Ўпкадан ташқари аъзолар сили. Режа


Чарви лимфа тугунларининг сили



Download 166,5 Kb.
bet6/12
Sana26.03.2023
Hajmi166,5 Kb.
#921860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
7-opkadan tashgari azolar sili

Чарви лимфа тугунларининг сили.

Чарвининг сил билан зарарланиши (мезаденит) – қорин бўшлиғида учровчи (абдаминал) силнинг асосийси бўлиб ҳисобланади.


Патогенез ва патологик анатомияси. – сил мезаденити болалар ва ўсмирларда бирламчи сил каби ривожланиши мумкин ва иккиламчи сил каби катталарда хам ривожланиши мумкин. Чарви лимфа тугунларининг асосий зарарланиши йўли бу - лимфоген йўлдир.
Сил мезаденити патогенезида СМБ билан алементар йўл билан зарарланиши ва кейинчалик инфекцион лимфоген йўл орқали чарви лимфа тугунларининг зарарланишини эҳтимолдан ҳоли қилиб бўлмайди.
Сил жараёни кўпинча чарви лимфа тугунларининг зарарланиши билан чегараланиб қолмай, балки қорин бўшлиғидаги бошқа лимфа тугунларига, қорин пардага, ичакларга, кичик чаноқ бўшлиғидаги аъзоларга ҳам тарқалади.
Морфологик позициясига кўра инфильтратив, фиброз ва фиброз-казеоз мезаденит турларга ажратилади. Инфильтратив мезаденитда лимфоид элементларнинг гиперплазияси билан кам сонли сил ўчоқлари аниқланади, фиброз турида эса фиброз тўқима орасида дўмбоқчали тошмалар, фиброз-казеоз турида фиброз капсулали казеоз-некротик массалар ва атроф тўқима фиброзланиши аниқланади.
Клиник кечиши. сил мезаденитининг клиник намоён бўлиши рангбаранглиги билан ажралиб туради. Касалликнинг клиник кечиши ўткир ва сурункали бўлиши мумкин.
Ўткир кечишида қоринда ўткир оғриқ, кўпинча киндик ва ўнг ёнбош соҳасида учрайди. Оғриқ интенсив бўлиши мумкин ва «ўткир қорин» га шубха уйғотади.
Сил мезадентининг сурункали тури тўлқинсимон кечиб, қайталаниш ва рамиссия даври билан алмашиниб туради. Қорин сохасидаги оғриқ одатда ингичка ичак тутқичи проециясига мос ҳолда тарқалади. Иштаҳа пасайиши, эпизодик ҳолда кўнгил айнаши, қусиш, ич келишининг бузилиши кузатилади.
Кўрикда қорин димланиши, қорин парданинг таранглиги ва зарарланган лимфа тугунлари соҳаси пальпация қилинганда кучли оғриқ аниқланади. Чуқур пальпацияда эса киндик соҳасида кучли оғриқ аниқланади.
Баъзан пальпацияда чарви лимфа тугунларининг конгломератлари-ўсмасимон оғриқли ҳосилалар аниқланади. Меъда ичак йўли рентгенологик текширувида ошқозон ва ичак моторикасининг бузилганлиги аниқланади.
Қорин бўшлиғидаги лимфа тугунларнинг катталашганлигини ҳам рентгенологик лимфографияда аниқланади, лекин ультратовуш сканерлаш ёки КТ ёрдамида яҳшироқ аниқланади. Бунда зич ҳосилалар лимфа тугунлари, кальций тузларининг ўсиши ҳос белги (ташҳис ноаниқ бўлган вақтда).
Чарви лимфа тугунларининг захарланиш ташҳисида ноаниқлиги мавжуд бўлса, лапароскапия усулини қўллашга кўрсатма бўлади. Кўрик вақтида сил дўмбоқчалари ва тошмалари аниқланади, қорин ички ўсиши ва ташҳис верификацияси учун қорин парда ва лимфа тугунлар биопцияси ўтказилади.
Мезаденитга гемограммани ўзгариши хос эмас. Касалликнинг қўзиш даврида таёқча ядроли нейтрафиллар миқдорининг ошиши, лимфоцитоз, ЭЧТ ошиши аниқланади. Ташҳис қўйиш мақсадида туберкулин синамасини тери остига юбориш қўлланилади. Қон кўрсаткичларининг силжиши (ўзгариши), тана ҳароратини кўтарилиши, туберкулин синамаси ўтказилганидан сўнг қоринда оғриқ хосил бўлиши ва кучайиши, бу чарви лимфа тугунларининг фаол сили эканлигидан далолат беради.

Download 166,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish