80
системасида ўзгаришларга олиб келади. Айниқса пўстлоқни: мотор ва премотор соҳалари,
белбоғ пушта, пешона бўлагининг орбитал соҳаси, тепа бўлагининг олдинги соҳалари
таъсирланганда юрак қон-томир соҳасидаги ўзгаришлар яққол намоѐн бўлади.
Организм нисбатан тинч функционал ҳолатда бўлганда пўслоқ ва гипоталамус
юрак фоалиятини тормозлаб ѐки кучайтириб туради.
Пўстлоқ инсон психик фаолиятини бошқаради. Инсон психик фаолиятининг
ўзгариши – оғриқ, қўрқинч,
хурсандчилик, безовталаниш ва х-к да юрак фаолияти
ўзгаради. Масалан, спортменларда стрессдан аввалги холатида юрак уришлари ўзгаради.
Бу холат ўз навбатида гипоталамо-гипофизар тизимнинг фаоллашиши, буйрак усти бези
фаолияти кучайиши ва қонга адреналин чиқишини кучайтиради.
Юрак
қон-томир
тизимига бош мия ярим шарлари пўстлоғи таъсирини шартли рефлекс ҳосил қилиш йўли
билан ҳам кузатиш мумкин.
Юрак фаолиятининг рефлектор бошқарилиши. Юрак фаолиятини бошқарилишида
МНСнинг барча қисмлари иштирок этади. Рефлектор бошқарилиши юрак фаолиятини
тормозлаши ѐки кучайтириши мумкин. Юрак фаолиятини ўзгариши параллел ҳолда
томирлар холатини ўзгариши билан кечади. Юрак фаолиятини бошқарилиши мураккаб
рефлектор акт бўлиб, бунда марказий ва периферик механизмлар иштирок этади. Экстра-
интрарецепторларни таъсирланиши натижасида эфферент нервлар орқали
юракка
импулслар келади. Бу рефлексларни юзага келтирувчи рефлексоген соҳалар бўлиб, улар
кўпроқ ковак веналар соҳасида, аорта равоғида ва уйқу артериясини ички ва ташқи
тармоқларга ажралаѐтган (каротит синуси) жойида жойлашган. Бу соҳаларда жуда кўплаб
хемо ва мехапарацепторлар тўпланган бўлиб, гемодинамик кўрсаткичлар ўзгаришига ўта
сезгирдирлар. Бу ерда ҳосил бўлган импулслар сезувчи нервлар орқали узунчоқ мияга,
ундан МНСнинг бошқа бўлимларига боради. Бундай рефлексоген зоналардан бири ковак
веналарни юракнинг ўнг бўлмачаси билан бириккан жойида жойлашган. Бу соҳада
жойлашган А ва Б типдаги чўзилиш рецепторлари ковак вена ичидаги қон хажми
ўзгаришидан қўзғалади. Биринчиси бўлмачалар фаол қисқарганда, иккинчиси эса,
бўлмача мускуллари пассив чўзилганда қўзғалади. Бу соҳадан Бейнбридж рефлекси юзага
келади. Ковак веналар соҳасида босим ортганда ҳар иккала рецепторлар ҳам қўзғалади ва
рефлектор тарзда адашган нерв тонуси пасаяди, симпатик нерв тонуси эса ортади.
Натижада
юрак иши тезлашиб, ковак веналарда тўпланиб қолган қон артериал
томирларга ўтказилади.
Юрак фаолиятига рефлектор таъсирлар кўрсатувчи соҳалар ичида аорта равоғида
ва каротид синусда жойлашган механорецепторлар алоҳида ўрин тутади. Қон доимо
ҳаракатланар ва артериал босим бир хилда ушланиб турар экан бу рецепторлар доимо
қўзғалган бўлади. Уларнинг қўзғалувчанлик даражаси артериал босимга боғлиқ.
Босим
қанча юқори бўлса, рефлектор тарзда адашган нерв тармоғи кучлироқ таъсирланади ва
юрак фаолияти секинлашади.
Юрак фаолиятини бошқаришда механорецепторлардан ташқари хеморецепторлар
ҳам иштирок этади. Уларнинг таъсирловчилари бўлиб, О
2
ва СО
2
ларнинг қондаги
таранглиги ўзгариши ѐки
H ионларининг қонда ортиши ҳисобланади.
Хеморецепторларнинг қўзғалишидан ҳосил бўлган импулслар узунчоқ мияга
бориб, юрак уришлари сонини камайтиради. Кичик қон айланиши доирасида босимнинг
ортиши ўпка артериялардаги рефлексоген соҳаларни қўзғатиб юрак қисқаришларини
камайтиради (Парин рефлекси).
Агар тажрибада
коронар томирларга никотин, ўсимлик алкаллоидларидан
юборилса Бицолд-Яриш рефлекси, гипотензия, брадикардия ва апное кузатилади.
Барча қон томирлада, тўқималарда ва аъзоларда жойлашган механо- ѐки
хеморецепторларни доимо қўзғалиши юрак фаолиятини ўзгартиришини В.Н.
Черниговекий кўрсатиб берди. Юрак уришлари рефлектор тарзда кучаяди ѐки камаяди.
Қорин пардада жойлашган рецепторлар таъсирланганда
юрак фаолияти тормозланиши
яққол намоѐн бўлади. Масалан бақанинг қорнини пинцет билан аста-секин урилганда
81
юрак уришлари тўхтаб қолади. Бу тажрибада 19 асрнинг 60 йилларида Ф.Голц томонидан
ўтказилиб,
Голц рефлекси деб аталади. Ичакда жойлашган афферент толалар импулслари
орқа мияга, ундан узунчоқ мияга олиб боради.
Адашган нерв тонуси ортиб, юрак
уришлари секинлашади ѐки тўхтаб қолади.
Вагал рефлексларга Данини-Ашнер рефлексини ҳам киритиш мумкин. Кўз
соққалари босилганда брадикардия кузатилади-юрак уришлари минутига 10-20 тагача
камаяди.
Юракдан бошқа висцерал органлар фаолиятига таъсир этувчи рефлекслар ҳам
мавжуд. Шулар жумласига Генри-Гауернинг кардиоренал рефлексини мисол қилиш
мумкин. Чап қоринча деворларининг чўзилиши диурезни кучайишига олиб келади.
Шундай қилиб кардиал рефлексларни уч гурухга бўлиш мумкин: 1.Хусусий-юрак-
қон томирлар рецепторларини таъсирланишидан келиб чиқувчи. 2.Пайваста-бошқа ҳар
кандай аъзолар қитиқланганда. 3. Хос бўлмаган – физиологик тажриба-лардан келиб
чикадиган ѐки патологик ҳолатларда келиб чикадиган.
Do'stlaringiz bilan baham: