Даволаш принциплари
Қонсерватив даво :
махсус антибактериал терапия; патогенетик даво (ЯҚНДВ, антигистаминлар, антиоксидантлар, витаминлар); хирургик даво; ортопедик даво; физиотерапевтик даво; сан-курорт даво.
Оқибати.Суяклар ва бўғимлар сили бемор ҳаётини сақлаб қолиш нуқтаи – назаридан хавфсиз ҳисобланади. Аммо суяк -бўғим сили беморни ногиронликка олиб келиши мумкин. Агар вақтида текширув ўтказилиб, тўлиқ ихтисослашган комплекс даволаш ўтказилса беморнинг меҳнат қобилияти сақланиб қолиши мумкин.
Профилактика. Касаллик олдини олиш ва унинг оғир шакллари асоратларини йўқотишга қаратилган. Суяк-бўғим сили профилактикаси умумий эпидемиологик силга қарши чора тадбирларга киради ва сил билан инфицирланган беморларда таянч-ҳаракат аппаратини шикастланишига олиб келувчи шарт – шароитларни йўқотишга қаратилган; суяк-бўғим носпецифик касалликлари билан курашиш, организм резистентлигини ошириш, сил тарқалишини олдини олишга қаратилган.
Буйрак сили. Ўпкадан ташкари сил шакллари ичида буйрак, сийдик йуллари, эркаклар таносил аъзолари сили, скелет суяклари зарарланишидан кейинги 2-уринда туради. Буйраклар, сийдик йуллари, жинсий аъзолар силини умумий силдан кейин келиб чикувчи мустакил булмаган жараен сифатида каралади.
Буйраклар, сийдик йуллари, жинсий аъзолар сили уткир ва сурункали булиши мумкин. Уткир шакл милиар сил кўринишида булиб, мустакил клиник кўринишга эга. Ташхис гематоген дессиминирланган силдан улган беморлар аутопсиясида аникланиши мумкин.
Амалиётда куп холларда сийдик таносил тизими сурункали сили учраб, ўзига хос клиник кўринишга эга ва мустакил нозологик шакл хисобланади. Болаларда касалликнинг умумий симптомлари ифодаланади (холсизлик, кўзгалувчанлик, иштаха пасайиши, субфибрил харорат). Болалар огрик аъзони курсата олмайдилар ва куп холларда корин сохасини курсатадилар.
Патогенез.
Сийдик аъзолари сили сил кўзгатувчисининг бирламчи еки икқиламчи гематоген таркалиши натижасида келиб чикади. Кириш дарвозаси ва бирламчи учок куп холларда ўпкада жойлашади. Қон окими билан кўзгатувчилар буйрак пустлок қисмига тушади ва пустлокда майда сил учокларини хосил қилади. Организмнинг каршилиги нормал бўлганда, кўпинча бу учоклар битиб кетади.
Айрим холларда махаллий еки умумий ахволининг яхши эмаслиги натижасида учоклар битмайди, улар еки тинчлик холатида коладилар(мудрок инфекция), еки авж олиб кетади. Жараеннинг кейинги кечими куп холларда бир томонлама булади. Билатерал буйрак сили амалиётда 30% учрайди.
Сабаби, махаллий омиллар гемо- ва уродинамиканинг бузилишлари. Шунинг учун буйрак сили аввал бир томонлама булади. Микобактерия киргандан то буйрак сили ривожлангунича утган ўрта вакт 8й. кўзгатувчининг бошқа йуллар – бодомча безлари, лимфа системаси, ОИТ билан кириш кам учрайди.
Патологик анатомияси. Дастлабки сил учоклари буйрак пустлогида жойлашади. Улар сарик – ок ранг, турли улчамларда, эпителиоид, лимфоид ва гигант хужайралар саклаган специфик грануляция билан уралган казеоз некроз учокларидан иборат. Кейинчалик учоклар бирлашиб, буйрак паренхимасининг янги жойларини камраб оладилар.
Жараен пустлокдан мия каватига утади, силли некротик папилит келиб чикади. Паренхима чегараларидан чикиб, жараен жомчани, кейинчалисийдик йуллари, ва сийдик пуфагини зарарлайди.
Деструктив жараенинг давом этиши буйрак тукимасининг казеоз парчаланишига олиб келади. Каверналар хосил булади. Каверналар алохида еки коса-жом тизими билан алокали булиши мумкин. Кавернанинг қисман битишида перифокал яллигланиш сурилиб, жараен фиброз кавернозга утиши мумкин.
Буйрак емон кечишида паренхиманинг парчаланиши давом этади: каверналар катталашиб бир бири билан кушилиб кетадилар. Буйраклар зарарланиши терминал босқич булиб, буйракларнинг поликаверноз сили, силли полинефроз хисобланади. Бу ўртача 3 йилда ривожланади.
Сийдик йулларидаги морфологик ўзгартшлар хам шундай босқичларни утади – инфильтрация, деструкция, склерозланиш. Шиллик кават юзасида окиш гиперемияли буртмалар пайдо булади. Кейинчалик улар кушилиб, шиллик кават некрозланади ва яралар хосил булади. Жараен яхши кечганда тукиманинг чандикланиши кузатилади, лекин бу хол сийдик найининг торайиши, сийдик пуфаги буришиши хамда уретрагидронефрозга олиб келиши мумкин.
Буйрак силининг ўзига хоспатоморфологик элимети булиб, яллигланиш учокларининг охакланиши хисобланади. Казеоз парчаланиш учоклари охакланиб, буйракда икки еки куплаб петрификатлар хосил булади. Баъзи холатларда бутун буйрак охакланиши мумкин. Учокнинг охакланиши унинг санациясини билдирмайди, чунки петрификат марказида яшовчанлигини саклаб колган микобактерияларни учратиш мумкин.
Тасниф.
Буйрак силининг бир неча таснифлари таклиф этилган. Улардан энг кулайи жараенни босқичларга булиб урганилган таснифдир:
I-босқич – буйраклар нодеструктив (инфилтратив) сили.
II- босқич – илк деструкция – папиллит еки катта булмаган(1см) якка каверналар
III- босқич – чегараланган деструкция – буйракнинг бир сегментида ката улчамли каверна еки поликаверноз сил.
IV- босқич тотал еки сутотал деструкция (икки сегментнинг поликаверноз сили, силли полинефроз, буйракнинг охакланиши).
Клиник кечиши ва симптомлари. Буйрак ва сийдик йуллари силининг ўзига хос алохида симптомлари йук. касалликнинг клиник кўриниши жараеннинг босқичи ва хажмига боглик. Эрта босқичларида касаллик симптомларсиз кечиши мумкин. Буйракларда деструктив ўзгартшлар ривожланганда ва коса-жом тизими ретенцион ўзгартшларида, бел сохасида симилловчи огриклар, интокикация белгилари: холсизлик, тез чарчаш, озиш, субфибрил харорат кўзатилади.
Патологик жараен сийдик йуллари ва сийдик пуфагига таркалганда худди циститга ухшаш клиника юзага келиши мумкин. Дизурик белгиларнинг тез-тез кайталаниши, носпецифик антибактериал давонинг фойда бермаслиги сийдик йуллари сили хакида фикр юритишни талаб қилади. Яна шуни эслатиб утиш керакки буйрак сили гематурия билан хам кечиши мумкин.
Юқорида айтилганлардан куриниб турибтики буйраклар силини яккол клиник белгилари булмаганлиги учун хар хил «никоб» (сурункали пиелонифрит, сурункали цистит, буйрак усмаси, сийдик йуллари усмаси ) остида кечиши мумкин. Шунинг учун лаборатор, рентгенологик ва эндоскопик текширувлар катта ахамиятга.
Диагноз. Клиник текширув бемор шикоятлари ва анамнез йигишдан бошланади. Утказилган ўпка сили, лимфа тугунлари ва суяк сили хамда экссудатив плеврит ва бошқалар, буйрак сили ташхисини кувватлайди. Сил билан касалланганлар билан узок алока бор йуклиги ката ахамиятга эга.
Агар бу хол мавжуд булса, унда биринчи бемор кандай даволанганини билиш керак, чунки бу бемордаги микобактериялар биринчи бемор олган антибиотикларга чидамли булиб колган булиши мумкин.
Буйрак силини, айникса эрта босқичларида, физикал текширувлар кам ахборот беради. Бел сохасини тукиллатиб куриш ва ковурга ости чукур пальпациясида огрик сезилмайда. Буйракни пайпаслаш баъзи холлардагина (пиелонефрит, гидронефроз) керакли ахборотни бериши мумкин. Буйрак силида ташки жинсий органлар, простата бези ва уруг пуфакларини пайпаслаш ката ахамиятга эга.
Агар уларда сезиларли ўзгартшлар булса бу буйрак сили хакида тахмин қилишга асос булади. Чунки буйрак сили жинсий аъзолар сили билан огриган одамларнинг 50% да учрайди.
Лаборатор текширувлар ташхислашда ката ахамиятга эга. Сийдик тахлили киматли маълумотларни берши мумкин: гематурия, пиурия, протеинурия ва сил микобактерияларини аникланиши. Лейкоцитурия сил белгиси булибгина колмай, йулдош пиелонефрит белгиси булиши хам мумкин. Купрок ахборотни лекоцитурия босқичини микдорий бахоловчи услублар (Аддис-Каковский, Амбрюже, де Альмейд-Нечипоренко) беради.
Буйрак силига кислотали сийдик мухити хос. Буйрак силида протеинурия «елгон» белги хисоланибланади, чунки бу ерда протеинурия коптокчаларнинг зарарланиши натижасида эмас балки сийдик таркибида куп микдорда яллигланиш махсулотлари ва ферментатив элеменларнинг булиши билан тушинтирилади. Буйрак силининг аник белгиси булиб, сийдикда сил микобактерияларининг топилиши хисобланади.
Лекин, барча текширувлар натижасида хам сил микобактериясини 70-80% беморлардагина аникланади. Чунки микобактерия интермиттерловчи хусусиятга эга. Шунинг учун бактериоскопия текширув мобайнида хар куни, сийдик экмасини камида 3 кун кетма-кет бажариш шарт.
Сийдик-таносил системаси сили таснифи.
Буйрак сили таснифи:
Клиник – ретгенологик шакллари: Буйрак паренхимаси сили .
Буйрак сургичи сили (папиллит).
Каверноз сил.
Силдан кейинги пиелонефрит.
Эпидемиологик характеристика БК+, БК-
Буйракнинг функционал холати: функция бузилмаган, камайган, йук.
Сил жараени кечиши характери:
Озик жараени
Буйракнинг ишдан чикиши
Тотал, сегментар, бита косача чандикланиши.
Охакланиши
Буришиши
Асоратлар (тошлар, усма, пиелонефрит, амилоидоз…)
Локализацияси (бита еки иккита буйрак, ягона буйрак: юқори, ўрта, пастки сегмент; бита косача, буйракнинг тотал жарохати).
Сийдик йуллари сили: ярали, чандикли пиелонефрит.сийдик пупаги сили: ярали, чандикли, рефлюксли ва рефлюкссиз микропуфак.
Уретра сили: ярали, чандикли.
Простата сили: казеоз, учокли, каверноз
Мояк ва мояк ортиги сили.
Do'stlaringiz bilan baham: |