Хулоса :
Хозирги кунга келиб дислалия –нутқ аппарат инервацияси сақланган ва эшитиши нормада бўлган товушлар талаффузидаги камчилик деб талқин этилади.
Этилогик белгиларга кўра дислалия 2 шаклаг бўлинади: МЕХАНИК (органик) ва ФУНКЦИОНАЛ .
Механик дислалия ва унинг сабаблари.
Механик дислалия переферик нутқ аппаратининг (тил, жағ, танглай, тиш) органик бузилишининг натижасидир.
Тил тагидаги этнинг (юганча) калталиги механик дислалияга сабаб бўлади. Бу камчилик тил харакатини қийинлаштиради, тил тагидаги этнинг хаддан ташқарикалта бўлиши тилнинг юқори томон кўтарилишига имкон бермайди. Бундан ташқари , тилни хаддан ташқари катта бўлиши ёки хаддан ташқари кичик ва тор бўлиши хам дислалияга олиб келади. Бундай холларда артикуляция қийинлашади.
Жағ тузилишидаги камчиликлар прикус нонормаликларига олиб келади. Нонормал прикуслар бир неча хил кўринишида бўлади.
Прогнатия- юқори жағ олдинга томон чиққан бўлади. Бунинг натижасида пастки олдинги тишлар юқоридаги тишлар билан бирлашмиди.
Прогения -пасти чағ олдинга чиққан бўлади.
Очиқ прикус - юқори ва пастки жағлар бирлашганда улар орасида органик масофа бўлади. Айрим холларда бу оралиқ фақат олдинги тишлар орасида бўлиши мумкин.
Ёни очиқ прикус ўнг томонли , чап томонли ва икки томонли бўлиши мумкин.
Тиларнинг (тиш қаторининг ) нотўғри тузилиши хам дислалияга сабаб бўлиши мумкин. Тишлар ва жағлардаги камчиликларни бартараф этиш шифокор –стомотолог томонидан олиб борилади.
Танглайни нотўғри тузилиши ҳам товушларнинг нотўғри талаффуз қилишига олиб келади. Тор, баланд ёки паст, ясси тангалай кўпчилик товушларни тўғри артикуляциясига имкон бермайди.
Лабларнинг қалинлиги, ингикалиги ва кам харакатчанлиги хам лаб ва лаб тиш тавушларининг аниқ талаффузига халақит беради.
Функционал дислалия ва унинг сабаблари.
Функционал дислалияда переферик нутқ аппаратининг артикуляцион қисмида хеч қандай органик бузилишлар , камчиликлар кузатилмайди.
Функционал дислалия кенг тарқалган сабабларидан бири оилада нутқини нотўғри шакилланишидир. Айри оилаларда каттал бола нутқига тақлиб қилади . Бунинг натижасида болада товушларнинг тўғри талаффузи кеч ривожланади . Дислалия болаларда тақлид асосида юзага келиши мумкин. Товуш талаффузи хали етарли , тўғри шаклланмаган кичик ёшдаги болалар билан , тили чучук ёки ноаниқ , тез шошиб гапирадиган кишилар билан доимо мулоқотда бўлиши бола нутқида салбий натижаларга олиб келади.
Оилада икки тиллик , педагогик қаровсизлик хам функционал дислалияга олиб келади. Бунда товушларга эътибор бермаслик , боладаги камчиликларни тўғирламаслик , тўғри ва аниқ талаффуз намуналарни бермаслик холлари кўзда тутилади.
Фонематик эшитувни яхши ровожланмаганлиги болаларда товушлар талаффузидаги камчиликларни келтириб чиқарувчи сабаблардан биридир. Бу холда товушларни дефференцияси (товушларни фарқлаш) қийинлашади.
Шу билан бирга , товушлар талаффузидаги камчиликлар . айниқса , товушларни алмаштириш холлари , ўз навбатида , фонематик эшитувини шаклланишини қийинлаштиради ва келгусида нутқнинг умумий ривожланмаганлигига ва ўқиш –ёзишда бузилишлар бўлишига сабаб бўлади.
Дислалия артикуляцион аппарат аъзоларининг (тил, лаб, пастки жағ) харакатчанлигидаги камчиликлар натижасида хам содир бўлади. Бу хол боланинг тилни керакли холатда ушлаб тура олмаслигида намоён бўлади.
Дислалия функционал эшитувни пасайиши натижасида хам пайдо бўлиши мумкин.
Боланинг ақлий ривожланишидаги камчиликлар хам оғир ва узоқ давом этадиган дислалияга сабаб бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |