7-Маъруза. Мускул тўқимаси – (Muscle tissue). Миология-мускуллар ҳақидаги фан. Нерв тўқимаси –



Download 21,18 Kb.
bet1/2
Sana06.07.2022
Hajmi21,18 Kb.
#746006
  1   2
Bog'liq
7 м


7-Маъруза. Мускул тўқимаси – (Muscle tissue). Миология-мускуллар ҳақидаги фан. Нерв тўқимаси – (Nervous tissue).


Режа

  1. Мускул тўқимаси ҳақида маълумот.

  2. Мускул тўқимасининг тузилиши ва классификацияси.

  3. Юрак мускулининг гистологик тузилиши ва физиологияси.

  4. Мускул тўқимасининг эволюцион тараққиёти.

  5. Нерв тўқимасининг умумий тавсиф.

  6. Нерв тўқимаси ҳужайраси-нейроннинг тузилиши ва турлари. Нерв тўқимаси организмдаги вазифаси.

  7. Нерв толалари ва уларни тузилиши. Ҳаракат нерв учлари ёки эффектор.

  8. Нейронлараро синапслар.

  9. Нейроглия ва унинг хиллари.

  10. Нерв тўқимасининг ривожланиши ва регенерацияси.

  11. Нерв системасининг тузилиши ҳақидаги назариялар.



Калит сўзлар: Нейроцит ёки нейрон, аксон, дендрит, униполяр, биполяр, мультиполяр, рецепторлар, синапс, пептидергик ҳужайралар, мономинергик ҳужайралар, нейросекретор ҳужайралар, нейроглия, эффектор, регенерация, гистогенез, филогенетик, онтогенетик, кўндаланг йўлли, силлиқ мускуллар, қия мускуллар, соматик ва қулфдош мускуллар, тоник ва тетоник мускуллар, эктодермал, эндодермал, мезодермал, дифференция, мезенхима, изотроп, анизотроп, диск, мезофрагма, телофрагма, филогенетик, физиология, митоз, регенерация, гистогенез.


Мускул тўқимаси – (Muscle tissue).
Мускул тўқимаси организмини турли жойларида – суяклар устида (оёқ, қўл, қорин, елка, бош ва бошқалар), турли органлар деворида (ошқозон, оғиз, қизилўнгач, ичаклар, безлар атрофи ва бошқалар) жойлашган бўлиб, қисқариш хусусиятига эга, организм ва ундаги органларни ҳаракатга келтиради, яъни организмдаги барча ҳаракатлар мускуллар тўқимасининг қисқариши ва чўзилиши ҳисобидан амалга ошади.
Бошқа тўқималар каби мускул тўқимаси ҳам эволюцион тараққиёт жараёнида пайдо бўлган, анча кеч даврда – эпителий ва бириктирувчи тўқималар пайдо бўлганидан кейинги даврда вужудга келган.
Ҳар қайси организмнинг келиб чиқиши ташқи муҳит тақазоси билан, яъни ташқаридан таъсир этиб турган муҳит омилларига мослашиш эхтимоли билан пайдо бўлар экан, мускуллар ҳам организмнинг ташқи муҳит қўйнида унинг таъсирларига жавоб қайтариш ёки тирик мавжудод сифатида озиқ ишлаш, унга илиниш зарурияти туфайли пайдо бўлган. Бинобарин мускул тўқимаси эволюция жараёнида цитоплазмасида қисқариш хусусиятига эга бўлган оқсил тузилмалари бор ҳужайралардан келиб чиққан.
Барча мускул турларини уларнинг функциялари ва тузилишидаги ўзига хос бирлик, яъни протоплазмасида оқсил иплари миофибрилларнинг борлигидир.
Умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонларнинг мускуллари бир хил вазифаларни бажарсаларда, лекин улар тузилишлари билан фарқланади.
Мускуллар турли хусусиятларига қараб классификацияланади.
1. Тузилишига қараб:
а) Кўндаланг йўлли (толали) мускуллар ёки скелет мускули ҳам дейилади. Баъзан тарғил мускул деб номланади.
б) Силлиқ мускуллар;
в) икки ёқлама қия мускуллар;
2. Организмда жойлашиш ҳолати бўйича:
а) ички аъзолар мускуллари;
б) юрак мускуллари;
в) соматик мускуллар.
3. Функциялари бўйича:
а) тоник мускуллар;
б) тетоник мускуллар;
в) қулфдош мускуллар (бекитиш) функциясига эга бўлган мускул тўқималари.
4. Келиб чиқиши бўйича:
а) эктодермал мускуллар;
б) эндодермал мускуллар;
в) мезодермал мускуллар.


Кўндаланг йўлли (тарғил) мускул тўқимаси.
Кўндаланг йўлли (тарғил) мускул скелет – суяклар устида, тил, танглай, қизилўнгачни бир қисми, кўз, милк (юз), мускули ва нафас йўлларида жойлашган. Узун толалардан иборат бўлиб, уларнинг узунлиги 12 см гача етиши мумкин. Диаметри эса бир неча микрондан юз микронгача.
Ҳар бир толача юпқа парда-сарколемма билан ўралган. Мускул толасининг цитоплазмаси-саркоплазма деб аталади.
Ҳар бир мускул толачаси ўзига хос тегишли бириктирувчи тўқимадан иборат қават билан ўралиб туради. Бириктирувчи тўқима орқали ҳар бир мускул толачаларига қон томирлари билан нерв шахобчалари кириб келган.
Кўндаланг йўлли мускул толачалари кўп ядроли билан, ядрочалар сони ўнтадан юзтагача бўлади. Ядролар одатда толачанинг периферик қисмида жойлашган. Ядролар ва миофибриллар оралигини саркоплазма суюқлиги тўлдириб туради. Бундан ташқари толачалар таркибида ҳужайра органоидлари (айниқса митохондриялар) ва киритмалар бор.
Булар орасида энг кўп учрайдигани (киритма) миоглобин (пигмент) мускулларга қизил ранг берувчи гемоглобиндир. Миоглобин ўзида кислородни қуйи сақлайди ва мускуллар ишлаганда сарфлайди.
Миоглобин пигменти кўп-озлигига қараб мускуллар: қизил мускуллар ва оқ мускулларга ажратилади.
Қизил мускулларда миоглобин кўп бўлиб уларга тез ҳаракатланувчи мускуллар киради. Масалан: Канот мускуллари.
Оқ мускулларда миоглобин кам. Улар кам ҳаракат қилади. Масалан: товукнинг тўшидаги мускуллар.
Фибрилалар қисқариш-бўшаш хусусиятига эга. Уларнинг морфологик тузилиши ҳам бажарадиган вазифаларига мослашган. Ўзига хос физик ва химиявий тузилишга эга, оқ ва қора дисклардан ташкил топган. қора дисклар бўёқларга яхши буялади ва иккита нур синдириш хусусияти билан ажралиб туради.
Шунинг учун улар анизотроп дисклар дейилади ва А ҳарфи билан белгиланади. Иккинчиси дисклар эса яхши бўялмайди ва нурни синдирмайди. Булар изотроп дисклар дейилиб - Н ҳарфи билан белгиланади.
Ҳар иккала дискнинг ўртасидан кўндаланг ҳолда диск ўтган бўлиб, улар иккига бўлиниб туради. А - диск ўртасидан ўтган чизиққа мезофрагма дейилиб, М ҳарфи билан белгиланади. Н (изотроп)-дискни ўртасидан ўтган чизиқча эса телофрагма дейилади ва Т ҳарфи билан белгиланади.
Кўндаланг чизиқлар дискларнинг турғунлигини таъминлайди. Кўндаланг йўл-йўл мускулларнинг миофибриллари тез ишлайди ва тез чарчайди.
Уларнинг ҳаракати кишининг ўзига боғлиқ. Шунинг учун кўп машқ қилишлар натижасида мураккаб ҳаракатларни амалга ошириш мумкин. Масалан: гимнаст спортчилар ёки рақсга тушувчилар, шунингдек мимик ҳаракатлар. Машқ қилишлар туфайли миофибриллар йўғонлашиб боради. Масалан: мушаги ўсган боксёр ёки штангистлар. Миофибрилларнинг сони ҳаммада бир хил.


Силлиқ мускул тўқимаси.
Силлиқ мускул одам ва умуртқали ҳайвонларда асосан ички органларида бўлиб, уларни ҳаракатга келтиради. Масалан: меда-ичак йўли, қон, лимфа томирларининг деворларида нафас олиш ва айириш органлари ҳаракатини таъминловчи мускуллардир. Умуртқасиз ҳайвонларда бўғим оёқлилардан ташқари ҳаммасида бўлади.
Силлиқ мускул тузилиши ва функциясига кўра кўндаланг йўл-йўл мускулдан анча фарқланади.
Силлиқ мускул секин ритмик (тоник) ҳаракат қилиб чарчаш хусусиятига эга эмас.
Тузилишига кўра силлиқ мускул ҳужайралари асосан дуксимон шаклда ҳужайраларнинг узунглиги 20-25 мкм диаметри 10-20 мкм. Айрим ҳолатларда, масалан: хомиладорликда бачадон деворидаги ҳужайралар 500 мкм гача чўзилади. Бола тугилса яна ўз холига қайтади. Ҳужайра цитоплазмасида ядро ва миофибриллар бўлади. Ҳар бир ҳужайра устки томдан сарколемма билан ўралган. Унинг устида эса мембрана ёпишиб туради.
Ҳужайра цитоплазмасида ядро, ҳужайра органоидлари ва миофибриллар жойлашган. Миофибриллар, Кўндаланг йўл-йў`л мускулларникига ўхшаш нурларни синдирмайди.
Силлиқ мускул бириктирувчи тўқима ичида жойлашган. Шунинг учун қон томири ва нерв толалари уларнинг фаолиятида актив қатнашади. Масалан: қон томирлари уланганда бундан силлиқ мускул ўсиб чиқиб ўзаро туташади.
Кўндаланг ва силлиқ мускул тўқималарда регенерация хусусияти яхши ифодаланган. Мускул тўқимаси эмбрионнинг мезенхима группасидан пайдо бўлади.

Download 21,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish