85
тўқималарда ҳосил бўлади. Таъсири асосан томир деворлари силлиқ мускулларига таъсир
этади. Баъзилари томир мускулларини қисқартириб артериал босимни оширади,
бошқалари эса томирларни кенгайтириб, босимни пасайтиради.
Брадикинин-жағ ости ва ошқозон ости бези, ўпкада ва кўпчилик аъзоларда мавжуд
биологик фаол модда. У артериолалар силлиқ мускулларини бўшаштириб,
артериал
босимни туширади. Терига иссиқлик таъсир этганда шу ерда ҳосил бўлиб, томирларни
кенгайтиради ва ушлаб кўрганда шу соҳа илиқ бўлади.
Ацетилхолин–парасимпатик нерв ва симпатик вазодилататорлар охирларида ишлаб
чиқарилади. Қондан жуда тез парчаланиб кетганлаги учун, унинг таъсири фақат маҳаллий
ҳисобланади.
Медуллин-буйракнинг мағиз моддасида ишлаб чикариладиган липид модда бўлиб,
қон томирларга кенгайтирквчи таъсир кўрсатади.
Қон деполари.Одам организмида мавжуд қоннинг ҳаммаси ҳам қон айланишига
жалб қилинмайди. Унинг 45-50% гачаси қон деполари: талоқ, жигар, ўпка, тери ости
томирлар тўрида булади. Депо ролини веноз системаси ҳам ўтайди.
Организмнинг эҳтиѐжи кучайганда қон деполаридаги қон чиқиши ва
айланиб
юрган коннинг миқдорини ортиши қон деполарининг асосий вазифасидир. Қон
деполаридан қонни чиқишига асосий сабаблар: эмоционал холат, жисмоний иш,
организмда кислород етишмаслиги, қон йўқотиш ва х.к. бўлиши мумкин.
Талок. Сут эмизувчи ҳайвонлар талоғи умумий қондаги эритроцитларнинг 20%
гачасини сиғдира олиши мумкин. Қоннинг
ушланиб туришига сабаб, унинг қон
томирларини ўзига ҳос тузилишига эга эканлигидир.
Қон капиллярлардан аввалига юпка каватли, чўзилувчан синусларга, сўнгра
венулаларга ўтади. Талоқ артериялари ва талоқ, синусларини венулаларга ўтаѐтган
жойида махсус сфиктерлари бўлиб, қон келиши ва кетишини бошқариб туради.
Сфинктерлар қисқарганда қонни оқиб кетиши қийинлашади ва талоқнинг хажми
катталашади. Сфинктерлар тўлиқ ѐпилмайди, шунинг учун ҳам қон плазмаси ўта олади,
шаклли элементлар эса ўта олмайди. Организмни қонга бўлган эҳтиѐжи ортганда
сфинктерлар бўшашиб, қон веноз томирларга чиқарилади.
Жигар. Жигар ҳам талоқ сингари маълум миқдордаги қонни сақлаб
туриши
мумкин. Жигардаги қон талоқдаги сингари циркуляциядан четда қолмайди. Жигарнинг
депо вазифаси жигар веналаридаги сфинктерлари қисқаришига боғлиқ. Деподан қоннинг
чиқиши рефлектор йўл билан бошқарилади. Адреналин қонни чиқишини тезлаштиради.
Чарв артерияларини торайтириб, жигарга қон киришини секинлаштиради. Адреналин бир
вақтда сфинктерларни бўшаштириб, синуслар деворлари қисқартиради. Жигардан қонни
чиқишига ковак веналар ва қорин соҳасидаги веналардаги босим ҳам таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: