳолда текширилувчидан ажралган иссиқлик 
миқдори хисоблаб топилади. 
Воситали калориметрияда- маълум бир вақт оралиғида истеъмол қилинган О
2
ва 
ажралиб чиқаѐтган СО
2
газини аниқлаш орқали организмдаги энергетик сарф хисоблаб 
топилади. Чунки энергия ажралиши асосан Организмдаги оксидланиш жараѐнига 
боғлиқдир. Шунинг учун ҳам газ алмашинувини ўрганиш орқали Организмдаги энергетик 
сарфни аниқлаш мумкин. Дуглас-Холдейин усули энг кенг тарқалган воситали 
калориметрик усулдир. Бу усул бўйича 10-15минут давомида текширилувчи маҳсус 
мослама ѐрдамида атмосфера ҳавосидан нафас олиб Дуглас копчасига нафас чиқаради. 
Шу қопчадаги ҳаво таркибидаги О
2
ва СО
2
газларининг миқдори фоизларда аниқланади. 
Муайян вақт ичида ажралиб чиққан СО
2
ни сарфланган О
2
га нисбати-нафас 
коэффициентига қараб организмда оксидланаѐтган моддани аниқлаш мумкин. Оқсил 
оксидланганда нафас коэфициенти 0,8 га, ѐғлар оксидланганда 0,7, карбонсувлар 
оксидланганда 1,0га тенг бўлади. Нафас коэфициентининг ҳар бир қийматига 
кислароднинг калорик эквиваленти мос келади. Организм 1 литр кисларод сарфлаганда 
ажралиб чиқадиган энергия миқдорига кислароднинг калорик эквиваленти деб айтилади. 
Кислароднинг калорик эквиваленти катталиги муайян пайтда оксидланаѐтган модданинг 
турига боғлиқ, агар карбонсувлар оксидланаѐтган бўлса 21 кДж (5 ккал)га, оқсил 
оксидланганда-18,7кДж (4,5 ккал)га ва ѐғ оксидланганда-19,8кДж (4,7ккал)га тенг бўлади. 
Асосий алмашинув. Энергия алмашинуви жадаллиги турли омиллар таъсирида 
ўзгариб туради. Шунинг учун ҳам ҳар хил одамлардаги энергия алмашинувини 
солиштириш учун асосий алмашинув-деган ўлчов, катталик қабул қилишган. Асосий 
алмашинув –деб тийрак организмнинг физиологик тинч ҳолатда тургандаги энергетик 
сарфига айтилади. 
Физиологик тинч ҳолатга қуйидагилар киради: 
1)Комферт ҳарорат (18-20

иссиқлик), бунда инсон совқатмайди ва иссиб ҳам 
кетмайди; 2) ѐтган ҳолатда (жисмоний тинчлик, лекин уҳламаслиги керак); 3) Эмоционал 
тинч ҳолат чунки эмоционал стресс ҳолатда метаболизм кучайиб кетади; 4) Нахорда, яъни 
охирги марта овқатланганидан 12-16 соат ўтгандан сўнг. 
Асосий алмашинув катталиги жинсга, ѐшга, бўй узунлигига ва тана вазнига боғлиқ. 
Ўртача ѐшда, бўй узунлиги ва вазнга эга бўлган эркакларнинг асосий алмашинуви 
катталиги 1 кг вазнига 1 соатда 1ккалорияга тенг, бу ўртача 1700 ккал ни ташкил қилади. 
Аѐлларда бу кўрсаткич эркакларга нисбатан 10% кам, болаларда эса катта ѐшдагиларга 
нисбатан юқори. 


109 
Юза қоидаси. Асосий алмашинув катталиги 1кг тана вазнига нисбатан олинганда 
сутэмизувчиларда кескин фарқ қилади: ҳайвон қанча кичик бўлса унда асосий алмашинув 
шунча катта. Агар модда алмашинув жадаллиги 1м 
2
тана юзасига нисбатан олинса 
улардаги фарқ унча катта бўлмайди. Макс Рубнер 1868 йили энергия сарфи (алмашинув 
жадаллиги) тана юзаси катталиги тўғри пропорционал эканлигини аниқлади. Тана юзаси 
қанча катта бўлса организмда иссиқлик йўқотиш шунча юқори бўлади, натижада 
йўқотилган иссиқликни қоплаш учун организм кўпроқ иссиқлик ишлаб чиқара 
бошлайди. Одамларда асосий алмашинувни тана юзасига бўлган нисбати деярли турғун 
ҳолатда бўлади. Чунки иссиқлик ажралиши 1м
2
тана юзасига 3559-5234 кДж (850-1250 
ккал) ни ташкил қилади. 
Тана юзасини аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланилади: 
R=К∙m 
бу ерда m-тананинг кг лардаги массасини, К-константа, одамларда 12,3 га
тенг

Яна ҳам аниқроқ Дюбуа формуласи ѐрдамида аниқласа бўлади: 
R=W0,
425
∙Н0,
725
∙71,84 
бу ерда W –тананинг кг лардаги массаси, Н-бўй узунлиги, см ларда. 
Юза қоидаси ҳам нисбий тўғри хисобланади, чунки тана юзаси бир хил бўлса икки 
кишида метаболизм жадаллиги ҳар хил бўлиши мумкин. Бундай бўлишига нерв, эндокрин 
ва бошқа тизимларни ҳолати сабаб бўлиши мумкин. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish