Сийдик таносил аъзолари сили билан касалланган беморларни даволаш.
Медикоментоз даво. Сийдик таносил аъзолари силини даволаш принцеплари, бошқа аъзолар силини даволаш услубидан унчалик ката фаркланмайди. Хамма кайта аникланган беморлар силга Карши дори воситаларини комбинацияланган холатда суткалик максимал дозаларда кабул қилиши керак булади.
Бирламчи даво курсининг давомийлиги индивидуал танланади, у сил шакли ва йулдош касалликлар, буйрак ва жигар функционал холати, дори воситаларини индивидуал кутара олиши хамда микобактерияларнинг индивидуал сезувчанлигига боглик булади. Буйрак силининг барча шакллари 3-6 ой давомида интенсив даволанишлари шарт. Истсино тарикасида пиелонефроз еки сийдик йули уткир ретенцияси олинади.
Бу холат тезкор жаррохлик амалиёти ўтказишга курсатма хисобланади. Буйрак сили билан касалланган беморлар медикоментоз даволаниш давомида уролог назоратида булишилари (экскретор урография) зарур, максад уз вактида асоратларни (стриктура, облитерация) олдини олиш. Агар буйрак сили сийдик найи зарарланиши билан кечса, силга карши давога кортикостероидлар (кучли чандикларга карши) хам кушилади. Шу билан бирга сийдик найини цитоскоп ердамида бужлаш амалга оширилади.
Буйрак силида даволашнинг яна бир мухим қисми бу, силга карши дори воситалари дазасининг буйрак функционал холатига богликлигидир. Буйракнинг нормал секретор ва эвакуатор холатларидасилга карши дори воситалари максимал дозаларда буюрилади, буйрак функцияси пасайган еки ягона буйракли беморларда кумуляция хавфи бўлган учун доза 2 баробар камайтирилади. Силга карши дори воситалар билан даво комплекс витаминотерапия билан бирга олиб борилади.
Агар 3-6 ойдан кейинги урологик текшириш натижалари беморга факат медикоментоз даво куллаш кераклигини билдиради, бир йил давомида узлуксиз даволвнвди. Дори воситаларини индивидуал кутара олмасликда коктейл сифатида томир ичига юбориш оркали даволашни давом эттириш мумкин.
Силга карши дори воситаларининг захира гурухига (циклосерин, пиразинамид, этионамид, канамицин, рифампицин, этамбутол) узок вакт стандарт даво олган, лекин етарли натижа олинмаган беморларни даволашда мурожат этилади. Циклосерин, канамицин, рифампицин гурухи дори воситалари носпецифик сурункали пиелонефрит билан асоратланган буйрак силида кулланилади.
Касалликнинг кечими макроорганизмнинг иммун холати, уз вактида бошланган ва узок вакт даволашга боглик. Буйрак кортикал қисмида жойлашган сил учоклари, бу қисмнинг яхши қон билан таъминлангани учун чандикланиши ва хатто бутунлай битиб кетиши хам мумкин.
Буйрак паренхимаси деструкцияси хеч качон регенерация билан тугамайди. Яхши кечимда каверна урнида ретенцион кисталар еки туз чукмалари билан импрегнациялашган туберкулема учоклари колади.
Силнинг деструктив шаклларида буйраклар суммар функцияси кам даражада зарарланади. Буйрак етишмовчилиги белгилар факатгина иккала буйрак массив зарарланганда, еки ягона – нефроэктомиядан кейинги буйрак силда, яна пуфак- сийдик найи рефлюксли сийдик пуфаги силида юзага келади.
Замоавий силга кариши дори воситаларини куллаш хали антибактериал давога тайёрлов давридаек сийдик пуфагининг енгил даражадаги силини бутунлай клиник-анатомик согайийга олиб келиши мумкин.
Ярали сийдик пуфаги силида силга карши дори воситалари билан бирга стерил балик мойи, силга карши дори воситалар эритмаларини сийдик пуфаги ичига юбориш яхши натижа беради. Яккол огрик бўлганда сийдик пуфаги сохасига дикаин, стрептомицин билан гальванизация яхши эффект беради.
Купчилик сийдик пуфаги сили билан огриган беморларда сига карши дори воситалар билан бирга витамин Д2 нинг спиртли эритмасини (30000 ТБ=сут. 3-4) куллаш яхши эффект беради.
Санатор ва иклимий даво даволашда мухим омил хисобланади. Санатор даволашга карши курсатмалар: сурункали еки уткир буйрак етишмовчилиги, сийдик оқмалари, сийдик тута олмаслик, сийдик таносил системаси силининг амило-липид дистрофия билан кечиши, ўпка еки суяк системаси актив сили.
Даволашнинг жаррохлик усуллари. Замонавий силга карши дори воситалар купчилик аъзони саклаб колувчи операциларни ўтказишга йул очиб берди. Хозирда нефроэктомияга курсатмалар: буйрак функциясининг бутунлай йуколиши билан кечувчи пионефроз, функцияси сусайган поликаверноз буйрак сили, бутунлай буйракнингжарохати, носпецифик пиелонефрит билан асоратланган поликаверноз буйрак сили.
Do'stlaringiz bilan baham: |