Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Юрак фаолиятининг гуморал бошқарилиши. Қонда айланиб юрган барча биологик 
фаол моддалар юрак фаолиятига тўғридан-тўғри ѐки билвосита таъсир кўрсатади. Лекин 
юрак фаолиятига гуморал бошқарувчи таъсир этадиганлари унчалик кўп ҳам эмас. Булар 
қаторига буйрак усти бези мағиз моддасида ишлаб чиқарилувчи катехоламинлар-
адреналин, норадреналин ва дофаминларни киритиш мумкин. Бу гормонлар 
кардиомиоцитларнинг 
β-адренорецепторларига 
таъсир 
кўрсатади. 
Ҳужайранинг 
аденилатциклаза ферментини фаоллаб циклик АМФнинг синтезини кучайтиради. Сўнгра 
фосфорилаза жараѐни тезлашиб энергия алмашинуви кучаяди, миокард энергия манбаи 
билан таъминланади. Натижада пейсмеккер ҳужайраларида мусбат хронотроп, ишчи 
миокардда эса мусбат инатроп таъсир юзага келади. 
Бошқа гормонларни миокардга таъсири носпецифик ҳисобланади. Ошқозон ости 
бези D-ҳужайралари ишлаб чиқарадиган гликоген аденилатциклазани фаоллаб мусбат 
инотроп таъсир кўрсатади. Буйрак усти бези пўстлоқ моддаси гормонлари 
(кортикостероидлар) ва ангиотензин мусбат инотроп таъсир кўрсатади. Ўзида йод тутувчи 
қалқонсимон бези гормонлари юрак уришлари сонини оширади. Юқорида синаб ўтилган 
гормонлар таъсири симпатоадренал тизим орқали таъсир кўрсатади.
Гипоксемия, гиперкапния ва ацидоз юрак миокардини қисқарувчанлик фаолиятини 
пасайтиради. 
Ацетилхолинни юрак фаолиятига таъсири ҳужайра мембранасининг К

иони учун
ўтказувчанлигини оширади, деполяризацияга тўсқинлик қилади. Натижада синус 
тугунида секин диастолик деполяризация ҳосил бўлиши кечикади, ХП қисқаради, 
оқибатда юрак уришлари секинлашади. Атриовентрикуляр тугунчада эса К

ионлари 
ўтиши Са
+ +
ионлари чиқишига қаршилик қилади. Фосфорилаза таъсирида ҳужайра 
мембранасини Са
++
учун ўтказувчанлиги ортади. Ўз навбатида юрак қисқаришлари сони, 
ўтказувчанлиги ортади. Норадреналин ацетилхолинга нисбатан секин парчаланади. 
Шунинг учун ҳам симпатик таъсир узоқрок давом этади. Юрак фаолиятида электорлитлар 
аҳамияти катта. Ҳужайра атрофидаги муҳитда К

ионлари миқдорининг ортиши юрак 
фаолиятини сусайтиради. Ион концентрацияси ўзгариши ҳисобига, мембрананинг калий 
учун ўтказувчанлиги ортади; натижада қўзгалувчанлаги пасаяди, қўзғалишларни ўтказиш 
секинлашади; синус тугуни юрак ритмини бошқарувчи вазифасини бажара олмай қолади. 
К

ион миқдори ортиқча бўлса, юрак диастолада тўхтаб қолади. Юракка Н

ва Н СО

ионлари ҳам худди шундай таъсир кўрсатади. Калций ионлари кўп бўлса, юрак 
мускулларини қиқарувчанлиги, ўтказувчанлиги ортади ва юрак систола вақтида тўхтаб 
қолади. 
 
Юракнинг эндокрин вазифаси. Бўлмачалар миоцитларида (асосан ўнг бўлма-ча) 
грануляр ҳужайралар бўлиб, натрийуретик гормон ѐки атриопептид  деб номланадиган 
моддалар синтез қилинади. 


82 
Гормонлар синтези; бўлмачаларга кўп қон тўпланганда (улар чўзилганда), аортада 
босим турғун кўтарилганда, қонда натрий миқдори ортганда, адашган ва симпатик нерв 
фаоллашганда, қонда вазопрессин ортганда кучаяди. Натрийуретик гормон таъсири 
ҳилма ҳил. Унинг таъсирида буйраклардан Nа

(90 маротаба) ва Сl
-
(50 маротабагача)ни 
экскрецияси кучаяди, бир вақтнинг ўзида уларни нефрон каналчаларида реабсорбцияси 
пасаяди. Ренин ва алдостерон секрециясини, ангиотензин II нинг фаоллигини 
пасайтиради. Натрийуретик гормон майда қон томирлар силлиқ мускулларини 
бўшаштиради, шу йўл билан артериал босим тушади. Ичакалар силлиқ мускулларини 
бўшаштиради. 
Томирлар иннервацияси. Томирлар уларнинг диаметрини нисбатан доимо бир ҳолда 
ушлаб турувчи кенгайтирувчи ва пасайтирувчи нервлвр билан таъминланган. Артерия ва 
артериолаларнинг торайиши томирларни торайтирувчи нервлар венаконструкторлар 
симпатик нервлар билан иннервация қилинса келиб чиқади ва уларнинг мавжудлигини 
биринчи бўлиб, 1842 йилда А.П.Валтер бақанинг сузгич пардаларида кўрсатиб берган. 
Кейинчалик К.Бернар (1851) қуѐн қулоғида ўтказган тажрибаларида исбот этди. Қуѐн 
бўйнидаги симпатик нерв қирқиб қўйилса, 1-2 минутдан сўнг қулоқ супраси томирлари 
кенгайиши натижасида қулоқ териси қизарганлиги ва харорати ортганлиги кузатилди. 
Кесилган нервни периферик қисми таъсирланса қулоқ териси оқариб, ушлаб кўрганда 
совуб қолганлиги кузатилган. Бу қон томирларни торайиши ҳисобига кузатилган. Ҳудди 
шундай эффект қорин бўшлиғи органлари, буйрак, тери, мия пардалари томирларида ҳам 
кузатиш мумкин. 
Томирларни торайтирувчи нервларлардан ташқари яна томирларни кенгайтирувчи
(вазодилятация) толалар ҳам мавжудлиги аниқланган. Уларни таъсирлаганда томирлар 
кенгаяди. Бундай нервлар мавжудлигини М.Шиф, сал кейинроқ К. Бернарлар
аниқлашган. Жағ ости сўлак безига борувчи тил нервининг тармоғи-Chordathympani 
таъсирланганда без томирлари кенгайганлиги аниқланган. Ҳудди шундай холатни 
n.pelvicus таъсирланганда тил томирлари ва жинсий аъзолар томирлари кенгайиши 
кузатилади. Танадаги барча томирлар парасимпатик нервлардан иннервация олмайди. 
Адашган нерв таъсирланса юрак томирлари тораяди. Симпатик нерв толалари 
таъсирланганда баъзи аъзолардаги, масалан, скелет мускуллари томирлари кенгаяди. 
Чунки симпатик нерв таркибида вазоконструкторлардан ташқари вазодилятаторлар ҳам 
бор. Бу нерв иннервация қилувчи томирларда икки турдаги α ва β адренорецепторлар 
мавжуд. α-рецепторларни қўзғалиши томир мускулларининг қисқаришига ва томирни 
торайишига олиб келади. β –рецепторларнинг қўзғгалиши томир мускулларини 
кенгайиши 
натижасида 
томирни 
кенгайтиради. 
Норадреналин 
кўпроқ 
α-
адренорецепторларга таъсир этади. Кўпгина қон томирларда рецепторларнинг иккала тури 
ҳам бор. Уларнинг нисбати бир хил эмас. Агар қон томирда α-адренорецептор кўп бўлса, 
адреналин уни торайтиради, β-адренорецептор кўп бўлса-кенгайтиради. 
Агар α-ва β-адренорецепторлар бир вақтда қўзғалса, β-рецепторнинг қўзғалиш 
самараси устун чиқади-томир кенгаяди.
Орқа мия орқа шохларининг периферик қисми таъсирланса, (асосан тери) 
томирлирни кенгайтирувчи эффект келиб чиқади. Тери томирларини кенгайишига яна 
бошқа сабаб, рецептор нерв охирларида ацетилхолин ва гистамин ишлаб чиқарилиб,
тўқимага ўтиб яқин жойлашган томирга таъсир этади.
Томирлар тонуси МНС томонидан келадиган импулслар ҳисобига кенгайиб 
торайиб туради. Томирлар тонусини бошқарувчи марказ–томирлар ҳаракатини 
бошқарувчи марказ-мавжудлигини В.Ф.Овсянников (1871) мия тузилмаларини қирқиб 
қўйиш йўли билан аниқлаган.
Агар мия ўзаги тўрт тепаликнинг юқорисидан қирқиб қўйилса артериал босим 
ўзгармайди. Узунчоқ мия билан орқа мия оралиғидан кесиб қўйилса артериал босим 60-70 
мм сим уст гача тушиб кетади. Узунчоқ миянинг турли қисмларини механик таъсирлаш 
йўли билан бу марказнинг жойлашган жойи аниқ топилган. У IV қоринча тубида 


83 
жойлашган бўлиб, прессор ва депрессор қисмларидан иборат. Прессор марказ таъсирланса 
томирлар торайиши, депрессор марказ таъсирланса томирлар кенгайиши кузатилади.
Томирлар тонусига юқоридаги марказлардан ташқари оралиқ мия ва мия ярим 
шарлари пўстлоғи ҳам таъсир кўрсатади. 
Гипоталамуснинг айрим марказлари таъсирланса, артериал босим ўзгарганлиги 
кузатилади. Битта тузилмани таъсирлаш ҳам прессор, ҳам депресор эффект келтириб 
чиқаради. Гипоталамусда прессор тузилмалар тарқоқ тарқалган бўлишига қарамай, орқа 
қисмида депрессор тузилмалар кўпроқ бўлади. 
Қон айланишининг бошқарилишида бош мия ярим шарлари пўстлоғининг 
аҳамияти жуда катта бўлишига қарамай, ўтказилган тажрибалар натижалари қарама-
қаршидир. Агар тажрибада ярим шарлар пўстлоғи олиб ташланса қон айланишига 
сезиларли таъсир этмайди. Пўстлоқнинг пешона ва тепа соҳалари электрик таъсирланса 
артериал босим ўзгаради. Томирлар торайиши ѐки кенгайиши кузатилади. 
Томирлар тонусини рефлектор бошқарилиши томирларни ҳаракатлантирувчи 
маркази маълум тоник актив холда бўлиб, артерия ва артериолаларни қисқарган холатда 
бўлишини таъминлайди. Бу марказнинг тонуси эса перифериядаги томирлар соҳасида, 
гавда юзасида ѐтган рецепторлардан келувчи импулслар, ҳамда нерв марказига бевосита 
таъсир кўрсатувчи гуморал омилларга боғлиқ. 
В.Н. Черниговский бўйича томирлар тонусини рефлектор ўзгартирувчи томирлар 
рефлекси икки гурухга бўлинади: хусусий ва туташ

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish