Тери сили. СМБ нинг (Кох бактерияси) терига кириши ва натижада юзага келадиган тери шикастланишининг турли гуруҳ клиник кўринишларидир. Терига ёки оғиз шиллиқ қаватига қўзғатувчи кўпинча ички органлар сил ўчоғидан қон ёки лимфа орқали келади (икқиламчи сил). Тери сили ривожланишига қуйидагилар олиб келади: гормонал дисфункция, асаб системаси ҳолати, астения, инфекцион касалликлар ва б.
Тери сили 3 йўл билан юқиши мумкин. Экзоген инфекция манбаи организмдан ташқарида жойлашганда ривожланади (бирламчи инокуляцион сил (силли шанкр) ва сўгалли тери сили). Иккинчи инфекция юқиш йўли – эндоген, терини маҳаллий (скрофулодерма) ва лимфатик (силли бўрича) ёки қон томир бўйича (силли бўрича ва милиар сил) тарқалиши. Учинчи йўл – ички орган фаол сил ўчоғидан қўзғатувчининг аутоинокуляцияси (орифициал сил).
АҚШ да 1984 й гача сил касалликлар сони камайган. 1985 й дан яна ўсишни бошлади. Аҳолининг кўпайиши, инъекцион наркотиклар қабул қилиши, силга қарши курашишни тўхтатилиши, ОИТС эпидемиясининг тарқалиши силни авжланишига олиб келди. Хавфли гурухга ёши катталар, уйсизлар, алкоголиклар, наркоманлар, қамалганлар, ОИВ- инфицирланганлар киради.
Бирламчи силли шанкр терига бевосита m.tuberculosis кириши натижасида ривожланади. Қўзғатувчи соғлом терига кира олмайди, фақат жароҳатланган тери орқали юқади. Бошқа кам учрайдиган йўллари ҳам мавжуд. Жинсий алоқа пайтида, оғиздан-оғизга сунъий нафас берганда, суннат қилинганда ва бошкалар.
Бирламчи сил барча ёшдаги гурухларда учрайди, лекин кўпинча болаларда ва ёшларда кўпроқ учрайди. Кўпроқ ҳолларда юз соҳасини шиллиқ қаватларини (қонъюнктива, оғиз шиллиқ қавати) ва оёқ терисини шикастлайди.
Қўзғатувчи юққандан сўнг 2-4 ҳафтадан кейин шикастланиш ривожлана бошлайди ва кичкина, оғриқсиз, тузалмайдиган чегараланган яра ҳосил бўлади. 3-8 ҳафта ўтгандан кейин регионар лимфоаденопатия, лимфа тугунлари зичлашиши оғриқсиз бўлиши кўзатилади.
Терининг люпоидли сили (силли ёки оддий сўгал) кўпинча 5-15 ёш болаларда, кам ҳолларда қарияларда учрайди. Узоқ муддат ва кучли кечиши билан характерланади. Зарарланиш юз соҳасида, баъзан шиллиқ қаватлар шикастланиши билан бирга келиши мумкин. Терида нўхатдек, оғриқсиз, юмшоқ қонсистенцияли, оч-қизил рангдаги дўмбоқча пайдо бўлади (люпома).
Дўмбоқча устига ойна билан босилганда қизил ранг йўқолиб, оқиш фонда “олма желеси”га ўхшаш доғ кўринади. Люпома ойлаб, йиллаб секин ўсади. Кейинчалик яра ҳосил қилиб битади, ўзидан кейин оқ чандиқ из қолдиради. Бунинг устига яна люпома чиқиши мумкин. Баъзан “бўрича” сарамасли яллиғланиш, фил оёқлик ва ўсма билан асоратланиши мумкин.
Силли “бўрича” тери силининг сурункали прогрессияланувчи шакли бўлиб, бошқа жойлардан тарқалиб, тери ва шиллиқ қаватларга гематоген ва лимфоген йўл орқали юқади. 40% беморларда асосида лимфаденит ётади, 10-20% да эса ўпкаси зарарланганлар, кўпинча жараён бош, бўйин, бурунда, юзда ва қулоқда учрайди. Бирламчи тери шикасти юмшоқ қонсистенцияли, беморни безовта қилмайдиган қўнғир-қизғиш рангдаги папуладан ташкил топган.
Диаскопия – тест бўлиб, силли сўгал диагностикасида ойначани зарарланган тери устига қўйилади. Бунда ўчоқ “олма желеси” га ўхшаш бўялади. Узоқ муддатли силли сўгалнинг энг оғир асорати келиб чиқиши мумкин, бу зарарланган жойда ясси ҳужайрали карцинома.
Do'stlaringiz bilan baham: |