Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни ўз ичига олади.
Давлат бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалари жамланади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетини ҳамда республикага (Қорақалпоғистон) бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.
Вилоятнинг бюджети вилоят бюджетини, вилоятга бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.
Туманларга бўлинадиган шаҳарнинг бюджети шаҳар бюджетини ва шаҳар таркибига кирувчи туманлар бюджетларини ўз ичига олади.
Туманга бўйсунадиган шаҳарлари бўлган туманнинг бюджети туман бюджетини ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.
Унда давлат бюджети даромадларининг қуйидаги манбалари кўрсатилган:
1) қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
2) давлатнинг молиявий ва бошқа активларини жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар (Давлат акциядорлик компаниялари фойдасидан тўланадиган дивидендлар, давлат қмимматли қоғозларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар, давлат мулки ҳисобланган объектларни ижарага беришдан олинадиган даромадлар, давлат объектларини сотишдан олинадиган даромадлар ва х.к.);
3) қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
4) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
5) резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар;
6) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади.