111
сақлайди. Организмдан ажралиб чиққан 1г азот 6,25г оқсил парчаланганлигидан далолат
беради. Катта одам организмидан бир суткада 3,7г азот ажралади,
демак парчаланган
оқсил массаси 3,7∙6,25=23г, ѐки тананинг 1 кг массасига 0,028-0,075г азот тўғри келади.
(
Рубнернинг ейилиш коэффициенти). Агар организмга тушаѐтган ва ундан ажралиб
чикаѐтган азот миқдори тенг бўлса, демак организм
азот мувозанати ҳолатида экан. Агар
организмга тушаѐтган азот ундан ажралаѐтган азотдан кўп бўлса
мусбат азот
мувозанати (азот ретенцияси) дан далолат беради. Бундай ҳолат мускул массаси
ортаѐтганда (жисмоний чиниқиш даврида), организм ўсаѐтганда, ҳомиладорлик даврида,
оғир касалликдан тузалаѐтган даврда кузатилади. Организмдан чиқарилаѐтган азотнинг
унга тушаѐтган
азотдан устунлигини манфий азот мувозанати дейилади. Бундай ҳолат
тўла қимматга эга бўлмаган оқсил истеъмол қилинганда, яъни организмга алмаштириб
бўлмайдиган аминакислоталарнинг бирортаси тушмаса, оқсил очлиги ѐки тўла очлик
пайтида кузатилади.
Катта ѐшдаги соғлом одам бир суткада тананинг 1кг массасига 0,75г оқсил
истеъмол қилиши зарур, 70кг массага эга бўлган одам 52,5г тўла қимматли оқсил
истеъмол қилиши зарур. Азот мувозанатини ишонарли ҳолатда
ушлаб туриш учун бир
суткада 85-90г оқсил истеъмол қилган маъқул. Болалар, ҳомиладор ва эмизакли аѐлларда
бу кўрсаткич яна ҳам юқорироқ, шулардан оқсиллар асосан пластик вазифасини ўтайди
деган ҳулоса қилиш мумкин.
Липидлар алмашинуви. Липидлар глицерин ва ѐғ кислоталаридан иборат. Ёғ
кислоталарининг тўйинган ва тўйинмаган турлари мавжуд. Липидлар организмда
энергетик ва пластик вазифаларни бажарадилар. Катта ѐшдаги одамлар организмдаги
энергетик сарфни 50%ни ѐғлар оксидланиши ҳисобига амалга ошади. Ёғлар озиқланиш
учун ҳам сарфланади, унинг организмдаги захираси тана вазнини 10-20%ни ташкил
қилади. Унинг деярли ярми тери ости ѐғ китчаткаларида, катта миқдорда қоринѐғ сифати,
буйрак олди ѐғ ва мускуллар орасида сақланади. Очликда, организмга совуқ
таъсир
қилганда, жисмоний ѐки психоэмоционал зўриқиш пайтида захирадаги ѐғлар
парчаланиши кучаяди. Тинч ҳолатда овқат истеъмол қилингандан сўнг ѐғлар ресинтез
бўлиб яна ѐғ депосида йиғила бошлайди. Энергетик мақсадда асосан нейтрал ѐғлар –
триглицеридлар, пластик материал сифатида эса фосфолипидлар, холестерин ва ѐғ
кислоталари ишлатилади, улар ҳужайра липопротеид таркибига киради, стероид
гормонлари, ўт кислоталари ва простогландинлар ўтмишдошлари ҳисобланади.
Ичакдан сўрилган липид молекулалари эпителиоцитларда ташилувчи заррачаларни
(хиломикронлар) ҳосил қиладилар ва ламфатик томирлар орқали қонга тушадилар.
Капиллярлар эндотелийсидаги липопротеидлипазалар
таъсирида хиломикроннинг
таркибидаги нейтрал триглицеридлар глицерин ва ѐғ кислоталарига парчаланадилар. Ёғ
кислоталарининг бир қисми албумин билан бирикади, глицерин ва эркин ѐғ кислоталар ѐғ
ҳужайраларига қўшилиб триглицеридларни ҳосил қиладилар. Хиломикроннинг қолдиқ
қисмини гепатоцитлар ушлаб қолади, эндоцитозга учратади ва лизосомада парчаланиб
кетади. Жигарда синтезланган липид молекулаларини ташиш учун липопротеидлар ҳосил
бўлади. Бу липопротеидлар паст ва ўта паст зичликка эга бўлиб, жигардан бошқа
тўқималарга триглицерид ва холестеринларни ташийдилар. Тўқима ҳужайралари
липопротеидларни сезувчи рецепторлар ѐрдамида қонда айланиб юрган паст зичликка эга
бўлган липопротеидларни сезиб олади ва эндоцитоз йўли билан қамраб оладилар,
лизосомаларда улар парчаланиб ҳужайра эхтиѐжига мувофиқ холестеринни ажратадилар.
Агар қонда паст зичликка эга бўлган липопротеидлар кўпайиб кетса макрофаглар ва
бошқа лейкоцитлар томонидан ушлаб олинади. Бу ҳужайралар метаболик кам фаол бўлган
холестерин эфирларини ўзида йиғиб, қон томирлар деворида атеросклероз тошмалари
таркибий қисмини ташкил қилади.
Юқори зичликдаги липопротеидлар ортиқча холестерин ва
унинг эфирларини
тўқималардан жигарга ташиб келади. Жигарда улардан ўт кислотаси синтезланади, сўнгра
112
организмдан чиқариб юборилади. Бундан ташқари, буйрак усти безида стероид
гормонлари синтезида юқори зичликка эга бўлган липопротеидлар ишлатилади.
Сода ва мераккаб липид молекулалари организмда синтезланади, фақат линол,
линолен ва арахидин, тўйинмаган ѐғ кислоталари бундан мустасно, улар албатта овқат
таркибида тушишлари зарур. Бу алмаштириб бўлмайдиган ѐғ кислоталари фосфолипидлар
молекуласи таркибига киради. Арахидин кислотасидан простогландин, простоциклин,
тромбоксан ва лейкотриенлар ҳосил бўладилар. Алмаштириб бўлмайдиган ѐғ
кислоталарини организмда бўлмаслиги ѐки кам миқдорда
организмга тушиши, организм
ўсишининг тўхташи, буйрак фаолияти бузилиши, тери касалликлари, пуштсизлик каби
ҳолатларни келтириб чиқаради. Ёғларнинг биологик қиммати
таркибида алмаштириб
бўлмайдиган ѐғ кислоталарининг борлиги ва уларни ўзлаштириш даражасига қараб
аниқланади. Маска ѐғи, тўнғиз ѐғи – 93-98 % га, кунгабоқар ѐғи – 96-90 % га, маргарин 94-
98 % га ўзлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: