2 дарс. Ҳужайранинг қайтарилувчан ва қайтарилмас шикастланиши. Ҳужайра шикастланишининг морфологияси ва некроз: сабаблари, ривожланиш механизмлари, морфологияси.Апоптоз. Ҳужайра қариши.
Мавзунинг руҳлантирувчи мақсади: мавзуни билиш умумий курсдаги бошқа мавзуларни (яллиғланиш, компенсатор ва адаптив жараёнлар, ўсмалар) ўзлаштиришда ёрдам беради, шунингдек, касалликлар патологик анатомиясини, айниқса, юрак-қон томир касалликлари, лейкозлар ва анемиялар, жигар ва буйраклар касалликлари, жигар, буйрак, ички секреция безлари ва таянч-ҳаракат тизими инфекцион патологияларини ўзлаштиришда зарур. Клиник фанларни ўзлаштириш ва шифокор амалиётида клиник-анатомик анализ учун мавзуни ўрганиш муҳим.
Ўзлаштиришнинг асосий мақсади:
изучить причины, механизмы развития и значе-
ние для организма некроза и апоптоза, уметь различать по макроскопической и микроскопической картине клинико-морфологическиеформы некроза.
Дарснинг аниқ мақсадлари:
1.Некрозга таъриф бериш унинг моҳиятини тушунтириш;
2. Некротик жараённинг динамикасини тушунтириш;
3. Некротик ўзгаришларнинг макроскопик, микроскопик и ультраструктуравий белгиларини билиш;
4. Некрознинг этиологик турлари ва клиник-морфологик шаклларини айтиш ва таърифлаш;
5. Некрознинг ҳар хил шакилларининг оқибатларини билиш ва уларнинг функционал аҳамиятини англаш;
6. Апаптозга таъриф бериш унинг моҳиятини ва организм учун аҳамиятини англаш.
Зарур билимлар даражаси: Талаба гистология курсидан ҳужайраларнинг тузилиши ва вазифасини эслаши ,биокимёдан
катаболик, анаболик ва гидролитик жараёнларнинг моҳиятини билиши.
Мустақил тайёрлов саволлари (мавжуд билимлар даражаси):
1. Некрозга таъриф бериш;
2. Некротик жараённинг босқичлари;
3. некрознинг морфологик белгилари;
4. Некрознинг этиологик ва патогенетик турлари,ривожланиш механизмлари;
5. Некрознинг клиник-морфологик шакллари уларнинг макро- ва микро-
скопик характеристикаси;
6. Некрознинг турли шаклларининг аҳамияти ва оқибатлари;
7. Апоптоз тушунчаси;
8. Апоптознинг морфологик белгилари ва функционал аҳамияти.
Терминология
Гангрена (gangraina – ёнғин) – ташқи муҳит билан боғланган ва темир сульфиди ҳосил бўлиши натижасида қора рангга кирадиган тўқималар некрози.
Инфаркт (infarcire – қиймалаш) – қон айланиш бузилиши лқибатида юзага келадиган тўқималар некрози (ишемия оқибатидаги).
Кариопикноз – ядронинг бужмайиши, хроматин конденсацияси.
Кариорексис – ядро парчаланиши.
Марантик некроз – ҳолдан тойган ва кахексия ҳамда маразм белгилари бўлган, қари одамларда учрайдиган ётоқ яралари.
Миомаляция (malakas – юмшоқ) –ўлик тўқималар юмшайиши.
Мўмиёланиш (mumificacio – қуриш) – ўлик тўқималар қуриши, зичлашуви.
Некробиоз (necros – ўлик, bios – ҳаёт) – некрозолди ўзгаришлар қайтмас дистрофик жараёнлар.Секин ўлиш жараёни.
Некроз (necros – ўлик) – тирик организмдаги ҳужайра ва тўқималарнинг ҳаёт фаъолияти тўхтатилиши билан кечувчи ўлим.
Нома (nome – сув саратони) – болаларда сувчечак натижасида юзнинг юмшоқ тўқималари намли гангренаси.
Патобиоз – вақтда чўзилган некробиоз.
Плазмолиз – цитоплазманинг гидролитик парчаланиши.
Плазморексис – цитоплазманинг бўлакланиши.
Секвестр (sequestrum) – ўлик тўқиманинг аутолизга учрамайдиган, биликтиручи тўқима билан алмашмайдиган тирик тўқималар орасида эркин жойлашадиган қисми.
Do'stlaringiz bilan baham: |