Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
Миокорднинг рефрактерлик даври ва экстрасистола. Юрак миоцитларини ҳаракат 
патенциали 0,3 сек давом этади. Бу скелет мускуллари ХП дан 150 маротаба 
давомлироқдир.ХП ривожланаѐтганда хужайра кейинги таъсирларни қабул қилмайди, 
қўзғалмайди яъни рефрактер даврда бўлади. Унинг рефрактерлик даври скелет 
мускуллари рефрактерлик давридан 100 баробар узоқ давом этади. Бу ҳусусият юракни 
аъзо сифатида бажарадиган вазифаси учун жуда зарур. ХП вақтида бошқа келган 
таъсиротларга умуман жавоб бермайди. Бу эса юракни ритмик қисқаришлари учун жуда 
муҳим (тетаник қисқаришлардан маҳрум).
Ишлаб турган юракка унинг қисқаришларини турли даврларида таъсирот берилса, 
ҳар хил жавоб олиш мумкин Агар бу таъсирот систола вақтида, яъни мутлоқ рефрактер 
даврида берилса таъсирот қанча кучли бўлишига қарамай жавоб қайтармайди. 
Рефрактерлик даври систола даври билан бир хил давом этади. 
Мускул бўшаша бошласа қўзғалувчанлик тиклана бошлайди ва нисбий 
рефрактерлик даври бошланади. Юрак мускулларининг ХП 0,3 сек давом этади. Мутлоқ 
рефрактерлик даври 0,27 сек давом этади. Нисбий рефрактерлик даври эса 0,03 сек га тенг. 
Бу даврда кучли таъсирот берилса юрак мускули жавоб қайтара олади. Жуда қисқа вақт 
қўзгалувчанликнинг супернормал даври давом этади, бу даврда бўсаға ости кучи билан 
таъсир этилса ҳам мускул қисқариш билан жавоб беради. 
Миокард бўшашган (диастола) даврда навбатдан ташқари таъсирот берилса, юрак 
барвақт навбатдан ташқари қисқаради бу холат экстрасистола деб аталади. 
Экстрасистема мавжудлиги, уни ҳарактери тўғрисидаги маълумотларни ЭКГни ѐзиб олиш 
йўли билан аниқлаш мумкин. 
 
Юракнинг кон ҳайдаш вазифаси. Юрак миокарди синихрон, доимий қисқариб 
туриши ҳисобига томирлар тизимига қонни хайдаб беради. Миокарднинг қисқариши уни 
бўшлиқларида босимнинг ортишини таъминлаб, қонни хайдайди. Ҳар иккала бўлмачалар 
тенг қисқаради. Қисқаришлар тугагандан сўнг қоринчалар ҳам бир вақтда қисқаради. 
Бўлмачаларнинг қисқариши ковак веналари сохасидан бошланади. Шундан сўнг унинг 
юқори қисми қисилади натижада қон бир йўналишда бўлмача ва қоринчалар орасидаги 
тешик орқали қоринчаларга ўтади. Тешикчаларда клапан бўлиб, улар систола вақтида 
тавақали клапанлар ѐпилиб қонни қайтиб қўтишига тўсқинлик қилади. Клапанларнинг пай 
иплари бўлиб, улар клапанни бўлмачалар томонига очилишига тўсқинлик қилади. Чап 


65 
қоринча ва бўлмачалар орасида икки тавақали (митрал), ўнг қоринча ва бўлмача 
оралиғида уч тавақали клапанлар бор.
Қоринчалар мускулларининг қисқариши натижасида босим орта бошлайди. Чап 
қоринчадан аортага, ўнг қоринчадан ўпка артерияларига қонни хайдаб беради. 
Аорта ва ўпка артерияларининг бошланган жойларида яримойсимон клапанлар 
бор. Диастола вақтида қонни орқага қайтишига йўл қўймайди. 
Қоринчалар ва бўлмачалар диастоласи вақтида, бу қисмларда босим нолга тенг 
бўлади. Натижада қон веналардан бўлмачаларга, ундан сўнг қоринчаларга ўтади. 
 
Юракни кон билан тўлиши. Юракка қоннинг қайтиб келиши бир неча омилларга 
боғлиқ. Улардан биринчиси, юракнинг олдинги қисқарган вақтдаги қолдиқ кучи. 
Иккинчидан-скелет мускулларининг қискариши ва бунда тана ва қўл-оѐқларнинг 
вена томирларини қисиши. 
Учинчидан-вена қон томирларида клапанлар мавжудлиги. Клапанлар қонни фақат 
бир томонга, яьни юракка йўналтириб боради. 
Тўртинчидан- кўкрак қафасини сўриб олиш хусусияти билан боғлиқ. Кўкрак 
қафаси герметик камера бўлиб, нафас олганда ўпканинг эластик тортишиш кучи манфий 
босим ҳосил қилади. Нафас олганда кўкрак қафасининг кўтарилиши ва диафрагмасининг 
пастга тушиши, шу бўшлиқни катталаштиради. Кўкрак қафаси аъзолари ва асосан ковак 
веналар чўзилувчан бўлганлиги учун, у ерда ва бўлмачаларда босим манфий бўлиб 
қолади. Шу омиллар ҳисобига қон юракка оқади. 
 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish