88
Оч вақтда ѐки ѐғсизроқ овқат истеъмол қилгандан сўнг йиғиб олинган лимфа
суюқлиги тиниқ рангсиз суюқлик. Унинг таркибига ҳужайра элементлари, оқсиллари
(202/л) липидлар, постмолекулали органик бирикмалар (аминокислота-лар, глюкоза,
глицерин), электролитлар киради. Ёғли овқат истеъмол қилгандан сўнг ичаклар лимфа
суюқлиги ва кўкрак лимфа суюқлиги таркиби–оқ-сут рангига киради. Бунинг сабаби
унинг таркибида ѐғ томчилари кўп бўлади. Ҳужайра элементларининг асосий қисми
лимфоцитларга тўғри келиб, уларнинг сони 8.10
9
/л га тенг.
Эритроцитлар жуда оз
миқдорда бўлади. Уларнинг сони тўқималар жарохатланганда ортади. Тромбоцитлар эса
бўлмайди. Макрофаг ва моноцитлар жуда оз. Лимфанинг ион таркибида қон плазмаси ва
интерстиционал суюқлик ион таркибига ўхшаш. Лимфа суюқлиги таркибида қон
плазмасида мавжуд қон ивишида иштирок этувчи омилларнинг ҳаммаси оз миқдорда,
антителолар турли ферментлар бор. Холистерин ва фосфолипидлар липопротеинлар
ҳолида учрайди.
Лимфанинг ҳосил бўлиши. Лимфа суюқлиги ҳосил бўлиши филтрация, диффузия ва
осмос ҳодисаларига асосланган. Капиллярлардаги ва тўқималараро суюқликнинг
гидростатик босими фарқи ҳисобига содир бўлади. Капиллярлар деворининг
ўтказувчанлиги катта ўрин тутади. Турли ўлчамдаги заррачаларни лимфа томирларидан
улар бўшлиғига ўтишининг икки йўли мавжуд. Улардан биринчиси–капиллярлар девори
орасидаги ѐриқлар кенгайиб, торайиб туриши мумкин. Улар кенгайиб йирик молекулали
заррачаларни ўтказади. Иккинчи йўли-эндотелий ҳужайралари цитоплазмаси орқали
микропиноцитоз пуфакчалари ва везикулалар ѐрдамида ўтади.
Лимфа ҳосил бўлишида тўқима ва қон томир капиллярларидаги гидростатик ва
онкотик босим асосий ўрин эгаллайди. Қоннинг гидростатик босимининг ортиши лимфа
ҳосил бўлишини кучайтиради, онкотик босимининг ортиши эса аксинча.
Лимфанинг ҳаракатланиш механизми. Лимфанинг ҳаракати
уни лимфа
капиллярларида ҳосил бўлишидан бошланади. Лимфа суюқлигининг ҳосил бўлиши
жойидан бошлаб, то бўйин соҳасидаги веналарига қуйиладиган жойгача унинг ҳаракатини
лимфангионларнинг ритмик қисқариши таъминлайди. Лимфангионлар, найсимон
микроклапанлар бўлиб, ўзини таркибида лимфани ҳаракати учун зарур бўлган барча
элементлар мавжуд: Мускул қавати, дистал ва проксимал клапанлар мавжуд. Лимфа
суюқлиги капиллярлардан кичик лимфа томирларига силжигандан сўнг лимфангионлар
лимфа билан тўла бошлайди ва унинг томирлари қисқара бошлайди.
Мускуллар
қисқариши унинг ички босимини оширади ва дистал қисм клапани ѐпилиб проксимал
қисм клапани очилади. Натижада лимфа навбатдаги лимфангионга силжийди .
Лимфангионлар шу тариқа веналарга қуйиладиган жойигача ишлайди. Гўѐки юрак
ишига ўхшаб, систола ва диастоладан иборат бўлади. Уларнинг қисқаришлари бир
минутда 8-10 тагача бўлиши мумкин.
Лимфанинг ҳаракатига скелет мускулларининг қисқариши ҳам таъсир этади. Унинг
ҳаракатига яна қорин бўшлиғидаги босим ва ҳазм аъзолари ҳаракати таъсир этади. Бундан
ташқари аортанинг пулсацияси ва нафас ҳаракатлари ҳам таъсир этади. Нафас олганда
лимфа йўллари кенгаяди, нафас чиқарганда тораяди.
Лимфа томирлари адренергик ва холинергик нерв толалари: билан таъминланган.
Уларнинг иннервацияси артериялар иннервациясидан 2-2,5 баробар кучсизроқ.
Адренергик ва холинергик толалар кичик диаметрик лимфа томирларни катта диаметрлик
томирларга ўтаѐтган жойларда ва клапанлар бор жойларда кўпроқ тўпланган.
Симпатик
нервларнинг
қўзғалиши
лимфа
томирларини
кискартиради-
парасимпатик нервларнинг қўзғалиши эса ҳам қисқаришини, ҳам кенгайишини
таъминлайди. Кўкрак йўли икки томонлама иннервация олади, ҳам симпатик, ҳам
парасимпатик. Қўл ва оѐқларнинг лимфа томирлари фақат
симпатик толалардан
иннервация олади. Магистрал ва периферик лимфа толаларида қисқаришлар ритми
миоцит мембранасидаги α-адренорецепторлар фаоллашиши ҳисобига келиб чиқади.
89
Лимфа томирлари қисқаришларини тормозланиши эса АТФ чиқиши ва β-
адренорецепторларни фаоллашиши ҳисобига амалга ошади.
Адреналин лимфа оқишини кучайтиради ва кўкрак йўлларида босимнинг
қисқаришлар частотаси ва амплитудасини оширади.
Лимфа системасининг вазифалари. Лимфа системасининг асосий вазифа-ларидан
интерстиционал бўшлиқдаги оқсиллар, электролитлар ва сувни қонга қайтаришдан
иборат. Бир кунда лимфа таркибида капиллярларга филтрланган 100 гр оқсил
интерстициал бўшлиқдан қонга қайтарилади. Овқат ҳазм қилиш канали орқали сўрилган
кўпроқ моддалар, биринчи ўринда ѐғлар лимфа системаси орқали ташилади. Юқори
молекулали ферментлар, айниқса гистаминаза ва липаза қонга асосан лимфа системаси
орқали тушади. Лимфа системаси қон кетган жойдан қон оқиши тўхтагандан сўнг
эритроцитларни чиқариб юборувчи, бундан ташқари тўқималарга тушган бактерияларни
зарарсизлантириш ва чиқариб ташлаш вазифасини бажаради.
Лимфа системаси
лимфоцитларни, ҳамда иммунитетнинг асосий омилларини ишлаб чиқариш ва ташишини
амалга оширади. Бирон бир юқумли касаллик пайдо бўлса, лимфа тугунлари бактерия ва
токсинларни ушлаб қолиши ҳисобига яллиғланади. Инфекция юққан пўстлоқ моддасида
жойлашган филтрацион система ѐрдамида стерилланади.
Хозирги кунда тиббиѐтнинг энг ѐш янги бўлими бўлмиш, эндолимфотерапия кенг
кўламда самарали натижалар бермокда. Доривор моддалар лимфа системасига
юборилмоқда. Лимфотроп терапия даволашда қўлланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: