МАЪРУЗА
Мавзу : Дислалия тарихи , келиб чиқиш сабалари.
Режа ;
Дислалияни ўрганиш тарихи.
Механик дислалия ва унинг сабаблари.
Функционал дислалия ва унинг сабаблари.
Кириш: ўтган дарсдаги маърузани қисқа сўраш, талабалар саволларига жавоб бериш, бугунги маърузани мавзусини эълон қилиш, талабаларни бугунги маъруза режаси билан таништириш, фойдаланган адабиётлар қисқа баён этиш. “Логопедия” М.Ю.Аюпова, “Тўғри талаффузга ўргатамиз” Шомахсудова, 1879 йилда А. Куссмаулнинг “Растройство речи”
Асосий қисм :
Дислалия – термини грекча сўздан олинган бўлиб, дис –бузилиш, лалия – нутқ деган маънони англатади.
Дислалияни ўрганишдан олдин биз дислалия тарихига бир назар соламиз.
Нотўғри талаффуз нутқ камчилиги ҳақидаги биринчи маълумотлар қадимги грек олимлари Плутарх, Гипократ, Кладия, Гален ва бошқаларнинг ишлари баён қилинди. Юқоридаги муаллифлар нотўғри талаффузни даволашни талаб қилувчи касаллик деб қарайдилар. Уларни фикрича, товушларни нотўғри талаффуз қилиш тил, лаб, қаттиқ ва юмшоқ танглайнинг зарарланиши билан боғлиқ деб кўрсатадилар.
Ўрта асрга келиб , дислалия хақида янги фикрлар пайдо бўлмай, қадимги илм ғоялари такрорланди.
Тарихнинг кейинги даврларида (яъни , 16-18 асларида ) италия профессори Меркуриалис (1588), немис физиологи Альберхт Фон Галлернинг ишлари пайдо бўлган . Улар хам тили чучукликни (дислалияни ) переферик нутқ аппарати тузилишидаги камчиликлар натижаси деб қарайди. Меркуриалис бу камчиликларни даволаш усулининг энг моси деб хирургик терапия деб ҳисоблайди. Галлер эса талафуздаги камчиликларни машқлар орқали даволаш фикрини илгари суради. Кейинчалик бу фикрни франсуз актёри Ж.Тальма (1764-1836) ишларида ҳам ўз аксини топади.
Шундай қилиб , 18-асргача тили чучуклик мохиятини артикуляцион органлар ишидаги механик бузилишларга боғлаб ўрганганлар. Чунончи, бу даврларда тили чучукларни “дудуқланиш”деб номланувчи нутқ бузилишинниг умумий гурухидан ажратилмаган.
Нутқдаги таллафуз камчиликларни илмий тасниф биринчи уринишлар 19- асрнинг бошларида бошланди.
Тили чучуклик мустақил нутқ камчилиги қилиб ажратилгандан сўнг, унинг табиатини ўрганиш ривожланиб боради.
1878 йилларда Коэн механик дислалия билан бир қаторда функсионал дислалияни ажратиб берди. Унинг фикрича , функционал дислалиянинг келиб чиқиш сабаблари, бу- тақлид ва нотўғри нутқий тарбиядир. Шундай қилиб, функсионал ва органик тили чучукликни бир-биридан чегаралашга олиб келади.
Шу йилларда бульбар ва псевдо бульбар фалажланиш келиб чиқадиган нутқ бузилишлари хақидаги ишлар пайдо бўлди. Улар марказий нерв тизимининг маълум даражада зарарланиши оқибатида хам товушлар талаффузидаги камчиликлар бўлишини кўрсатадилар. Бу ишлар нутқ нуқсонларини тушуниш доирасини кенгайтирди ва шу билан нутқнинг товуш томони камчиликлари ҳақидаги билимларини ривожлантиришга ёрдам беради.
1879 йилда А. Куссмаулнинг “Растройство речи ” китоби босилиб чиқди. Унда биринчи марта нутқнинг фонетик бузилишлари хақидаги фикрлар баён этилди. А.Куссмауль тили чучукликни органик ва функционал формага ажратди. Органик бузилишларга А.Куссмауль периферик нутқ аппаратининг ривожланишидаги камчиликларни киритади.(механик дислалия).
Функционал дислалияга нотўғри нутқий тарбия ва нутқ аппаратидаги машқларни , харакатнинг етишмаслиги оқибатида келиб чиқадиган нутқ камчиликларни киритади.
ни А.Куссмауль томонидан берилган А.Куссмауль томонидан биринчи марта айрим товушлар талаффузидаги камчиликларни ифодаловчи терминлар киритилди: ротацизм –параротацизм, ламбдацизм-параламбдацизм, сигматизм –парасигматизм ва х.қ.
Шундай қилиб А.Куссмаульнинг хизматлари шундаки, у дислалияни –дизартриядан ажратди.
Юқоридаги бу фикрлар хали хануз ўз кучини йўқотгани йўқ. Бу камчиликларни даволашада А.Куссмауль хирургия ва дидактик усулларни тавсия этади.
Кейинчалик нутқнинг товуш томонидаги камчиликлар устида Россияда А.Андрес, Францияда Легуве Шервен, Германияда Г.Гуцманалар иш олиб боришган.
Товуш бузилишиларининг характери хақидаги фикрларининг ривожланишида рус ва чет эл лингвистларининг, психолог ва физиологларнинг хиссаси катта бўлди: В.А.Богородицский (1909), Л.В.Хербн(1912), Д.П.Енько(1913), Бодуген (1971), А.А.Шахматов(1915), Л.В.Варшавский , И.М. Литвак (1935) , Н.И.Жинкин(1958) ва х.қ.
Тили чучукликнинг табиати ўрганиш, унинг характери ва механизми жихатидан алохида турларинии ажратиш, бу камчиликни бартараф этишнинг дефференциал усулларининг ишлаб чиқилишига олиб келади.
19-аср бошларда товушлар талаффузидаги камчиликларни артикуляцион машқлар ёрдамида бартараф этиш ривожланди. (Ж. Тельма1817й, Пуальсон 1892й.)
“Дислалия” терминини Европада биринчи бўлиб Вилнюс университетининг шифокори , прфессор И.Франк илмий муомалага киритди. 1827йилда чиққан монографияда бу терминни умумлаштирган маънода талаффуз бузилишларининг хамда турларини турли этиологияларини номлашда қўллади. И.Франк фарқли равишда бир мунча тор маънода , бир қанча кечроқ , 19-асрнинг 30йилларида Швецария шифокори Р.Шультесс ўз ишларига “дислалия ” терминини киритган. У дислалияга фақат таллафуз бузилишларини (артикуляцион органларининг анотамик нуқсонлари сабабли ) киритди. А.Куссмауль
Таснифида хам Шультессни шундай қарашлари таъкидланган, шундай дислалия тушунчаси билан биз Гутцман ишларида танишамиз.
Поляк тадқиқотчиси В.Олтушевский дислалияга талаффуз бузилишининг нутқ аппаратини анотамик нуқсонлари билан боғланмаган холарни киритади. У дислалияни 2 та формасини кўрсатган:
Функционал ва эшитиш қобилиятининг пасайиши билан боғлиқликни. Артикуляцион аппаратида патологик ўзгаришлар сабабли таллафуз нуқсонлари бузилишини у “дислолия” термини билан белгилади ва бу нуқсонни қайси артикуляция бўлими бузилган бўлганлигига қараб 4 та турини ажратади: лабнинг , тилнинг, тишнинг , танглайнинг.
30-50 –йилларда М.Е.Хватцев дислалияни тутилиб гапиришнинг бир формаси деб кўрди (шу умумлаштирилган терминга талаффузнинг хамма тур бузилишлари киритилган). У бунга перефрик нутқ органи бузилишини киритган: суяк-кемирчак –мускуллар қисмлари ёки “уларнинг перефирик иннервацияси” , ҳамда перефирик қулоқ оғирлиги сабабли товуш талаффузи бузилиши . У 10% кам бўлмаган дислалия холлари шу нуқсон билан боғлиқ деб хисобладилар . М.Е.Хватцев дислалияни 3 та формасини кўрсатган: нутқ органаларини қўпол анотомик нуқсонлари бўлган МЕХАНИК (танглай ёриқлари , тил ости юганчасиниг калталигини), перефирик қулоқ оғирлигини , жағ ва тишлар анатомиясини , шунингдек , тил ва тангалай , лаб аномалиясини- ОРГАНИК, юмшоқ тангалай мускулларининг бўшлиғи , тил учи эгилувчанлигининг етишмаслиги , нафас чиқараётганад хаво оқиминиг устунлиги сабабли келиб чиқадиган ФУНЦИОНАЛ формаси ва б.қ.
50 –йилларнинг бошларида А.М, Смирнова катта клиник материал асосида М.Е.Хватцев таклиф қилган таснифидан сезирарли даражада фарқ қиладиган талаффуз нуқсонлари таснифини нашр қилади.
Шу вақтнинг ўзида О.В.Правдина дислалаияга бошқача талқин берадилар: айрим холларда фақат эшитиш нуқсонлари билан боғлиқ бўлган бузилишлар бўладилар, дейди . Бунда М.Е.Хватцевдан фарқли равишда у дислалияни фақат 2 формага ажратади: функционал ва механик, кейингисига (механника )ринолалия хам киритилган.
Кейинчалик, 60 –йилларда С.С.Ляпидевский ва Б.М, Гришпут ишларида талаффуз нуқсонларини дизартия ва дислалияга бўлишни, умумлаштирилган “тутилиб гапириш” терминидан воз кечишни таклиф қилади. Шу йилнинг ўзида С.С.Ляпидевский ва Б.М, Гришпут ишларида ринолалия механик дислалиядан ажратилиб, алохида нутқ камчилиги деб қаралган. Кейинчалик дислалия функсионал ва механик дислалияга бўлиниши кўпчилик муаллифлар ишларида хам ажратилган. Фақат айрим ишларда органик дислалия эслатиб турилди, лекин хамма муаллифлар ишларида бу термин мазмуни бир хил эмас: Е.Ф.Рау ва В.А.Синяк ўз ишларида “органик дислалия ” терминини механик дислалия термининга алмаштирган. Л.В.Мелехов ишларида эса “органик дислалия ” тушунчаси билан дизартрия ва дислалия орасидаги ўтиш холларида талаффуз бузилиши деб белгиланган. Кейинги вақтларда бундай бузилишлар сийқаланган дизартрия деб аниқланган.
Хозирги даврда “дислалия ” термини ҳалқаро характерга эга бўлди (унинг мазмуни хамда аниқланган бузилиш турлари доимо мос келмас хам). Бу келишмовчилик бузилишларни аниқлашда тадқиқотчиларнинг қандай тарифлашни асос қилиб олишига боғлиқ; анотомо-физиологик, психологик ва лигвистик. Масалан : Р.Е.Левина – Психологик ва лингвистик мезонлар асосига қўйилган дислалия тушунчасини фонетик ва фонетико –фонематик талафуз бузилишига киритган.
Хозирги даврда илмий қарашларнинг танқидий анализи дислалия хақида логопедияга киритилган тасаввурларни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.
Кишилар ўртасидаги муомаланинг асосий воситаси нутқ ҳисобланади. Инсон нутқ ёрдамида ўз фикрини, хис –тўйғуларини изхор этади, хамда бошқаларнинг хиссиётларини билиб олади. Демак нутқ фаолияти алоқа ўрнатиш воситасидир.
Инсон нутқи товушлари муаян ахамиятга эгадур. 4-5 ёшли болаларнинг кўпчилигида товушлар талаффузи тил нормадагига яқинлашган бўлади. Айрим болалар товушларни бузиб талаффуз этадилар. Улар бир товушни бошқа товушдан фарқ қила олмайдилар, айрим товушларни қўллай олмайдилар, ёки нутқида бошқа товушларга алмаштирадилар. Бу холатлар дислалия термини билан аталувчи нутқ бузилиши юзага келишига сабаб бўлади.
Дислалия термини грекча сўздан олинган бўлиб, дис –бузилиш, лалия – нутқ деган маънони англатади.
Дислалия нутқ бузилишлар ичида энг кўп тарқаган качиликдир. Е.Ф.Рау маълумотига кўра , товушлар талаффузидаги камчиликлар мактаб ёшидаги болаларда 15-20%ни, кичик мактаб ёшидаги болаларда 5-7% ни ташкил этар экан.
М.Н.Александрова маълумотига кўра Россияда 5-6 ёшдаги болаларда сирғалувчи товушлар (с,з,) 23%, шовқинли товушлар (ш,ж) 24%, африкат товушлар (ч) 13%, “р”товуши 26%, “л” товуши 10%, жаранглилар-4,5% , “й” товуши-1,5%, тил орқа товушлари-1% кўрсаткичларда нотўғри талаффуз этилиши кўрсатилган.
М.М.Алексееванинг маълумоти бўйича 5 ёшли болаларда сирғалувчи товушлар -17.3%, шовқинли товушлар -60,4%, “р”товуши-46,7%, “Л”товушини -7.2% ташкил этар экан.
Ўзбекистонда М.Ю.Аюпованинг маълумоти бўйича 5 ёшли болаларда товушлар талаффузидаги камчиликлар 41,5%, 6 ёшли боларда эса –“”,9% ни ташкил этар экан.
М.Ю.Аюпованинг маълумоти бўйича 5 ёшли болаларда сирғалувчи товушлари -32,1%, шовқинли -38,4%, “р” товуш талаффузида -60,7%, тил орқа товушларни- 25%, чуқур тил орқа товушларни -7,1%, “л” товуши -5,4% ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |