76
аввало
юрак уришлар сони, унинг ритми тўғрисида бахо бериш мумкин. Ритмининг
ўзгариши физиологик бўлиши ҳам мумкин. Масалан «нафас аритмияси» айниқса ѐшларда
кучли ривожланган нафас олганда пулс кўпайиши ва нафас чиқарганда камайиши.
Юракнинг айрим хасталикларида пулс дефицити (етишмовчилиги) кузатилади.
Юрак уришлари сони пулс сони билан бир хил бўлмайди.
Капиллярларда қон айланиши. Микроциркуляция. Капиллярлар энг кўп ва энг юпқа
қон томирлар ҳисобланади Улар ҳужайралараро бўшлиқда жойлашган. Уларнинг
диаметри 4,5 дан 30 мкм гача, узунлиги эса 0,5-1,1 мм гача бўлади. Турли тўқималарда
уларнинг сони бир ҳил эмас. Моддалар алмашинуви юқори бўлган
аъзоларда моддалар
алмашинуви паст аъзоларга нисбатан уларнинг сони 1м
2
га нисбатан олганда кўп.
Масалан юрак мускулларида скелет мускулларига нисбатан икки баробар кўп. Бош мия
кулранг моддасида оқ моддасига нисбатан кўп.
Капилярлларнинг умумий сони одамда 10 млд, умумий узунлиги эса 100000 км га
тенг. Бу эса ер шарини экватор бўйлаб 3 маротаба айланиб чиқиш учун етарли.
Икки турдаги ишловчи капиллярлар тафовут қилинади.
Магистрал капиллярлар
артериола ва венулалар орасида қисқа туташган. Бошқалари капиллярлар тури
биринчиларидан ѐн шохлар олади (
ѐн шох капиллярлар) ва венулаларда тугайди.
Функционал жихатдан эса уч типдаги капиллярлар фарқланади: соматик, висцерал
ва синусоид.
Соматик капиллярлар деворлари эндотелий ва базал қаватлари
узлуксиз
жойлашган. Улар йирик оқсил молекулаларини ўтказмайди. Сув ва унда эриган минерал
моддаларни осон ўтказади. Бу типдаги капиллярлар: терида, скелет ва силлиқ
мускулларда бош мия ярим шарларининг пўстлоғида учрайди.
Висцерал типдаги капиллярлар деворида «дарчалари» бўлиб, шира чиқарувчи ва
кўп миқдорда сув ва унда эриган моддаларни сўрувчи ѐки макромолекулаларни тез
транспорт қилувчи (буйрак, ҳазм канали, эндокрин безлар) аъзоларда бўлади.
Синусоид типидаги капиллярлар: бўшлиғининг катталиги, эндотелиал қаватнинг
узунликлиги, қисман базал қаватини йўқ бўлиши билан фарқланади. Бу капиллярлар суяк
кўмиги, жигар, талоқда кўп. Уларнинг деворлари орқали
микромолекулалар ва шаклли
элементлар осон ўтади.
Капиллярларнинг асосий вазифаси транскапилляр алмашинув жараѐнларини
амалга ошириш, ҳужайраларни пластик ва энергетик махсулотлар билан таъминлаш ва
метаболизм маҳсулотларини чиқариб ташлашдан иборат. Бу жараѐнларни амалга ошириш
учун баъзи шароитлар: капиллярларда қон оқиш тезлиги, гидростатик ва онкотик босим
катталиги, капиллярлар деворининг ўтказувчанлиги, тўқимани хажм бирлигида
перфузияланиши, капиллярлар миқдори.
Бир сутка давомида капиллярлар тўри орқали 8000-9000 л қон ўтади.
Ундан
капиллярлар деворлари орқали 20 л суюқлик филтрланади, 18 л эса қайта қонга сўрилади.
Лимфа томирлари орқали 2 л суюқлик оқиб ўтади.
Веналарда қон айланиши. Веноз система посткапилляр венулалардан бошланади.
Сиғим типидаги томирлар бўлиб, юқори чўзилувчанлик ва паст эластикликка эга, майда
веналар, дарвоза венаси ва ковак веналардан ташқари кўпчилик веналарни ички юзасида
клапанлари бўлади. Клапанлар қонни юракка қараб ҳаракатини таъминлаб, орқага
ҳаракатланишига йўл қўймайди. Веналарга организмдаги қоннинг 70-80% сиғади.
Одам веналаридаги босимни унинг ичига игна киритиб (билак венасига) игнани
монометр билан улаб аниқлаш мумкин. Кўкрак қафасидан ташқарида жойлашган
веналарда босим 5-9 мм сим. устунига тенг.
Вена пулси деб, бир юрак цикли вақтида
веналарда босимни ва хажмни ўзгаришига айтилади. Кичик ва ўртача диаметрдаги
томирларда вена томирларининг пулси бўлмайди. Вена пулсини фақат юрак яқинидаги
v.jugularis да қайд қилиш усули-
флебография деб аталади.
Флебограммада учта тишчалар ажратилади: а, с, ва v. а-тиш ўнг бўлмача
систоласига тўғри келади. Бўлмачалар систоласи вақтида ковак веналарнинг қуйилаѐтган
77
жойидаги халқасимон мускуллари қисқариб, қонни бўлмачага оқиши вақтинча тўхтайди.
Бўлмачалар бўшаша бошлагач қон бўлмачаларга туша бошлайди, вена босими яна
пасаяди. Уйқу артериясининг тебранишлари уни ѐнида жойлашаган бўйинтурук
венасини тебратади ва с тишни ҳосил қилади.. Босим қисқа муддатда кўтарилиб, яна туша
бошлайди. Бўлмачалар қон билан тўлиб, ундаги босим яна ортади натижада қон
димланиб, вена томирлари чўзилади. Бу вақтда узунчоқ тиш (v) пайдо бўлади.
Томирларда қон ҳаракатининг бошқарилиши. Танадаги ҳар бир аъзо нормал қон
билан таъминлангандагина самарали ишлай олади. Аъзоларни иш қобилиятининг
ўзгариши унда қон айланишини ҳам ўзгартиради. Қон
айланишининг бошкарилиши
қоннинг минутлик хажмини ўзгариши ва регионал қон томирларини кўрсатадиган
қаршилиги ҳисобига амалга оширилади. Қон айланишининг бошқарилиши шартли
равишда иккига – маҳаллий ва марказий нейрогуморал механизмларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: