Мавзу: CD ва DVD дискларда маълумотларни сақлаш ва ўчирилган маълумотларни қайта тиклаш
Бажарди: 219-18 гуруҳ ўқувчиси
Исматова Ирода.
Ташқи сақлаш қурилмаси бу оптик дисклар ҳисобланади. Бу дискларга маълумотлар лазер нурлари орқали ёзилади ва лазер нурлари орқали ўқилади. Оптик дискларни қуйидаги турлари мавжуд: - фақат ўқиш учун мўлжалланган дисклар: CD, DVD. - Фақат бир маротаба ёзиш учун мўлжалланган дисклар: CD-R, DVD-R. - Бир неча маротаба ёзиш учун мўлжалланган дисклар: CD-RW, DVD-RW. CD дисклар 700 мб атрофида, DVD дисклар эса 4.7 гб атрофидаги маълумотларни ўзида сақлай олади. Бу оптик дискларни ўқиш учун компютерга CD-ROM, DVD-ROM қирилмалари уланади. Ҳозирги кунда янги DVD дисклари пайдо бўлган, булар blu-ray деб номланади ва улар кўк рангдаги лазер орқали маълумотларни ёзади(оддий оптик дискларга қизил рангдаги лазер ишлатилади). Blu-ray дискларнинг ҳажми 25 гб дан бошланади.
DVD бичимли дискларни қайта (такрор) ишлаб чиқариш учун DVDнинг ўз тўпловчисидан ташқари: --256 К байтли ѐки унга эквивалент бўлган сиғими кэшли pentium-120 микропроцессор; --65536 рангдаги 800-600 нуқтали (ҳар бир нуқтанинг ранглари 16 разрядли код билан берилади) видеорежимда ишлашга қобил ва VPE (video port extinsion) билан таъминланган видеотизим; -- декодер платаси ѐки унинг ўрнини босувчи дастурий воситалар зарурдир. DVD бичимли дискларни яхши қўллаб-қувватлаш учун microsoft корпорацияси: --256 К байт сиғимли кэшли pentium-166 MMX ѐки ундан яхши микропроцессори; --65536 рангли 1024-768 нуқтали ечимли видеорежимда ишлай оладиган ва икки ўлчамли окселератор билан таъминланган видеотизимни; --ntscғpal стандартларининг телевизион чиқишини тавсия қилади.
Рақамли видеодиск: digital video disk (DVD) маълумотларни ёзишга мўлжалланган катта ҳажмдаги рақамли диск. DVD бир шаклга келтирилган стандарт бўлиб, матн, тасвир ва товуш ёзиш ҳамда маиший видеотехникада фойдаланиш учун мўлжалланган. Маълумотларни dvdга ёзишда бир вақтнинг ўзида дискларнинг ҳажмини ошириш имконини берадиган маълумотларни зичлаштириш амалга оширилади. DVD дисклар бир ва икки қатламли бўлади. Бир қатламли DVD 4,7 гб маълумотларни сақлайди, бу 135 дақиқа давом этадиган видеофильмни ёки 9 соат эшитиш мумкин бўлган товушни ёзишга етади. Икки қатламли технология сиғимни 8 гбгача етказади. Икки томонлама DVD диск ёзиладиган маълумотлар ҳажмини 17 гбга етказади. DVD 1380 кбайт/ секундгача тезлик билан маълумотларни ўқишни таъминлайдиган, маълумотларга ўртача кириш вақти 190 мс бўлган юритма деб аталадиган қурилмага ўрнатилади. Тасвирлар 500 қаторга яқин форматда узатилади. Товушга келганда, у кўпканалли (6 каналли) бўлиши мумкин.