Нормал физиология курсига кириш


Юрак фаолиятини ва томирлар тонусини бошқарилиши



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Юрак фаолиятини ва томирлар тонусини бошқарилиши 
 
 
Юрак фаолиятининг бошқариш механизмлари. Организмни ўзгарувчан табиатига 
мослашуви юрак фаолиятида ўзгаришларни келтириб чиқаради ва у бир қатор бошқарув 
механизмлар ҳисобига амалга оширилади. Бу механизмларнинг бир қисми юракнинг 
ўзида жойлашган - юрак ичи, интракардиал бошқарилиш механизмлари. Буларга: 
ҳужайра ичи бошқариш механизмлари, ҳужайралараро бошқариш механизмлари ва юрак 
ичи периферик рефлекслари киради. Иккинчи гурух бошқариш механизмларига эса 
юракдан ташқари (экстракардиал) механизмлар киради. Буларга: нерв ва гуморал 
бошқарув механизмлар киради. 
 
Юрак ичи бошқарув механизмлари. Ҳужайра ичи бошқарув механизмлари: 
Электрон микроскоп ѐрдамида юрак мускуллари текшириб кўрилганда улар алоҳида 
миоцитлардан ташкил топганлиги ва бир бири билан кўндаланг дисклар билан 
боғланганлиги аниқланган. Ҳар бир миоцитда оқсил синтезини бошқарувчи механизмлар 
бўлиб, уни тузилиши ва вазифасини сақлаб туради. Оқсиллар синтези ауторегулятор йўл 
билан бошқарилади. 
Юрак зўриқиш иш билан ишласа (доимий жисмоний иш ѐки машқ) миокарднинг 
қисқартирувчи ва тузилишини таъминловчи оқсиллар синтези кучаяди. Бу эса 
миокарднинг ишчи (физиологик) гипертрафияси деб аталади. 
Юрак мускулларининг қисқарувчанлиги, толаларининг тузилишига ва толаларнинг 
узунлиги ҳамда саркомернинг таранглигига боғлиқ. Юрак миокардининг қисқариш кучи 
ўз-ўзини бошқарувчи икки механизмга боғлиқ ҳолда амалга ошади: гетерометрик ва 
гомеометрик йўллар билан. Юрак мускули толаларининг қисқариш кучи, уларнинг 
қисқара бошлашдан олдинги узунлигига боғлиқ. Бу боғланишни О.Франк ва Е.Старлинг 
таърифлаб берганлар ва бу ҳолат «Юрак қонуни» ѐки «Франк-Старлинг қонуни» деб 
аталади. Юрак миоцитлари диастола вақтида қанчалик кўп чўзилса, юракка шунча кўп 
қон келади. Ҳар бир миофибриллалар ичидаги актин иплари миозин ипларидан кўпроқ 
сурилиб узоқлашади, ўз навбатида қўшимча кўприкчалар сони ортади ва юракнинг 
қисқариш кучи ўшанча ортади. Шу сабабларга кўра юракка веноз тизим орқали қонга қон 
келса, шунча миқдорда артериал тизимга чиқариб юборилади. Юрак фаолиятининг 
миоген йўл билан шундай бошқарилиши гетерометрик бошқарилиш механизми деб 
аталади (мускул толасининг узунлигини ҳар хиллиги). 
Гомеометрик бошқариш механизми саркомер узунлигининг ўзгариши билан 
боғланган эмас. Биологик фаол моддалар (катехоламинлар)нинг мускуллар метаболизмига 
ва унда энергия ажратилишига бевосита таъсирига асосланган. 
Адреналин ва норадреналин, Са 
++
ионларини ХП вақтида киришини кучайтиради 
ва юрак қисқаришларини кучайтиради. 
Чап қоринчадан қонни аортага чиқиши қийинлашганда, юрак қисқаришлари кучи 
маълум чегараларгача кучаяди (Анреп эффекти). 


78 
Ҳужайралараро бошқарув механизми. Миокард ҳужайраларини бириктириб 
турувчи оралиқ дисклар турлича тузилган. Айрим оралиқ дисклар фақат механик 
фазифани, баъзилари кардиомиоцитларга керакли моддаларни ташиш, бошқалари эса 
нексуслар – қўзғалишларни ҳужайрадан ҳужайрага ўтказади. Ҳужайралараро 
муносабатларнинг бузилиши юрак мускулларининг асинхрон қисқаришига ва юрак 
аритмияларига олиб келади. Фақат кардиомиоцитлар ўртасидаги муносабатлар эмас, 
балки миоцитлар ва бириктирувчи тўқима ҳужайралари орасидаги муносабатлар юрак 
фаолияти учун катта аҳамиятга эга. Бириктирувчи ҳужайралар миоцитлар учун фақат 
таянч тизилмасини эмас, балки улар, миоцитларга нисбатан трофик вазифани ҳам 
бажаради. Бу креатор муносабат дейилади.
Юрак ичи периферик рефлекслари. Юракнинг ўзида периферик рефлекслар 
мавжуд. Бу рефлексларнинг ѐйи МНСда эмас, балки миокард ичидаги интрамурал 
тугунларда уланади.
Юрак ичи бошқариш мустақил автоном бўлишига қарамай, мураккаб марказий 
бошқарилиш мерархиясига бўй сунади. Юракнинг хусусий нерв бошқарилиши 
метасимпатик нерв системаси томонидан амалга оширилади. Метасимпатик нерв 
системаси мустақил рефлектор фаолият кўрсатиш учун тўлиқ нерв элементларидан 
иборатдир: сезувчи нейрон, оралиқ нейрон ва ҳаракатлантирувчи нейронлар. 
Юракдаги сенсор нейронлар фақат юрак ичи бошқарилиш механизмида иштирок 
этадилар. Уларнинг аксонлари адашган ва симпатик нерв орқали МНС юқори қисмларига 
етади. Юракнинг метасимпатик нерв системаси вазифаси иссиққонли ҳайвонлар юрагини 
кўчириб ўтказганда (трансплантация) яққол намоѐн бўлади. Юракни бошқарувчи нервлар 
дегенерацияга учрагандан сўнг ҳам юраги трансплантация қилинган одамларда қон 
айланиши жисмоний зўриқишда деярли соғлом одамларники сингари ўзгаради ва 
организм эҳтиѐжини қондира олади.
Г.И.Косицкий юрак-ўпка препаратида юрак рефлексларини ўрганди. Ажратиб 
олинган юракнинг бирор бўлими механорецепторлари чўзилса, нафақат шу бўлим 
қисқаришлари кучаяди, балким бошқа бўлимлар қисқаришлари ҳам кучаяди

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish