Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Хусусий томир рефлекслари томирларнинг ўзида жойлашган рецепторлардан 
келадиган импулслар ҳисобига юзага чиқади. Аорта равоғи ва уйқу артериясининг ички 
ва ташқи тармоқларга бўлинган соҳасида жойлашган рецепторлар катта физиологик 
аҳамиятга эга. Юқорида айтилган томирлар системасининг рецепторлар тўпланган 
соҳаси- рефлекс чиқарувчи соҳа деб аталади. 1866 йилда И.Ф.Цион ва К.Людвиклар бу 
соҳа мавжудлигини очишган. Артериал босим кўтарилганда аорта деворлари чўзилиб, 
барорецепторлар таъсирланади. 
Депрессор нерв толалари орқали таъсиротлар узунчоқ миянинг томирлар тонусини
бошқарувчи марказга бориб, эфферент толалар орқали томирларни силлиқ мускулларига 
импулслар келиши секинлашади. Натижада юрак уришлари сони секинлашади. Артериал 
рефлексоген соҳадан фақат депрессор марказгина қўзғалмай, балки артериал босим 
тушганда депрессор нервда импулслар сони камайиб, адашган нерв маркази 
тормозланади ва симпатик нерв фаоллашади. Натижада томирлар торайиб, юрак фаолияти 
кучаяди ва оқибатда артериал босим ортади. Юқорида айтилган иккала механизм манфий 
кайтар боғланиш орқали бошқарилиб артериал босимни бошкаришни ауторегулятор 
механизми ҳисобланади.
Иккинчи рефлексоген соҳа 1923 йил Геринг томонидан очилган бўлиб, умумий
уйқу артериясини иккига - ташқи ва ички тармоқларига ажраган жойида жойлашган. Бу 
жой каротид синуси соҳаси ҳам деб аталади.
Уйқу артериясида артериал босимнинг ортиши шу соҳада жойлашган 
барорецепторларни таъсирлайди ва вазокардиал рефлексни чақиради. Бу рефлекс 
Бейнбридж рефлекси деб аталиб, бунинг нитижасида томирлар кенгайиб, юрак 
уришлари сони секинлашади. Оқибатда артериал босим пасаяди.
Шундай қилиб, аорта равоғи каротид синусда артериал босим қанчалик юқори 
бўлса, артериал босимни туширувчи импулслар сони шунча камаяди. Каротид синус 
соҳаси ҳам аорта равоғи сингари ҳам депрессор, ҳам прессор соҳа бўлиши мумкин. Уйқу 
артериясида босимнинг пасайиши барорецепторлардан импулслар боришини пасайтиради 
ва рефлектор тарзда томирлар тораяди. Натижада артериал босим ортади.
Кичик қон айланиш доирасида артериал босимнинг ортиши, унинг 
барорецепторларини таъсирлаб, брадикардия, гипотония ва талоқ томирларини 
кенгайишига олиб келади. (Парин рефлекси).Натижада артериал босим пасаяди, ўпкада 
қонни димланиб қолиши бартараф бўлади. 


84 
Артериал босимда рефлектор бошқарилиши нафақат механорецепторлар, балки 
хеморецепторлар томонидан ҳам бошқарилади. Улар қонни кимѐвий таркибининг 
ўзгаришига сезгир рецепторлар ҳисобланади. Бундай хеморецепторлар аорта равоғи ва 
каротид синуси соҳасида жойлашган. Улар қонда СО
2
, О
2
ва Н

ионлари концентрацияси 
ўзгаришига сезгирлар. Каротид хеморецепторлар, асосан, ўпка вентиляциясини, аортал 
хеморецепторлар эса юрак- қон томир системаси фаолиятини бошқаришда иштирок этади. 
Хеморецепторлар яна юрак томирларида, талоқда, буйракда, суяк кўмигида, ҳазм 
трактида ва бошқа жойларда мавжудлигини В.Н.Черниговский кўрсатиб берган. Механо- 
ва хеморецепторлар веноз тизимида ҳам мавжуд. 
Шундай қилиб, аорта равоғи ва уйқу артерияси соҳасидаги хеморецепторлар
прессор рефлексларни, механорецепторларни таъсирланиши эса депрессор рефлексларни 
келтириб чиқаради. 
Тутиш рефлекслар бошқа тизим ва аъзолардан юзага чиқиб, артериал босимнинг 
ортиши билан намоѐн бўлади. Бундай рефлексларнинг гавда юзасидаги рецепторларга 
таъсир этиб юзага чиқариш мумкин. Масалан, оғриқ бўлганда корин бўшлиғи 
аъзоларидаги томирлар рефлектор тарзда тораяди ва артериал босим ортади. Тери 
рецепторларига совуқнинг таъсири натижасида томирлар тораяди. 
Томирларга гуморал омилларнинг таъсири. Айрим гуморал омиллар томирлар 
тонусини торайтиради, айримлари эса кенгайтиради. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish