Ўпкадан ташқари аъзолар сили. Режа



Download 166,5 Kb.
bet1/12
Sana26.03.2023
Hajmi166,5 Kb.
#921860
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
7-opkadan tashgari azolar sili


Ўпкадан ташқари аъзолар сили.

Режа:

1. Оғиз бўшлиғи сили.


2.Суяк ва бўғимлар сили.
3. Буйрак ва сийдик чиқарув аъзолари сили.
4. Эркаклар таносил аъзолари сили.
5. Аёллар таносил аъзолари сили.
6. Периферик лимфа тугунлари сили.
7. Сил перитонити.
8. Ичаклар сили.
9. Кўз сили.
10. Тери сили.


Оғиз бўшлиғи сили.

Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг сил инфекциясига мойиллиги анча кам, шунинг учун оғиз бўшлиғининг сили анча кам учрайди. Одатда, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг сили ўпка силига дучор бўлган касалларнинг тахминан 0,6 % да учрайди ва кўпинча ютқин, ҳалқум сили билан бирга кечади.


Этиология ва патогенез. Сил микобактерияларининг бирламчи учокдан гематоген таркалиши натижасида келиб чикадиган яллигланиш оғиз бўшлиғидан бошланади. Кох бактериялари чуккан жойда сил буртикчаси ривожланади. Оғиз бўшлиғидаги сил бирламчи сил кўринишида деярли учрамайди. С.С.Вайль, Г. А. Васильев, С.И. Либинларнинг такидлашича, баъзан инфекциянинг манбаи чириб (гангреноз) кетган тишлар канали ҳисобланади. Аммо оғиз шиллиқ қаватларига сил инфекцияси асосан қон томирлари орқали гематоген йўл билан тушади. Бурун шиллиқ қавати силида эса инфекция лимфоген йўл билан юмшоқ танглайга ўтиши мумкин. Бунда сил жараёни ривожлана берса, сил муртак безларига, тил асосига, ютқинга ўтиб кўпайиб кетиши мумкин. Сил жараёни кўпинча лабда, оғиз бурчагида, милкларда қаттиқ ва юмшоқ танглайда, тилда, тилчада ва муртак безларида жойлашади.
Клиникаси: Оғиз сили кўпинча сил волчанкаси кўринишида учрайди. Сил волчанкаси асосан юз терисини жарохатлайди ва кўпинча лабнинг қизил ҳошиясига, сўнг эса оғизнинг шиллиқ қаватига тарқалади. Фақат шиллиқ қаватининг жарохатланиши кам учрайди. Сил волчанкаси оғиз шиллиқ қаватидан бошланиб кейин юз терисига ўтиши мумкин.
Юқори жағ олдинги тишлар милкида, қаттиқ танглайда, юқориги лабда сил волчанкаси кўпроқ, оғиз бўшлиғининг бошқа қисмларида камроқ учрайди.
Яраларнинг қирғоқларида юмшоқ шиш бўлиб, у оғримайди. Атрофдаги бўртмачалар гуруҳ – гуруҳ холида, бир–бирига яқин жойлашади. Умуман жарохат юзаки яра кўринишида бўлиб, юзаси тиниқ қизил ёки сарғимтир қизил, сариқ пардасимон модда билан қопланган, маймунжон меваси сингари папилламатоз ўсимталардан иборат. Унга тегилса, тез қонайди. Тишлар орасидаги суяк тўқимаси ҳам емирилиш сўрилиб кетади, натижада яра атрофидаги тишлар қимирлаб қолади, баъзан эса тушиб кетади. Сил жараёни лабга ўтганида лаб шишади, ҳажми катталашади, қон аралаш йирингли қотирма билан қопланади. Қотирма кўчириб ташланса, остида чуқур яра борлиги аниқланади. Шунингдек лабда оғриқли ёрилишлар пайдо бўлади. Жағ ости лимфа тугунлари катталашади, бир-бири билан бирлашади, пайпаслаб кўрилганда бемор оғриқ сезади. Яра юзасидан олинган паталогик материал текширилганда сил таёқчалари камдан -кам аниқланади.
Туберкулин билан Манту синамаси кўпинча мусбат натижа беради. Волчанкали жараён узоқ давом этса, жароҳатланган ерда текис, ярқироқ чандиқча пайдо бўлади. Бемор даволанмаса, касаллик узоқ вақт давом этади. Бунда баъзан чандиқча юзасида қайтадан сил бўртмачалари пайдо бўлиши мумкин. Волчанка яраларига иккиламчи стафилакокк ёки стрептококк, замбуруғ инфекцияси қўшилиши мумкин. 1 – 10 % беморларда оғиз бўшлиғи ва лабдаги волчанка ўсма касалига ўтиб кетади.
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати волчанкасини захмнинг III даврида учровчи бўртмалардан фарқлаш зарур. Захм яраси ва бўртмалари зичлиги ( қаттиқлиги) билан фарқланади, яранинг қирғоқлари текис бўлади. Волчанка ярасининг қирғоқлари юмшоқ, нотекис бўлади. Захм бўртмалари яра чандиғи юзасига қайта тошмайди. Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ярали сили сил инфекциясининг очиқ ўчоқлардан ( кўпинча, ўпка силидан) тарқалиши натижасида ривожланади.
Даволаш. Консерватив даволаш организмга умумий таъсир этувчи ва касаллик қўзғатувчига махаллий таъсир этувчи чора-тадбирларни жамлаштиради. Умумий таъсир қилиши санатор-климактик ва антибактериал даволаш билан, махаллий- ортопедик чора-тадбирлар билан амалга оширилади.
санатор-климактик даволаш учта омилни ишлатишга қаратилган. Булар: қатъий режим рационал овқатланиш, аэрогелиотерапия.



Download 166,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish