Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Тўқималарда газлар алмашинуви. Катта қон айланиши доираси капиллярлари ва 
тўқималар орсида кислород ва карбонат ангидриди газларининг алмашинуви оддий 
диффузия йўли билан содир бўлади. Газларнинг ўтиши капилляр, тўқима ва 
интерстициал суюқликлар орасидаги уларнинг таранглиги фарқи бўйича амалга ошади.
Кислороднинг таранглиги унинг истеъмол қилинадиган жойларида энг паст 
бўлади. Биологик оксидланиш жараѐни кечадиган жой митохондрияларда 0,5 мм сим уст 
га яқин бўлади. Оксигемолобин диссоциацияси натижасида ажралиб чиққан кислород 
молекулалари паст тарангликка эга бўлган жойларга ўта бошлайди. Тўқималарда 
кислороднинг таранглиги кўпчилик омилларга боғлиқ: қон оқиш тезлигига, 
капиллярларнинг тузилиши ва бир-бири орасидаги масофага, ҳужайраларнинг 
капиллярларга нисбатан жойлашишига, оксидланиш жараѐнлари фаоллигига ва х.к. 
Тўқималараро суюқликда кислороднинг таранглиги 20-40 мм сим уст га тенг. 
Капиллярлардан ўтаѐтган қондан тўқимага ўтган О

миқдорининг қон О

сиғимига 
нисбати - қоннинг кислород сиғими - кислороднинг ўтилизация коэффициенти деб 
аталади. Тинч турган вақтда бу кўрсатгич 30-40% га тенг.Тўқималарнинг кислородга 
бўлган эҳтиежи турли бўлганлиги учун кислороднинг утилизация коэффициенти ҳам 
турлича бўлади. Масалан: миокардда, миянинг кул ранг моддасида, жигарда 40-60% га 
тенг. Оғир жисмоний иш бажарганда скелет мускулларида ва юракда 90% гача етади. Бош 
миянинг кул ранг моддасида оқ моддасига нисбатан 8-10 баробар юқори. Буйракнинг 
пўстлоқ моддасида мағиз моддасига нисбатан 20 баробар юқори.
Карбонат ангидриднинг ҳужайралардаги таранглиги 60 мм сим..уст гача бўлади. 
Тўқималараро суюқликда 46 мм сим.уст га тенг. Артериал қонда эса 40 мм сим уст га 
тенг. Карбонат ангидриди босимлар градиенти бўйича тўқимадан капиллярларга ўтади. 
Нафаснинг 
бошқарилиши.. 
Нафасни 
бошқарувчи 
механизмлар 
нафас 
системасининг турли қисмларида ҳамда марказий нерв системасининг турли бўлимларида 
жойлашган тузилмалар иштирокида амалга оширилиб, организмнинг кислородга бўлган 
эҳтиѐжини қондиришга қаратилган жараѐндир. 
Ўпка орқали нафас олишнинг асосий физиологик аҳамияти артериал қонда 
газларнинг оптимал миқдорини ушлаб туришга қаратилганлигидадир.
Ташқи нафаснинг бошқарилиши рефлектор йўллар билан амалга оширилиб, ўпка 
тўқималари ва қон томирларнинг рефлексоген соҳаларида жойлашган махсус рецепторлар 
қўзгалиши ҳисобига амалга оширилади. Нафасни бошқарувчи марказий механизмлар орқа 
мия нерв элементларида, узунчоқ мияда ва МНТ нинг юқори қисмларида жойлашган. 
Мия ўзагининг нафас нейронлари орқа мия мотонейронларига ва нафас 
мускулларига ритмик равишда сигналлар юбориб туради. 
Нафас 
маркази. 
Узунчоқ миянинг нафас ритмини таъминловчи ҳусусий ядролари тўплами 
нафас маркази дейилади. 


97 
Нафас марказлари физиологик шароитда қондаги О
2
ва Н
+
лар концентрацияси 
ҳақидаги 
ахборотни 
периферик 
ва 
марказий 
хеморецептор-лардан 
олади. 
Хеморецепторлардан келаѐтган афферент сигналлар нафас марказига келаѐтган бошқа 
афферент таъсирлар билан ҳамкорликда ишлайди, лекин охир оқибат нафаснинг гуморал 
бошқарилиши нейроген бошқарилишидан устунлик қилади. Масалан, инсон узоқ вақт 
нафасни ихтиѐрий ушлаб туролмайди, чунки бу пайтда гипоксия ва гиперкапния кучайиб 
кетади натижада нафас олишга мажбур бўлади.
Нафас маркази иккита асосий функцияни бажаради: биринчиси мотор ѐки 
ҳаракат функцияси, нафас мускулларининг қисқариши билан намоѐн бўлади ва 
иккинчиси гомеостатик-ички муҳитдаги О
2
ва СО
2
концентрациясига боғлиқ ҳолда нафас 
ўзгариши келиб чиқади. 
Нафас марказининг ҳаракат функцияси МНТ нинг бошқа функциялари билан 
ҳамкорликда нафасни организмдаги метаболитик эҳтиѐжига мослаб туради.
Нафас марказининг гомеостатик функцияси газларнинг (О
2
, СО
2
) ва рНнинг 
қондаги ва мия суюқлигидаги физиологик миқдорини таъминлаб туради. Тана ҳарорати,
газлар таркиби ўзгарган муҳитдаги, масалан, ортган ва пасайган бараметрик босимда
нафасни таъминлайди.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish