ЖИНОЯТЛАР ВА МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ФАРҚЛОВЧИ
ЮРИДИК МЕЗОНЛАР
Ушбу масаланинг амалий аҳамияти шундаки, ҳуқуқбузарликлар учун маъму рий жавобгарлик улар ўз табиатига кўра амалдаги қонунларга мувофиқ жиноий жавобгарликка олиб келмаган тақцирда қўлланилади.
Маъмурий жавобгарликнинг асосий ҳусусиятларига қуйидагилар киради:
1) маъмурий жавобгарликни қонун ҳам, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғри сидаги нормалар ҳам белгилайди. Ундан фарқли равишда, жиноий жавобгарлик фақат қонунлар билан белгиланади;
2) маъмурий жавобгарлик учун — маъмурий ҳуқуқбузарлик, жиноий жавоб гарлик учун эса — жиноят содир этилиши асос бўлиб хизмат қилади;
3) маъмурий жавобгарликка 16 ёшга тўлган акди расо шахс тортилиши мумкин, жиноий жавобгарликка эса 14—16 ёшдан, айрим жиноятлар учун 13 ёшдан ҳам жазога тортиш мумкин. Маъмурий жавобгарлик субъектлари фуқаро лар. мансабдор шахслар, вояга етмаганлар ва бошқалар бўлиши мумкин;
4) маъмурий ҳуқуқбузарлик учун — маъмурий жазо, жиноят учун эса жиноий жазо қўлланилади;
5) маъмурий жазони ижро этувчи ҳокимиятнинг кенг доирадаги ваколатли органлари ва мансабдор шахслари, фуқароларнинг ўзшш ўзи бошқариш органла ри ҳамда судлар (судьялар) қўллайдилар, жиноий жазони эса фақат суд қўллай ди;
6) маъмурий жазони органлар ва мансабдор шахслар ўзларига бўйсунмайди ган ҳуқуқбузарларга нисбатан қўллайдилар;
7) маъмурий жазони қўллаш судяанганликни ва ишдан бўшатишни келтириб чиқармайди. Ушбу жазо қўлланилган шахс белгиланган муддат давомида маъму рий жазога тортилган деб хисобланади;
8) маъмурий жавобгарлик чоралари маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар ни юритишни тартибга солувчи қонунларга мувофиқ қўлланилади. Жиноят ишла ри жиноят лроцессуал қонунларга мувофиқ кўриб чиқилади.
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТУШУНЧАСИ
Маъмурий жавобгарликни қўллаш учун асос бўлиб маъмурий ҳуқуқбузарлик хизмат қилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда, қонун ҳужжатларига биноан, маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларита, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига тажовуз қилувчи, ғайриқонуний, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлж орқасида) содир этилган ҳара кат ёки ҳаракатсизлик тушунилади. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар жиноятлардан ушбу хавф даражаси билангана фарқ қилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг асосий белгилари куйидагилардир:
1) жамиятга қарпш хусусияти;
2) ғайриқонунийлиги;
3) айблилиги;
4) қилмишнинг жазога лойиклиги.
Маъмурий хуқуқбузарлик таркибини норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган ва мавжудлиги маъмурий жавобгарликка олиб келиши мумкин бўлган белгилар (элементлар) мажмуи ташкил қилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибининг белгилари (элементлари) қуйидаги лардан иборат:
1) объект;
2) объектив томон;
3) субъект;
4) субъектив томон.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг объектини қонун нормалари билан тартибга солинган ва маъмурий жавобгарлик чоралари билан муҳофаза этиладиган ижтимоий муносабатлар ташкил қилади. Объектив томон маъмурий ҳуқуқ билан тақиқланган ҳаракат ёки ҳаракатсизлиқдан иборат.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъектяари сифатида жисмоний шахслар ҳамда мансабдор шахслар тан олинади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда умумий шаклда маъмурий жавобгарликка маъмурий ҳуқуқбузарлик содир эттан пайтида 16 ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган шахслар тортилиши белгилаб қўйилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони субъектнинг ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликка ва унинг оқибатларига руҳий муносабатвдан иборат. У қасд ёки эҳтиётсизлик шаюшда ифодаланиши мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд бўлгандагина уни содир этган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Бундай юридик мезонлар жиноят ва маъмурий қонунларда белгиланган. Ма салан, қонунда қандай ҳолларда давлат мулкини майда талон тарож кдлиш маъ мурий ҳуқуқбузарлик, қандай ҳолларда эса жиноят бўлиши кўрсатилган. Муайян жиноятларнинг субъекти деб 14 ёшга тўлган шахслар тан олинади, маъмурий ҳуқуқбузарлик субъектлари эса фақат 16 ёшга тўлган шахслар бўлиши мумкин; транспорт воситаларини бошқарувчи шахсларнинг жабрланувчининг енгил пшкаст ланишига олиб келган йўлларда ҳаракатланшп қоидаларини бузиши — маъмурий ҳуқуқбузарлик деб, жабрланувчининг ўлимига ёки оғир шикастланишига олиб келган айни ўша ҳаракатлар эса — жиноят деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |