71
ва
паст босимли соҳалар. Юқори босимли соҳаларга: чап қоринча, йирик артериялар, ўрта
ва кичик диаметрли артериялар, артериолалар. Паст босимли соҳаларга - қолган қисмлар
(капиллярлардан то чап бўлмачагача) киради.
Швед физиологи Б.Фолков кетма-кет уланган қисмларни қуйидагича синфлайди.
1. Юрак-насос вазифасини бажариб, қонни томирларга ритмик равишда хайдаб
беради. Босим систолада 120 мм см уст, диастолада эса 0 га тенг бўлади.
2. Эластик типдаги томирлар- катта қон айланиш
доирасида аорта ва йирик
артериялар, кичик қон айланиш доирасида ўпка артерияси ва унинг тармоқлари
киради. Компрессор камера ҳам деб аталади. Бу томирлар эластик толалардан
ташкил топган бўлиб, қон томирларда қоннинг узлуксиз ҳаракатини, ҳамда
диастола вақтида босимни пасайиб кетмаслигини таъминлайди. Бу қисмларда
босим 120/80 га тенг.
3. Юқори қаршиликка эга томирлар
(резистив томирлар) прекапилляр ва
посткапилляр томирлар киради (артериола ва венулалар). Бу
томирларда
мускул қавати яхши ривожланган. Босим 30-60 мм см уст тенг. Қон томирдаги
босимнинг систолик ва диастолик тўлқини йўқолади
4.
Прекапилляр-жўмрак типидаги томирлар (сфинктерли томирлар)-майда
артериолалар кириб, умумий қон айланишига қаршилик кўрсатади. Силлиқ
мускул толаларининг қисқариши томирлар тешигини тўсиб, бўшашганда эса
очиб қўйиб, капиллярларда қон оқишини ва моддалар алмашинувини
бошқаради.
5.
Алмашинув томирлар-хакикий капиллярлар. Бу ерда қон тўқималар билан
яқинлашади. Шу ерда юрак қон томир системаси ўзининг
вазифасини
бажаради. Яьни тўқима ва қон орасида газлар ва моддалар алмашинуви содир
бўлади.
6.
Шунтловчи томирлар (артерио-веноз анастамозлар)-айрим тўқималарда йўқ
бўлиб, қон артериал томирлардан веноз томирларга капилярларга тармоқланмай
ўтади.
7.
Сиғимли томирларга-веналар киради. Чўзилувчанлик ҳоссасига эга бўлиб, 70-
80 % қон типидаги томирларда бўлади.
Аммо бу синфланиши айрим терминологик ва маъно жиҳатидан камчиликлардан
ҳоли эмас. Масалан «резистив» ва «сиғим» типидаги томирлар тушунчалари.
Артериолалар ҳам венулалар ҳам қаршилик кўрсатади. Сиғим типидаги томирлар–
артериал ва веноз системада маълум миқдорда қон бўлади.
Айрим муаллифлар бунга
барча веноз системасини киритса, айримлари венула ва кичик веналарни киритадилар.
«Прекапиляр» жўмрак типидаги томирлар деган ибора ҳам унчалик ўринли
қўлланилмаган. Веноз томирларда ҳам силлиқ мускулли жўмрак вазифасини бажарувчи
толалар бор. Лимфа системаси тўғрисида умуман тўхтанилмаган.
Юқоридаги мулохазаларни ҳисобга олиб Б.И.Т,каченко юрак-қон томир системаси
қисмларини функционал синфланишни бошқача таклиф қилди:
1.
Босим генератори ва қонни сарфловчи-юрак, систола вақтида қонни
аорта ва
ўпка артериясига ўтказувчи вазифасини бажаради.
2.
Юқори босимли томирлар-аорта ва йирик артериялар киради. Бу қисмларда
нисбатан юқори қон босими сақланиб туради.
3.
Босимнинг турғунлигини, бир хилда туришини таъминловчи томирлар-кичик
артерия ва артериолалар киради. Қон оқимига қаршилик кўрсатиб, системалар
учун керакли босимни ушлаб туради.
4.
Капиллярларда қон оқишини таъминловчи-майда қон томирлар киради.
Уларнинг деворларида силлиқ мускуллар қисқариб–бўшашиб, уларда қон
оқиши ва тўхташини
таъминлаб, фаолият кўрсатувчи ва ишламай турган
капилярларнинг ишини бошқаради.
72
5.
Алмашинув томирлари-капиллярлар ва посткапилляр венулалар киради.
Уларнинг вазифаси қон ва тўқима орасида газлар ва модда алмашинувини
таъминлаш.
6.
Тўпловчи томирлар-венула ва кичик веналар. Томирлар бўшлиқларини фаол ва
пассив холда ўзгариши қонни у ерда тўпланишини таъминлайди, (сўнгра ундан
фойдаланиш) яъни уни қон оқимига зудлик билан чикариш. Бу томирлар асосан
сиғим вазифасини ўтайдилар, бундан ташқари қисман қаршилик ҳам
кўрсатадилар.
7.
Қонни қайтарувчи томирлар-йирик вена томирлари ва ковак веналар киради.
Қонни юқори ўтказиб беради.
8.
Шунтловчи (уловчи) томирлар-турли типдаги анастамозлар киради. Артериола
ва венулаларни бир-бирига боғлайди. Бу ерда моддалар алмашинуви содир
бўлмайди.
9.
Do'stlaringiz bilan baham: