9 - Мавзу.
Уткир ревматик иситма ташхис мезонлари тугрисида ёзинг.
Энурэз симптомига тугри тариф ёзинг.
Тест. Уткир ревматик иситма кузгатувчиси тугри келтирилган жавобни ёзинг а) В гемолитик стрептококк б) Ичак таёкчаси с) Гонококк.
Тест. Халкасимон эритема бу.. а) Догсимон кизил тошма б) тери юзасидан кутарилувчи тошма с) Нуктали конли тошма.
Javoblar
Катта мезонлар
|
Кичик мезонлар
|
А-стрептококкли
инфекция бўлганлигини
тасдиқловчи маълумотлар
|
Кардит
Полиартрит
Хорея
Халқасимон эритема
Тери ости ревматик
тугунчалар
|
Клиник:
Артралгия
Иситма
Лаборатор:
Ўткир давр реактантлари
нинг ортиши:
ЭЧТ
С-реактив оқсил
Инструментал:
ЭКГда PR интервалининг
узайиши
допплер-ЭХОКГ да мерцал
ва/аортал регургитация
белгилари
|
Позитив
Томоқдан олинган А
Стрептококк
культура, ёки А-
стрептококкли
антигенни тез аниқловчи
тест
Стрептококкка қарши
АСЛ-О,
анти-ДНК-аза В ларни
ортиши ёки ортиб бориши
|
М. Ревматизм ташхиси қуйидагича қўйилади: Бирламчи Ревматизм. Фаол даври. IIдаражали фаоллик. Митрал клапан етишмовчилиги. Полиартрит ўткир кечиши, қайталовчи эндокардит. Митрал клапаннинг, аортал клапаннинг бирламчи эндокардити, миокардит, нефрит, митрал клапан етишмовчилиги, ярим ўткир кечиши, Н2-А
.1989 йилда Бутун жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (БСТ) Ревматизмни токсико–иммунологик табиатли касаллик деб топди. Уни системали (тизимли) тарқалган васкулит деб ҳам аташ мумкин, бу касалликда стрептококк антигени юрак тўқимасини танлаб жароҳатлаш хусусиятига эга. Беморлардаги стрептококк штамплари тузилиши юрак қўшувчи тўқимаси билан мос келади. Буларнинг антиген тизимининг ўхшаши организмда «қисман иммунологик толерантик» ҳолати келтириб чиқаради, лекин боладаги иммунокомпетент тизим бу стрептококк антигенига қарши етарли антитела ишлаб чиқара олмайди.
Юракнинг жароҳатланиш патогенези қуйидагича: 1-дан стрептококк ишлаб чиққан ферментлар кардиотоксик хусусиятларга эгадир (стрептолизин -О ва –S, протеиназа ва ҳ.к.) ва стрептококк антигени тузилиши жиҳатидан юрак тўқимаси билан мос келади. 2-дан стрептококк антигенининг кардиотроп табиати туфайли, бу антигенга қарши ишлаб
чиқилган антитела фақат стрептококкга эмас, балки юрак тўқимасига ҳам жароҳатловчи таъсир қилади. Ревматизмнинг тез-тез қайталанувчи турида аутоиммун реакция касалликнинг рецидивида аҳамиятлидир.
2) Энурез – тунда уйқуда сийдикни тутаолмаслик. Бола ҳаётининг биринчи 2–
3 ёши давомида физиологик бўлиши мумкин. Агар энурез давом этаверса, бу уретровезикал сегментнинг нейромушак тузилмаси ривожланишининг секинлашиши ёки органик касалликлар (пастки сийдик йўллари инфекцияси, ўғил болаларда уретра орқа қисмининг қопқоқлари, қиз болаларда уретранинг дистал торайишида, нейроген қовуқда) оқибатида бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |