Анатома сўгали (сўгалли сил, прозектор сўгали, сўгалли тери сили). Бу инфекция билан зарарланган одамлар қайта ташқаридан инфицирланиши натижасида келиб чиқади. Қайта инфицирланиш тери бутунлиги бузилгандагина бўлади. Касалланишга хавфли омиллар- касби билан боғлиқ бўлганлар бу тиббиёт ходимлари ва талабалари, патанатомлар аутопсия пайтида, фермерлар. Терининг сил билан зарарланиши кўпинча барча ҳолларда икқиламчи ва эндоген ҳисобланади. Қўзғатувчи одатда ички органлар сил ўчоғидан лимфагематоген йўл орқали тери ва тери ости клечаткасини зарарлайди. Баъзан, инфекция зарарланган қўшни органлардан терига юқиши мумкин. Жуда кам ҳолларда терининг шикасти орқали экзоген инфицирланиши мумкин.
Сил ташхисини анамнезига, клиник ўзгаришларига, бошқа органлар зарарланиши, мусбат туберкулин синамаси, ярали ўчоқлардан СМБ аниқланишига асосланган ҳолда қўйилади. Оғир ҳолларда терини патологик текширилади, ҳайвонларда экспериментал эмлаш ўтказилади ва синаш учун даво ўтказилади.
Даволаш силга қарши терапия умумий принципларга таянган ҳолда ўтказилади. Одатда комплекс даво ишлатилади. Бу стрептомицин, фтивазид, рифампицинни ўрта терапевтик дозада берилади. Битта асосий ва иккита рецидивга қарши даволаш курси ўтказилади. Асосий курс давомийлиги 6 ой, рецидивга қарши 3 ой. Курслар орасидаги интервал 4-6 ойни ташкил қилади.
Махсус воситаларга комплекс ҳолда қувватловчи воситалар, витаминлашган парҳез, рационал режим қўшилади. Ярали турида дез эритмалар билан ювиш ва малҳам ишлатилади. Скрофулодермада хирургик дренажлаш даволаш муддатини қисқартириши мумкин.
Прогнози кўп ҳолларда яхши.
Профилактика сил билан бир хил.
САВОЛЛАР:
Оғиз бўшлиғи силни этиопатогенези ва патоморфологияси.
Оғиз бўшлиғи силини эрта аниқлаш усуллари.
Аҳолини флюорографик текширувни аҳамияти.
Сил ўчоғини активлигини аниқлаш усуллари.
Оғиз бўшлиғи силининг ривожланиш ва жараённинг тарқалишини сабаблари.
Оғиз бўшлиғи силини давоси ва оқибатлари.
Ўпкадан ташқари аъзолар сили этиопатогенези патоморфологияси.
Ўпкадан ташқари аъзолар сили клинико-рентгенологик шакллари ва унинг кечишини ўзига хослиги.
Ўпкадан ташқари аъзолар сили – клиникаси, лаборатор-рентгенологик маълумотлари, давоси, оқибатлари.
Ўпкадан ташқари аъзолар силини давоси ва оқибатлари.
Ўпкадан ташқари аъзолар силини асоратлари.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
Хоменко А.Г. – Сил органов дыхания., М. 1988
Шебанов Ф.Е. – Сил. М., 1976
Авербах М.М. – Сил легких. М., 1969
Гавриленко В.С. Критерий неспецифического излечения сила легких. М., 1977
Рабухин А.Е. Сил органов дыхания. М., 1976
Ефимова А.А. – Специфическая профилактика сила у детей. М., 1977.
Do'stlaringiz bilan baham: |