Mevali bog’larda uchrovchi Kaliforniya Qalqondoriga qarshi kurash usullari.
Annotatsiya:
Kalit so’zlar:Erkak, Urg’ochi, Lichinka, Qalqon,
Biologiyasi:
Морфологик белгилари. Калифорния қалқондорининг қалқони юмалоқ, анчагина япалоқ, оч жигар ранг – кул ранг тусда бўлиб, диаметри 1,0 – 1,5 мм, баъзан 2 мм гача боради. Қалқоннинг четлари ўртасига қараганда оч тусдадир. Қалқоннинг ўрта қисмида оч жигарранг личинка териси бор. Эркагининг қаноти бир жуфт (1-расм). Ёш личинкаси озиқлана бошлаганда оқимтир шира чиқаради. Юпқа қават бўлиб турадиган бу шира кейинчалик қалқонга айланади. Биринчи ёшда эркак ва урғочи личинкаларини бир-биридан ажратиб бўлмайди. Иккинчи ёшдан бошлаб эркак личинкаларининг қалқонлари чўзиқроқ бўлиб қолади. Урғочи личинкаларининг қалқонлари эса юмалоқ ҳолида қолаверади. Урғочи зотининг ранги лимон каби сариқ, шакли ноксимон, узунлиги 1,3 мм, кўзи, оёғи ва мўйлови йўқ (2-расм). Қалқони юмалоқ, ўлчами 2мм, бўртган, ранги қорамтир ёки қўнғир, ўртасида 2 та личинка пўстининг изи бор.
Биологик хусусияти. Калифорния қалқондорининг биринчи ёшли ва қисман иккичи ёшли личинкалари ва вояга етган урғочилари қишлайди, аммо икки ёшли личинкалари ва вояга етган урғочилари қишда халок бўлади. Қалқондорлар дарахтларнинг шохлари ва қалқонлари остида қишлайди. Февралнинг охирларида уйқудаги личинка иккинчи ёшга ўта бошлайди. Лекин қиш пайтида 20-50% личинкалар ўлиб кетади. Дарахтлар кўкара бошлаши билан личинкалар озиқланишини бошлайди ва 2 марта пўст ташлаб жинсий етук урғочи ва эркак зотларга айланади. Эркак ва урғочи зотларнинг нисбати ўртача бирга-бир тўғри келади.
Калифорния қалқондорининг эркаклари қанотли, серҳаракат бўлади, урғочилари бир жойга ёпишиб олиб, қимирламай ётади. Улар ёш личинкалик стадиясида тарқалади, улар ўрмалаб юради ёки шамол, ҳашаротлар, қушлар воситаси билан тарқалади. Личинкалар кейинчалик бирон жойга ёпишиб олиб, ҳаракатланмайди.
Иккинчи авлод учун урчиган урғочи зот 1 ойча етилгач, тирик туға бошлайди. Бошқача қилиб айтганда, личинкалар она танасида туғилишдан олдин тухумдан очиб чиққан бўлади. Камдан – кам ҳолларда личинка қалқон остида онаси тухум қўйганидан кейин чиқади. Булар ҳам дарахт бўйлаб тарқаб кетиб янги авлодни бошлаб беради.
Калифорния қалқондорининг урғочиси 100-200 тача (жанубдаги баъзи жойларда 500 тача) личинка туғади. Ўзбекистон шароитида калифорния қалқондори мавсумда 4-5 та авлод беради. Тожикистон ва Озарбайжон шароитида 4та авлод беради. Ҳар қайси авлод личинкаларидан бир қисми қишлашга қолади. Ва ниҳоят, охирги авлодининг биринчи ёш личинкалари махсус тайёргарлик кўриб, она қалқони остида қишлаб қолади. Аммо, шароит мавжуд бўлса (иссиқхона ва бошқа хонадонлардаги ўсимликлар) калифорния қалқондори йил мобайнида тинмай ривожланиши мумкин.
Калифорния қалқондори асосан кўчатларда жойдан-жойга тарқалиши мумкин. Зарарланган мевада савдо йўллари билан ҳам тарқалиш имкониятига эга.
Зарари. Калифорния қалқондори мева дарахтларига, резавор мева, буталарга ва манзарали ўсимликларга зарар етказади. Калифорния қалқондори жуда кўпайиб кетганда дарахт пўстлоғини ёриб юборади. Шохларни ва ҳатто бутун дарахтни қуритиб қўяди. Мевалардаги ширани сўриб, тўқ қизил доғ туширади. Калифорния қалқондори янги ўтказилган дарахтларга айниқса катта зарар етказади.
Калифорния қалқондори ҳар нарсани еяверади. Улар олма ва нок дарахтларига кўпроқ зарар етказади, бундан ташқари, у беҳи, ўрик, бодом, ёнғоқ, олхўри, тоғолча, гилос, олчага зарар етказади, бошқа жуда кўп мевали дарахтлар, ток манзарали дарахт ва буталарнинг ширасини сўради
Do'stlaringiz bilan baham: |