74
Ҳар бир систола ва диастола вақтида артериал босим ўзгариб туради. Унинг
кўтарилиши қоринчалар систоласи билан боғлик бўлиб, систолик ѐки максимал босим деб
аталади.
Систолик босим ўз навбатида: ѐн ва охирги босимларга бўлинади. Ён босим –
томирлар деворига берадиган босими. Охирги босим маълум қон томир соҳасида
ҳаракатланаѐтган қонни потенциал ва кинетик энергия йиғиндиси ҳисобланади. Унинг
катталиги 110-120 мм сим уст тенг.
Ён систолик босим охири систолик босим орасидаги фарқ
зарба босими деб
аталади. У юрак фаолияти ва томирлар девори холатини англатади.Артерия ва
артериолалар тармоқланган охирги қисмларида босим 20-30 мм сим уст тенг.
Диастола вақтида артериал босимнинг пасайиши
диастолик ѐки
минимал босим
деб аталади. Унинг катталиги асосан қон оқими периферик қаршилигига ва юрак
қисқаришлари сонига боғлиқ. Систолик ва диастолик босимлар орасидаги фарқ
пулс
босими деб аталади. Ҳар бир систолада отилиб чиққан қон хажмига пулс босими
пропорционалдир. Кичик артерияларда бу босим пасаяди, артериола ва капиллярларда эса
доимий бўлади.
Систолик, диастолик босимлардан ташқари яна ўртача босим ҳам фарқ қилинади.
Ўртача босим систолик босим билан диастолик босим ўртасидаги миқдор бўлиб, қон
босимининг пулс босими бўлмаганда табиий шароитда ўзгарувчи қон
босими берадиган
гемодинамик эффектни бера олади. Ўртача босим диастолик босимга яқин бўлади.
Систолик ва диастолик босим ҳар бир артерияда ўзгарувчан бўлса, диастолик босим
нисбатан ўзгармас катталик ҳисобланади.
Босимнинг диастолада пасайиш вақти систолада кўтарилиш вақтига қараганда
ортиқроқ бўлгани учун ўртача босим миқдори диастолик босимга яқинроқ.
Артериал босимнинг кўтарилиши
артериал гипертензия, пасайиши эса-
артериал
гипотензия деб аталади.
Артериал босимни аниклашнинг икки усули бор: қонли ѐки бевосита ва қонсиз-
билвосита усуллари мавжуд.
1733 йилда С. Хелс отларда артериал босимни қонли усули ѐрдамида аниқлади.
Кейинчалик немис олими К. Людвиг бу
усулни такомиллаштириб, ѐзиб олувчи
мосламаларга улаб ўзига хос эгри чизиқни ѐзиб олди.
Ҳайвонларда артерияларга шиша канюла ѐки катетер киритилиб, унинг учи қаттиқ
шиша идишли манометрга улаб қўйилса, катетр ва шиша идиш ичида қон ивиб
қолмаслиги учун қон ивишига қарши эритма билан тўлдирилади ва артериал қон босими
эгри чизиғи ѐзиб олинади.
Биринчи тартибдаги тўлқинлар энг кўп бўлиб, юрак қисқаришларига боғлиқ,
систолада кўтарилиб, диастолада пастга тушади. Ёзиб олинган тишчалар сони юрак
урушлар сонига тўғри келиб
пулс тўлқинлари деб ҳам аталади. Биринчи тартибли
тўлқинларни ѐзиб
олишни давом эттирилса, у ўз кўрсаткичини ўзгартирганлигини
кузатиш мумкин. Бу кўрсатгич нафас олганда пасайиб, нафас чиқарганда кўтарилади,
яъни нафас олиш ва чиқариш билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам бу тўлқинларни
нафас
тўлқинлари ѐки
иккинчи тартибдаги тўлқинлар деб аталади.
Бу икки тўлқинлардан ташқари эгри чизиқда нисбатан озроқ (1 минутда 6-9 та )
юрак фаолияти ва нафас олиш билан боғлиқ бўлмаган тўлқинларни ѐзиб олиш мумкин. Бу
тўлқинлар
учинчи тартибдаги тўлқинлар деб аталади. Бу тўлқинлар узунчоқ мияда
жойлашган томирлар тонусини бошқарувчи марказ тонусининг вақти-вақти билан ортиши
ва пасайишидан келиб чиқади. Бу тўлкинлар кўпроқ мияни кислород билан
таъминланиши бузилганда, қон йўқотилганда ва баъзи
захарли моддалар билан
захарланганда кўпроқ кузатилади.
Клиник амалиѐтда артериал босимни қонсиз, билвосита аниқлаш усуллари кенг
қўлланилади. Рива-Роччи усулида текширилаѐтган одамнинг елкасига ковак резина
манжета ўрнатилади. Манжета эса резина найлар орқали симобли монометрга ва ҳаво
75
юбориш учун мўлжалланган резина балонга уланади, резина манжетага ҳаво
юборилганда у ҳаво билан тўлиб елкани, ўз ўрнида, елка артериясини қисади. Елка
артериясидан қон ўтиши тўхтайди. Ҳаво юборишдан аввал
билак артериясида пулсни
топиб олиш керак. Резина манжетадаги ҳаво аста секинлик билан чиқарилади. Босим
маълум дарадага келганда билак артериясида пулс пайдо бўлади. Пулс пайдо бўлгандаги
монометр кўрсаткичи систолик босимга тўғри келади. Бу усул ѐрдамида фақат систолик
босимни аниқлаш мумкин.
Коротков усули ѐрдамида эса манжеткани пастроқ қисмидан товушлар
эшитилади. Сиқилмаган артерияларда товуш эшитилмайди.
Манжеткадаги ҳаво
артерияни қисиб қўйиб, ундан қон оқими тўхтайди. Бу холатда ҳам товуш эшитилмайди.
Сўнгра манжеткадаги ҳаво аста секинлик билан чиқарилса, манжеткадаги босим систолик
босим даражасига етганда қон систола пайтида қисилган томирдан ўта
бошлайди ва бу
ерда товуш пайдо бўлади. Биринчи товуш пайдо бўлганда монометрдаги кўрсаткич
систолик босимга тўғри келади. Манжеткадаги ҳавони чиқариш давом эттирилаверади.
Сўнгра товуш эшитилмай қолади, товуш эшитилмай қолганда манжеткадаги кўрсаткич
диастолик босимга тўғри келади.
Пулс босими: систолик босимдан диастолик босимни айриш йўли билан
аниқланади.
Ўртача босим аорта, йирик артериялардан қуйидагича аниқланади.
Рур = Р диаст+Р пулс=мм .см . уст.
Do'stlaringiz bilan baham: