1
O‘ZBЕKISTОN ХАLQ TА‘LIMI
VАZIRLIGI
А. QОDIRIY NОMLI JIZZАХ DАVLАT PЕDАGОGIKА INSTITUTI
TАBIАTSHUNОSLIK VA GEOGRAFIYA FAKULTETI
GЕОGRАFIYA VА UNI O‘QITISH MЕTОDIKАSI KАFЕDRАSI
Hududiy ishlab chiqarish majmualari
fаnidаn
MА‟RUZАLАR MАTNI
Tuzuvchi:o‘qituvchi S.A.Haydarova
JIZZАХ
2
Кириш
География, шу жумладан иқтисодий ва ижтимоий географиянинг қатор таянч тушунча ва
иборалари борки, улар ушбу фаннинг мазмун ва моҳиятини акс эттиради,
унинг тарихи, таърифи ва
тақдирини тавсифлаб беради. Шундай тушунчалардан бири ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари
ҳисобланади.
Агар иқтисодий географиянинг асосий (фундаментал) тушунчаси ҳудудий меҳнат тақсимоти бу
фаннинг «географийлигини» изоҳлаб берса, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари унинг «иқтисодий»
жиҳатини таъминлайди. Шу боис бу тушунчалар ўзаро боғлиқ ва бир -бирини тўлдиради.
Дарҳақиқат, ҳудудий (географик) меҳнат тақсимоти жараѐнида ижтимоий-иқисодий соҳалар,
жойларнинг
табиий шароити, ўрни, қазилма бойликлари, аҳолиси ва меҳнат ресурсла ри каби омиллардан
келиб чиққан ҳолда, ҳудуд бўйлаб тарқалади, «тақсимланади». Улар шу
жойнинг ихтисослашган
тармоқлари сифатида ўзидан каттароқ (кенгроқ) геоиқтисодий тизимда ўрнини белгилаб беради. Айни
вақтда бир жойнинг (шаҳар, туман, мамлакат ва ҳ.к.) ўзида ҳудудий меҳнат тақсимоти натижасида қатор,
бир-бири билан боғлиқ ѐки боғлиқ бўлмаган тармоқлар мужассамланади ва ўзига хос ҳудудий мажмуалар
вужудга келади. Демак, ҳудудий меҳнат тақсимотида тармоқ ва соҳалар дифференциялашади, турланади ва
тарқалади, ҳудудий мажмуаларда эса улар ўзаро интеграция жараѐнига кириб, геоиқтисодий маконни
шакллантиришади.
Ҳудудий мажмуалар нафақат ишлаб чиқаришда (ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари),
балки
умуман ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳаларида ҳам мавжуд. қолаверса, бутун борлиқ каттаю-кичик
мажмуалардан иборат. Масалан, саноат, агросаноат, транспорт тугунларидан ташқари аҳолига таълим,
тиббий, маиший хизмат кўрсатишда,
шунингдек, ҳудудий туристик ѐки рекреация мажмуалари шаклларида
ҳам бўлади. Бинобарин, ушбу қўлланманинг
муаллифи, ўзининг илмий-педагогик тажрибасидан келиб
чиқиб, университетлар ўқув режасидаги «Ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаларининг назарий асослари»
курсини «Ҳудудий мажмуаларнинг назарий асослари»-га айлантиришни лозим топди.
Қолаверса, ҳудудий мажмуалар умуман география фанига тегишли. Чунки бундай ҳудудий
бирикмалар табиий географияда ҳам жуда кўп учрайди. Улар жумласига ландшафт, биогеоценоз ва бошқа
ҳудудий табиий мажмуа (комплекс) ларни киритиш мумкин.
Мазкур ўқув услубий мажмуада сўз асосан иқтисодий ва ижтимоий география соҳасидаги
ҳудудий мажмулар тўғрисида боради. Унинг асосий мақсади ушбу
фандаги анъанавий комплекс
(мажмуали) ѐндошув эмас, балки объектив борлиқдаги жамики ўзаро алоқадорликда ва бир жойда
ўрнашган, мужассамлашган, фаолият кўрсатаѐтган ҳудудий мажмуаларни ўрганишдан иборатдир.
Табиийки, бундай мураккаб ҳодиса ѐки воқеликлар шунга мувофиқ кенг қамровли,
комплекс ва тизим -
таркиб асосида ѐндошувни таҳлил ва тадқиқ қилишни талаб этади.