Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Коагуляцион гемостаз. Қон ивиши ферементатив жараѐн бўлиб, факторларнинг 
кетма-кет активлашуви ва уларнинг мажмуалари ҳосил бўлиши кузатилади. Кон ивиши 
моҳияти оқсил фибриногенининг фибринга айланиши ва қаттиқ фибрин тромби ҳосил 
бўлишидан иборатдир. 
Қон ивиш жараѐни кетма-кет борувчи 3 та даврдан иборатдир. 
Биринчи давр энг мураккаб ва давомлидир.
Бу даврда протромбинни активловчи ферементлар комплекси протромбинозалар 
ҳосил бўлади. Бу комплекснинг ҳосил бўлишида тўкима ва қон факторлари иштирок 
этади. Тўқима протромбиназаси жарохатланган қон томир ва уни ўраб турган тўқимада 
ҳосил бўлган тромбопластиннинг активлашуви билан бошланади. Сўнгра у VII ва IV 
факторлар билан биргаликда Х а фактор ва тукима ѐки плазма фосфолипидларига таъсир 
этиб, тўкима протромбиназасини ҳосил қилади. Бу жараѐн 5-10 секунд давом этади
Қон протромбиназаси ҳосил бўлишида XII факторнинг жароҳатланган қон томир 
коллаген толаларига тегиши билан активлашуви бошланади. XII факторнинг 
активлашувида юкори молекулали кининоген (XV ф) ва калликреин (XIV ф) лар 
катнашади. Сўнгра XII а фактор XI факторни активлаб у билан комплекс хосил килади. 
Активлашган XI а фактор IV фактор билан биргаликда IX факторни активлайди, маскур 
бирлик эса VIII факторни активлайди. Активлашган X а фактор V фактор, IV факторлар 
билан комплекс ҳосил қилади ва қон протромбиназаси ҳосил бўлиши билан бу жараѐн 
якунланади. Бу жараѐнда тромбоцитар 3 фактор иштирок этади. Бу жараѐн давомийлиги 
5-10 минутни ташкил қилади. 
Иккинчи давр. Бу даврда протромбиназа таъсирида протромбин тромбинга 
айланади. Бу жараѐнда IV,V,X факторлар катнашади. 
Учинчи давр. Бу даврда конда эрийдиган фибриноген оқсили тромбин асосини 
ташкил қилувчи эримайдиган фибрин ипчасига айланади. Тромбин таъсирида дастлаб 
фибрин-мономер, сўнгра IV фактор таъсирида эрувчан фибрин – полимер (фибрин «S» 
solible ) ҳосил бўлади. XIII фибрин стабилловчи фактор таъсирида эримайдиган 
фибринолизга чидамли фибрин – полимер ( фибрин «I», insoluble ) пайдо бўлади. Фибрин 
ипчаларига қоннинг шаклли элементлари ( эритроцитлар ) ўтириб қолади кон лахтаси ѐки 
тромб шаклланади.
Қон лахтаси ҳосил бўлгандан сўнг ретракция жараѐни, яъни жароҳатланган қон-
томирга ѐпишган тромбнинг зичлашиши бошланади. Бу жараѐн тромбоцитнинг 
тромбостенин оқсили ва калций ионлари иштирокида амалга ошади. Лахта 2-3 соат ичида 
зичлашиб, дастлабки ҳолатга нисбатан 25-50 % хажмни эгаллаб қолади, ундан зардоб 
ажраб чиқади. Ретракция натижасида тромб қотади ва жароҳат юзасидан қон оқиши 
тўхтайди.
Фибринолиз. Фибрин лахтасини парчалаб юбориш ҳисобига қон томирлар 
бўшлиғи очилиш жараѐни фибринолиз дейилади. Фибринолиз ретракция билан бир вақтда 
бошланади, лекин у секинрок кечади. Фибринолиз плазмин таъсирида содир бўладиган 
ферментатив жараѐндир. Плазмин қонда ноактив плазминоген ҳолатида бўлади. Қон ва 
тўқима активловчилари таъсирида у фаоллашади. 
Фибринолиз қон ивиши жараѐни 
каби икки хил ташқи ва ички механизмлар ѐрдамида амалга ошади. Фибринолизнинг 
ташқи активланиш механизми қон томир эндотелийсида синтезланадиган тўқима 


60 
активловчилари ѐрдамида амалга оширилади. Уларга плазминогеннинг тўқима 
активловчиси
(ТАП) ва урокиназалар киради. Фибринолизни ички активловчи механизмларига плазма ва 
шаклли элементлар активловчилари киради, улар Хагеманга тобе ва Хагеманга тобе 
бўлмаган механизмларга бўлинади. Хагеманга тобе фибринолизда XII а фактори
калликреин ва юқори молекулали киноногенлар таъсирида плазминоген плазминга 
айланади. Хагеманга тобе бўлмаган механизм бўйича фибринолиз тез амалга ошади, 
томирларда қон ивиши натижасида ҳосил бўлган ҳали қотмаган фибрин ипчаларидан 
тозалайди. 
 
Қон ивишига қарши механизмлар.Қонда фақатгина қон ивишини чакирувчи 
факторларгина бўлмасдан, яна гемокоагуляцияга карши антикоагулянт деб аталувчи 
моддалар ҳам мавжуддир. Бундай моддаларнинг айримлари қонда доимо бўладилар, улар 
бирламчи антикоагулянтлар деб аталади. Қон ивиши ва фибринолиз жараѐнида ҳосил 
бўлувчи моддалар иккиламчи антикоагулянтлар деб ном олган. 
Бирламчи 
антикоагулянтларни 
учта 
асосий 
гурухга 
бўлиш 
мумкин: 
1.Антитромбопластинлар-тромболастин ва протромбиназаларга қарши моддалар;
2. Антитромбинлар-тромбинни бириктириб олувчи моддалар;
3. Фибриногендан фибрин ҳосил бўлишига қарши моддалар. 
Бирламчи антикоагулянтларнинг камайиб кетиши тромбоз ҳосил бўлиши ва ДВС-
синдром келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish