Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Энергияни кунлик сарфи. Соғлом одам Организмидаги кунлик энергетик сарф 
асосий алмашинувдан фарқланади ва у қуйидаги қисмлардан таркиб топган: асосий 
алмашинув; ишчи қўшимча, яъни маълум бир ишни бажариш учун сарфланган энергия; 
овқатли моддаларнинг специфик динамик таъсири. Бир суткада ажралиб чиққан 
энергияларнинг йиғиндиси ишчи алмашинувни ташкил қилади. Ҳар хил жисмоний 
харакатларда ажралиб чиқадиган энергия-жисмоний фаоллик коэфициенти билан 
аниқланади, у умумий энергетик сарфни асосий алмашинув катталигига бўлган нисбат 
билан аниқланади. 
Ўтирган ҳолда енгил иш бажариш учун бир суткада 2400-2600 ккал жисмоний 
зўриқиш билан бажарилаѐтганда 3400-3600ккал, ўта оғир жисмоний меҳнат билан 
шуғулланганда 4000-5000 ккал ва ундан ортиқ энергия зарур. Чиниққан спортчиларда 
қисқа вақт ичида жадал машқ бажарган пайтларида ишчи энергетик сарф асосий 
алмашинувга нисбатан 20 маротабагача ортиши мумкин. Жисмоний зўриқиш пайтда 
умумий энергетик сарфни сарф бўлаѐтган О

миқдори билан аниқлаб бўлмайди, чунки 
энергиянинг бир қисми гликолиз (анаэроб) натижасида ҳосил бўлади. Кислародга бўлган 
эҳтиѐж ва истеъмол қилинаѐтган О
2
ўртасидаги фарқ анаэроб жараѐн хисобига ҳосил 
бўлаѐтган энергияга тўғри келади ва кисларод қарзи деб аталади. Жисмоний иш 
тўхтагандан сўнг ҳам О
2
истеъмол қилиниши юқори қолади, чунки бу пайтда кисларод 
қарзи организмга қайтарилади. Ушбу кисларод анаэроб метаболизм ҳисобига ҳосил 
бўлган махсулот-сут кислотасини пировиноград кислотасига айлантириш, энергетик 
бирикма (креатинфосфат)ни фосфорлаш ва О
2
захираси бўлган миоглобинни синтезлаш 
учун сарфланади. 
Манашу тарзда барча одамлар 5 гурухга бўлинади. 
Гурух 
Касбининг 
ўзига 
ҳослиги 
Жисмоний 
фаоллик 
коэфициенти 
Суткалик 
энергия 
сарфи кДж (ккал) 
Биринчи 
Ақлий меҳнат 
1,4 
9799-10265 
(2100-2450) 
Иккинчи 
Енгил 
жисмоний 
меҳнат 
1,6 
10475-11732 
(2500-2800) 
Учинчи 
Ўртача 
оғирликдаги 1,9 
12360-13827 


110 
жисмоний меҳнат 
(2950-3300) 
Тўртинчи 
Оғир жисмоний меҳнат 2,2 
14246-16131 
(3400-3850) 
Бешинчи 
Ўта оғир жисмоний 
меҳнат 
2,5 
16131-17598 
(3850-4200) 
Овқат истеъмол қилиниши энергетик сарфни кучайтиради (овқатли моддаларнинг 
специфик динамик таъсири). Оқсилли овқат модда алмашинув жадаллигини 25-30%га, 
карбонсув ва ѐғлар эса 10% га ортиради. Ухлаѐтган пайтда модда алмашинув жадаллиги 
асосий алмашинувдан 10% га камаяди. Бунинг сабаби ухлаѐтган пайтда мускулларнинг 
бўшашган ҳолда бўлишидир. Қалқонсимон бези гиперфункциясида асосий алмашинуви 
кучаяди ва гипофункцияда эса сусаяди. Гипофиз ва жинсий безлар гипофункциясида 
асосий алмашинув жадаллиги пасаяди. 
Ақлий меҳнат пайтида энергетик сарф жисмоний мехнатга нисбатан анча паст. Зўр 
бериб ақлий меҳнат қилганда ҳам энергетик сарф, тинч ҳолатга нисбатан, 2-3% га ортиши 
мумкин ҳолос. Агар ақлий меҳнат эмоционал қўзғалиш билан бирга содир бўлса 
энергетик сарф анча ортади. Эмоционал қўзғалишдан сўнг бир неча кун давомида модда 
алмашинуви 11-19% га ортган ҳолда қолиши мумкин. 
Модда алмашинуви. Овқатли моддаларни хазм йўлига ва ҳавони ўпкага тушиши 
модда алмашинувининг бошланишидир. 
Оқсил, 
ѐғ 
ва 
карбонсувларни 
ферментлар 
таъсирида 
сувда 
эрувчи 
аминокислоталарга, моно-ва дисахарадларга, глицерин , ѐғ кислоталари ва бошқа 
маҳсулотларгача парчаланиш ва сўрилиш жараѐни модда алмашинувининг биринчи 
босқичидир.
Овқатли моддалар ва кислародни қонда ташилиши, тўқималарга етказиб берилиши
ҳужайралардаги моддаларни мураккаб кимѐвий ўзгаришлари модда алмашинувининг 
иккинчи босқичидир. Хужайраларда бир вақтни ўзида овқатли моддаларни охирги 
маҳсулотларгача парчаланиши, ферментлар гормонлар, хужайра таркибий қисми 
синтезланиши содир бўлади. Моддалар парчаланиши натижасида энергия ажралиб чиқади 
ва у синтез жараѐнида, аъзо ва бутун организ фаолиятини таъминлаш учун сарфланади. 
Ҳосил бўлган оҳирги моддаларни ташилиши, буйрак, ўпка, тер безлари ва ичак 
орқали чиқариб юборилиши модда алмашинувининг учинчи босқичидир. 
Оқсил, ѐғ, карбонсув, минерал тузлар ва сув алмашинув бир-бири билан боғлиқ 
ҳода кетади. Ҳар бир моддани алмашинувида ўзига хос томонлари бор, уларнинг 
физиологик ахамияти ҳар хил. Шунинг учун ҳам ҳар бир модданинг алмашинуви алоҳида 
кўриб чиқилади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish