Кураш чоралари. Қолқондорларда қолқони бўлгани учун уларга қарши кураш бир мунча мураккаб. Физик-механик чоралардан: эрта кўкламда буталган шох ва новдалар ёқилади, дарахтлар танаси тозаланиб, қуриган эски пўстлоқлари йўқ қилинади
Калифорния қалқондорининг тухумдан чиққан личинкалари дайдича холатда яшаган даврда уларга кимёвий кураш чораси олиб борилади. Қалқондорларга қарши кураш учун ишлатиладиган кимёвий чоралар: эрта кўкламда (куртаклар бўртгунча) 10 % ли мой эмулсияси ёки (камроқ натижа берадигани) 50 ли охак-олтингугурт қайнатмаси ёки тоза урчуқ мойи пуркалади, бу дориларни самолётдан пуркаш ҳам мумкин.
Барг битларига қарши курашиш учун ишлатиладиган инсектицидлар ёзда калифорния қалқондорига қарши курашиш учун ҳам ишлатилади.
Дарахтдаги калифорния қалқондориларни шу инсектицидлар билан батамом йўқ қилиш учун уларни тухумлардан ёш личинкалар чиқиб, ўрмалаб юрадиган қисқа бир давирдагина ишлатиш керак. Аммо бундай давр одатда атиги 2-3 кун давом этади.
Калифорния қалқондорининг эркаги.
Калифорния қалқондори - Quadraspidiotus perniciosus Coms.
Калифорния қалқондорининг урғочиси.
Калифорния қалқондорининг олма меваларидаги зарари ва етук зоти
Калифорния қалқондори Ўзбекистонда ички карантин зараркунандалар, республиканинг 56 туманларида тарқалган. Ўрик, шафтоли, олхўри, олча, гилос ва бошқа 200 дан ортиқ турдаги мева ва манзарали дарахтларга зиён келтиради. Таналар, новдалар, барглар ва меваларда жойлашиб олиб, ҳужайра ширасини сўриб олади. Сўриб олинган жойларда қизил нуқталар вужудга келади.
Ўзбекистондан ташқари Тожикистон, Россия, Европа, Осиё, Америка ва Африкада учрайди.
1.Урғочиси қалқони. 2. Қалқон остидаги урғочиси. 3. Урғочиси. 4.Эркак қалқони. 5. Бир ёшли личинкаси. 6. Эркаги. 7. Олма меваси ва новдасидаги қалқондорлар тўдаси.
Тарқалиши. Калифорния қалқондорининг ватани шимолий-шарқий Хитой бўлиб, у ердан Америка қитъасига ва 1930 йилларда эса Европа мамлакатларига тарқалган. Жанубий Африкада, Ҳиндистонда, Янги Зеландия, Австралия, Кореа ва Японияда учрайди. Бугунги кунда бу ҳашарот бизга қўшни давлатлардан Туркманистон ва Тожикистонда ҳамда, Кавказ, Украина, Молдавияда учрайди. Жанубий Тожикистон туманларидан бирида борлиги аниқланган. Бу ҳашаротнинг Туркманистон доирасидаги иккинчи маконини карантин инспецияси тугатган.
Ўзбекистонда 1964 йилга қадар мева ва манзарали дарахтларнинг жиддий зараркунандаси бўлмиш калифорния қалқондори мутлақо учрамас эди. Бироқ, бу қалқондор 1964 йили Тошкентда илк бор топилган. Калифорния қалқондори Тошкентда аниқлангандан сўнг унга қарши кескин кураш чоралари қўлланилди, карантин хизмати ходимлари бу ҳашаротларнинг бошқа вилоятларга ўтиб қолмаслигига ҳаракат қилишди. Бироқ қилинган барча тадбирлар, ҳаракатлар зоя кетиб қалқондор Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларига ҳам тарқаб кетди. Ҳозирда ҳашарот Фарғона водийсида тарқалмоқда. Калифорния қалқондори ўсимликларга зарар етказиш жиҳатдан олма қуртидан кейин иккинчи ўринда туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |