Xurramov Elbek
9- Мавзу: Давлат бюджети. Солиқлар ва давлат қарзи
1. Давлат бюджети молиявий баланс сифатида икки қисмдан иборат бўлиб, бу қисмларни содда қилиб даромадлар ва харажатлар деб аташ мумкин. Давлат бюджети даромадлари солиқ ва солиқ бўлмаган тушумлар ҳисобига шакллансада, макроиқтисодий таҳлилда у солиқлар ҳисобигагина шаклланади деб қаралади. Давлат бюджети харажатлари таркибида иқтисодиётга харажатлар, марказлашганг инвестицияларни молиялаштириш, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий соҳа, давлат бошқарув ва суд идораларини молиялаштириш моддалари мавжуд.
2. Давлат бюджет харажатларини (давлат харажатлари ва трансферт тўловлари) кўпайтириш ёки қисқартириш орқали мамлакат иқтисодиётига аралашади. Давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита усуллари ёки бюджет сиёсати товар ва хизматларнинг давлат хариди, ЯИМни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар қисмидаги мутаносибликни таъминлаш, ишлаб чиқарувчиларга молиявий ёрдам шаклларини кўрсатиш, баҳолар устидан назорат ўрнатиш, экспорт ва импорт қилинадиган товарларга квоталар ўрнатиш ва шунингдек, мамлакат аҳолисини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар мажмуасидан иборат.
3. Давлат бюджети ижтимоий (ишлаб чиқариш) муносабатларининг бир қисмини ифода этиб, давлатнинг ихтиёрига мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот (миллий даромад)нинг нисбатан каттагина қисмини тўплаш ва уни жамият тараққиётининг турли соҳаларини (иқтисодиёт, маориф, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, ижтимоий таъминот, бошқарув, мудофаа ва бошқалар) ривожланишига йўналтириш имконини берадиган муҳим тақсимлаш воситасидир. Моҳиятига кўра давлат бюджети мамлакат молия тизимининг таркибий қисми бўлиб, шунга мос равишда молия тизимига доир барча хусусиятларга эга ва унга тегишли бўлган барча функцияларни бажаради. Бир вақтнинг ўзида, давлат бюджети фақат ўзига хос бўлган характерли хусусиятларга ҳам эгадирки, улар ўз навбатида, давлат бюджетини молия тизимининг бошқа бўлинмаларидан ажратиб туради ва унда марказий ўринни эгаллашга имкон беради. Унинг ана шундай хусусиятларидан бири бевосита давлатга тегишли эканлигидир. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир мамлакатда давлат барча молиявий муносабатларнинг ташкилотчиси бўлса-да, унинг бу хислати, йаъни мамлакатнинг моддий ва молиявий ресурслари асосий тақсимловчи сифатидаги роли фақат бюджетда катта куч билан намоён бўлади. Ягоналик ва юқори даражада марказлашув давлат бюджетининг муҳим хусусиятларидандир.
4. Давлат бюджетининг иқтисодий мазмуни деганда умумдавлат пул фондини шакллантириш, маблағларни бюджетлар ичида тақсимлаш ва субъектларни бюджетдан молиялаштириш натижасида вужудга келадиган, ўзаро боғланган тақсимлаш муносабатларининг бутун комплекси тушунилади. . Давлат бюджети кўп сонли ва бўлинган тақсимлаш актларининг мажмуи орқали ялпи ички маҳсулот ҳаракатининг асосий йўналишларида намоён бўлади. Айнан бюджет истеъмол ва жамғариш фондларининг шаклланишида, истеъмол фондининг қисмларга ажралишига, соф даромаднинг давлат ва субъектлар ўртасида бўлинишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Мамлакатнинг асосий молиявий режаси кўринишида қонуний расмийлаштирилган, давлат пул фондларини яратиш ва улардан фойдаланиш борасидаги иқтисодий муносабатлар мажмуига давлат бюджети дейилади
5. Давлат бюджети икки хил функцияни бажаради:1) тақсимлаш;2) назорат. Давлат бюджетининг тақсимлаш функцияси орқали унинг моҳияти намоён бўлади. Бу давлат бюджети томонидан амалга оширилаётган тақсимлаш муносабатларининг мазмунида яққол кўринади. Давлат бюджети орқали амалга ошириладиган тақсимлаш бу жараённинг иккинчи (оралиқ) босқичидир; Шунинг учун ҳам давлат бюджетининг тақсимлаш функцияси ўзига хос бўлган хусусиятга эга бўлиб, ундан тақсимланган ялпи ички маҳсулотни қайта тақсимлашда фойдаланилади. Агар тақсимлашнинг биринчи босқичида бюджет маблағлари миллий даромадда давлатнинг улуши сифатида майдонга чиқса, унинг иккинчи босқичида эса ана шу улуш қисмларга бўлинади ва кўп сонли каналлар орқали турли тадбирларни молиялаштиришга ва фондларни шакллантиришга йўналтирилади. Давлат бюджети билан иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг барча бўлинмалари бевосита ёки билвосита боғлангандир. Давлат бюджетининг назорат функцияси ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Биринчи хусусият умумийлик, универсаллик. Бу миллий иқтисодиётни тезкор бошқаришда давлат бюджетининг назорат функциясидан кенг фойдаланиш учун шароит яратади. Давлат бюджетининг назорат функциясига тегишли бўлган иккинчи характерли хусусият молиявий муносабатларнинг алоҳида соҳаси сифатида давлат бюджетининг юқори даражада марказлаштирилганлигидан келиб чиқади. Марказлаштирилганлик ҳар доим юқори органлар олдида қуйи органларнинг ҳисобот бериб туришини, маълум кетма-кетликда бўйсунишнинг тизимлилигини англатади. Бу эса, ўз навбатида, юқоридан қуйигача давлат молиявий назоратини ташкил этишга шарт-шароит яратиб беради.
6. Давлат бюджети орқали амалга ошириладиган тақсимлаш бу жараённинг иккинчи (оралиқ) босқичидир; Шунинг учун ҳам давлат бюджетининг тақсимлаш функцияси ўзига хос бўлган хусусиятга эга бўлиб, ундан тақсимланган ялпи ички маҳсулотни қайта тақсимлашда фойдаланилади. Агар тақсимлашнинг биринчи босқичида бюджет маблағлари миллий даромадда давлатнинг улуши сифатида майдонга чиқса, унинг иккинчи босқичида эса ана шу улуш қисмларга бўлинади ва кўп сонли каналлар орқали турли тадбирларни молиялаштиришга ва фондларни шакллантиришга йўналтирилади. Давлат бюджети билан иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг барча бўлинмалари бевосита ёки билвосита боғлангандир. Давлат бюджетининг назорат функцияси ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Биринчи хусусият умумийлик, универсаллик. Бу миллий иқтисодиётни тезкор бошқаришда давлат бюджетининг назорат функциясидан кенг фойдаланиш учун шароит яратади. Давлат бюджетининг назорат функциясига тегишли бўлган иккинчи характерли хусусият молиявий муносабатларнинг алоҳида соҳаси сифатида давлат бюджетининг юқори даражада марказлаштирилганлигидан келиб чиқади. Марказлаштирилганлик ҳар доим юқори органлар олдида қуйи органларнинг ҳисобот бериб туришини, маълум кетма- кетликда бўйсунишнинг тизимлилигини англатади. Бу эса, ўз навбатида, юқоридан қуйигача давлат молиявий назоратини ташкил этишга шарт-шароит яратиб беради. Кучли мажбурийлик, императивлик давлат бюджетининг назоратфункциясига тегишли бўлган учинчи хусусиятдир. Бюджет давлатникибўлганлиги учун унинг назорат функцияси миллий иқтисодиётнибошқариш воситаларидан бири ҳисобланади. Давлат бюджетининг назорат функцияси 1) давлат бюджетининг даромадларини ошириш учун пулмаблағларини жалб қилиш; 2) маблағларни сарфлашнинг қонунийлигини таъминлаш; 3) бюджет механизми орқали ишлаб чиқаришнингсамарадорлигини оширишни кўзда тутади. Субъектлар фаолиятини молиявий ресурслар билан таъминлашдадавлат бюджетининг тартибга солувчи роли қуйидаги кўринишда бўлишимумкин: — молиявий ресурсларга бўлган янги талабни келгуси бюджетйилида бюджетнинг харажатлари таркибига киритиш; — молиявий ресурсларга бўлган қўшимча эҳтиёжни мавжудбюджет ресурсларини манёвр қилиш, йаъни бюджет кредитларини биробъектдан иккинчисига ўтказиш йўли билан қондириш. Бундайимкониятнинг мавжудлиги амалиётда айрим субъектларнинг ўзларигатақдим этилган молиявий ресурсларни тўлиқ ўзлаштиришнингуддасидан чиқа олмаслиги билан изоҳланади; — қўшимча эҳтиёжни ҳукуматнинг заҳира фондлари ҳисобиданқоплаш ва бошқалар.
7. Давлат бюджетига тўловлар (солиқлар, ажратмалар, божлар ва бошқалар), энг аввало, тўловчиларнинг харажатларидан иборат бўлиб, уларнинг даромадларидан чегирилсада, бир вақтнинг ўзида улар давлат бюджетида давлатнинг даромадлари сифатида гавдаланади. Ана шундан тақсимлаш муносабатларига киришган иштирокчилар (томонлар) ўртасидаги манфаатларда баъзи бир фарқли жиҳатлар вужудга келади. Давлат бюджетнинг даромадларини оширишдан манфаатдор бўлса, бу нарса у ёки бу даражада тўловчиларнинг (юридик ва жисмоний шахсларнинг) манфаатдорлигини пасайтиради. Давлат бюджетининг даромадлари ўзининг яхлитлиги билан фарқланади ва улар ягона мақсадга — ижтимоий эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилади. Бюджет даромадлари давлатнинг субъектлар (хўжаликлар ва аҳоли) билан ўзаро муносабатларининг аниқ чегараланган, аниқланган қисмини ифода этади. Бу муносабатлар хилма-хил бўлишига қарамасдан, улар умумий белгиларга эга ва умумлаштирилган, абстракт ҳолда ишлаб чиқариш (бюджет) муносабатларининг алоҳида элементи сифатида майдонга чиқади. Бюджет даромадлари ўзларининг иқтисодий табиатига кўра объектив бўлиб, улар давлатнинг субъектлар (хўжаликлар ва аҳоли) билан барқарор алоқаларини ифодалайди. Уларнинг объектив зарурлиги давлатнинг ўзига хос функцияларга эга бўлган мавжудлиги билан белгиланади. Давлат бюджети даромадларининг фарқланувчи белгиси шундан иборатки, улар тақсимлаш натижаси (бюджетга тўловлар) ва янада тақсимлаш объекти (бюджет ичидаги фондларни шакллантириш ва молиялаштириш) сифатида майдонга чиқади. Демак, давлат бюджетининг даромадлари аниқ ифодаланган бюджет категорияси бўлиб, уларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тақсимлашнинг бюджет механизми орқали амалга оширилади.
8. Солиқлар солиққа тортиш объектига караб тўрт гуруҳга булинади:
-оборотдан олинадиган солиқлар;
-даромаддан олинадиган солиқлар;
-мол-мулк кийматидан олинадиган солиқлар;
-ер майдонига караб олинадиган солиқлар..
Оборотдан олинадиган солиқлар га кушилган киймат солиғи, акциз солиғи, божхона ва ер ости бойликлари кийматидан олинадиган солиқлар киради. Лекин оборот (айланма) тушунчаси бизнинг қонунчилигимиз бўйича илгаридек маҳсулот реализацияси оборотидан эмас, балки махсулотларни юклаб юборган киймат билан улчанади Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ ҳам оборотдан олинадиган солиқларга киради. Даромаддан олинадиган солиқларга ҳуқуқий шахсларнинг даромадига (фойдасига), жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ, савдо ташкилотларининг ялпи даромадидан солиқлар и киради. Бу гуруҳ солиқларга ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳам киради. Мол-мулк қийматидан олинадиган солиқларга мол-мулк солиғи, экология, автомобил машиналарини қайта сотиш солиғи ва бошқалар киради. Ер майдонларидан олинадиган солиқларга қишлок хўжалик товар ишлаб чикарувчиларнинг ягона ер солиғи ва юридик (ноқишлоқхўжалик) ва жисмоний шаахсларнинг ер солиқлари киради. Иқтисодий моҳиятига караб солиқлар эгри ва тўғри солиқларга ёки бевосита ва билвоста булинади. Тўғри солиқларни бевосита солиқ тўловчиларнинг ўзи тулайди, яъни солиқни ҳуқуқий тўловчиси ҳам, ҳакикий тўловчиси ҳам битта шахс бўлади. Тўгри солиқ юкини бошқаларга ортиш Ҳолати бу ерда бЎлмайди. Бу солиқларга ҳамма даромаддан туланадиган ва барча мулк солиқлари киради.
9. Давлат буджетининг солиқсиз даромадлари таркибига давлатга тегишли мулкларни сотишдан ва хусусийлаштиришдан келган даромадлар, ташқи иқтисодий фаолиятдан келган даромадлар, хорижий давлатлардан олинган молиявий ёрдамлар ва давлатнинг махсус мақ садли фондлари киради.О‘збекистон Республикаси Буджет кодексига мувофиқ, давлат буджетининг солиқсиз даромадларига: давлат активларини жойлашти-риш, фойдаланишга бериш ва сотишдан олинган даромадлар, мерос, ҳадя ҳуқуқи бо‘йича давлат мулкига о‘тган пул маблаг‘лари, юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек, чет давлатлардан тушадиган қайтарилмайдиган пул тушумлари, резидент-юридик шахсларга берилган буджет ссудаларини ва чет давлатларга ажратилган кредитларни то‘лаш ҳисобидан тўловлар киритилган. Солиқсиз даромадларнинг ко‘пчилиги доимий, қатъий белгиланган ставкада ундириладиган хазина (буджет) даромадлари ко‘ринишига эга бо‘лмайди. Буджетнинг солиқсиз даромадлари қатъий режалаштирилмаслиги керак, лекин амалиётда ко‘п ҳолларда улар, одатда, о‘тган йилдаги тушумлар даражасида режалаштирилади. Солиқсиз даромадлар солиқ даромадлари каби О‘збекистон Республикасининг вакиллик органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун жорий қилинади. Солиқсиз даромадлар ҳам мажбурий, ҳам ихтиёрий шаклларда бо‘лиши мумкин.Солиқсиз даромадлар ро‘йхати ҳамма даражадаги буджетлар учун яго на бо‘либ, буджет таснифи билан белгиланади ва о‘з ичига қуйидагиларни олади:
1. Давлат ёки маҳаллий ҳокимият эгалигида бо‘лган мулкдан ёки хо‘жалик фаолиятидан олинган даромадлар, шу жумладан:– давлат ёки маҳаллий ҳокимият эгалигидаги мулкни фойдаланишга беришдан олинган даромадлар; давлатга тегишли аксиялар бо‘йича дивидендлар;– давлат ёки маҳаллий ҳокимият эгалигида бо‘лган мулкни ижара га беришдан, шу жумладанб қишлоқ хо‘жалиги ва ноқишлоқ хо‘жалиги мақсадларидаги ерлар учун ижара то‘ловидан олинган даромадлар; вақтинчалик бо‘ш турган буджет маблаг‘ларини банк ва кредит ташкилотларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;– хизмат ко‘рсатиш ва давлат харажатларини қоплашдан олинган даромадлар;– давлат ва маҳаллий ташкилотлардан то‘ловлар; – давлат ёки маҳаллий ҳокимият эгалигида бо‘лган мулкдан ёки хо‘жалик фаолиятидан олинадиган бошқа тушумлар.
2. Давлат ёки маҳаллий ҳокимият эгалигида бо‘лган мулкни сотишдан олинган даромадлар, шу жумладан: – давлат мулки бо‘лган корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришдан олинган тушумлар; – квартираларни сотишдан тушумлар;– давлатнинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларини, транспорт воситалари ва бошқа ускуна-жиҳозларни сотишдан олинган даромадлар;– мусодара қилиниб, давлат ва маҳаллий ҳокимият эгалигига о‘тган эгасиз мол-мулкни сотишдан олинган даромадлар.
3. Давлат захираларини сотишдан олинган даромадлар.
4. Ер ва номоддий активларни сотишдан олинган даромадлар.
5. Давлатга қарашли бо‘лмаган манбалардан капитал трансфертлар тизимлари.
6. Жарима-жазоларни қо‘ллаш, етказилган зарарни қоплаш, шу жумладан: – стандартлар ва техник шартлардан четлашган ҳолда тайёрланган маҳсулотни ишлаб чиқарганлик ва сотганлик учун тушумлар суммаси;– нархларни қо‘ллаш тартибини бузганлик учун жазолар; – жиноятлар қилиш ва моддий бойликлар камомадида айбдор бо‘лган шахслардан ундириладиган суммалар.
7. Ташқи иқтисодий фаолиятдан олинган даромадлар, шу жумладан – давлат кредитлари бо‘йича фоизлар;– давлат захираларини сотишдан олинган даромадлар;– марказлаштирилган экспортдан тушумлар суммаси;– ташқи иқтисодий фаолиятдан олинган бошқа тушумлар.
8. Бошқа турли солиқсиз тушумлар. Буджетнинг солиқсиз даромадлари ҳудудий белгига ко‘ра (муайян даражадаги буджетга киритиш), жалб қилиш ва шакллантириш усулига ко‘ра (мажбурий ёки ихтиёрий) ва солиқсиз тушум лар ни ундиришнинг конкрет асосларига ко‘ра (давлат мулкини сотишдан олин ган даромадлар) таснифланади.
10. Тўғри солиқларни бевосита солиқ тўловчиларнинг ўзи тулайди, яъни солиқни ҳуқуқий тўловчиси ҳам, ҳакикий тўловчиси ҳам битта шахс бўлади. ТЎгри солиқ юкини бошқаларга ортиш Ҳолати бу ерда бЎлмайди. Бу солиқларга ҳамма даромаддан туланадиган ва барча мулк солиқлари киради. “Тўгри солиқлардан тўгридан-тўгри даромаддан солиқ тўланганлиги учун солиқлар ставкасининг камайтирилиши корхоналар даромадининг кўп қисмини уларга колдириб, инвестиция фаолиятини кенгайтириш имконини яратиб, бозор иқтисодиётини ривожлантиради. Бу солиқлар нинг ставкалари кўпайтирилса, бизнес имкониятлари камая бориб, иқтисодий ривожланишни сусайтиради. Демак бу гуруҳ солиқларнинг ставкалари тўғридан-тўғри бозор иқтисодиёти билан чамбарчас боғлангандир”. Эгри солиқларни ҳуқуқий тўловчилари маҳсулот (иш, хизматни) юклаб юборувчилардир (хизмат кўрсатувчилардир). Лекин солиқ оғирлигини ҳақиқатдан ҳам бюджетга тўловчилари товар (иш, хизмат) ни истеъмол қилувчилардир, яъни хакикий солиқ тўловчилар бу ерда яширинган. Бу солиқлар товар (иш, хизмат) киймати устига устама равишда қўйилади.
11. Давлат бюджети даромадлари солиқли даромадлар, солиқсиз даромадларга бўлинади. Бюджетнинг солиқсиз даромадлар - давлатга тегишли мулкларни сотишдан ва хусусийлаштиришдан келган даромадлар, ташқи иқтисодий фаолиятдан келган даромадлар, хорижий давлатлардан олинган молиявий ёрдамлар ва давлатнинг махсус мақсадли фондлари киради,бюджетнинг солиқли даромадлар – бюджетга солиқлардан тушган барча даромадлар.
12. Буджет харажатлари – давлат ва маҳаллий ҳокимият вазифа ва фаолиятини молиявий таъминлашга ё‘налтириладиган пул маблаг‘ларидир. Иқтисодий маз мунига ко‘ра давлат буджети харажатлари – давлатнинг марказ лашган пул фондини тақсимлаш ва ишлатиш билан бог‘лиқ иқтисодий муно сабатлардир
13. Буджет харажатларининг турлари хилма-хил бо‘либ, бир қатор омилларга бог‘лиқ: – давлатнинг табиати ва функсияларига; – мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражасига; – буджетнинг иқтисодиёт ва хизмат ко‘рсатиш соҳа- тармоқлари билан алоқаларининг ко‘ламига; – давлатнинг маъмурий-ҳудудий тузилишига; – буджет маблаг‘ларини тақдим этиш шаклларига ва б. Бу омиллар таъсири остида ҳар қандай давлатнинг ижтимоийиқтисодий ривожланишнинг ҳар бир босқичидаги буджет харажатлари таркиби ва тузилиши шаклланади. Масалан, агар давлатнинг асосий эътибори иқтисодиёт тармоқ ларини давлат томонидан қо‘ллаб-қувватлашга қаратилган бо‘лса, унда буджет харажатлари таркибида йирик инвестиция ларни давлат ресурслари ҳисобидан молиялаштириш харажатлари устун бо‘лади. Давлатнинг асосий эътибори жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга, аҳолини ижтимоий ҳимоялашга, ижтимоий дастурларни амалга оширишга қаратилган бо‘лса, харажатлар таркибида ижтимоий мақсадлардаги харажатлар ортиб боради.