Нормал физиология курсига кириш


қон гуруҳларининг серологик таркиби



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

 
қон гуруҳларининг серологик таркиби 
 
қон гуруҳи 
эритроцитлар 
плазма, ѐки зардоб 
аглютиногенлар 
аглютининлар ва 
гемолизинлар 
антиаглютининлар 
I (0) 
II (A) 
III (B) 
IV (AB) 



AB 
α β 
β 
α 



AB 
II, III, IV қон гуруҳига эга одам плазмасида эритроцит ва тўқималардан ажралиб чиққан 
антиаглютининлар мавжуд, улар аглютиногенлар каби А ва В ҳарфлари билан 
белгиланади.
ҳар хил қон гуруҳларининг мос келиши 
 
зардоб гуруҳи 
Эритроцит гуруҳи 
I(0) 
II (A) 
III (B) 
IV (AB) 
Iα β 






55 
IIβ 
IIIα 
IV- 












илова: «+»-аглютинациянинг борлиги. 
«-»-аглютинация йўқлиги. 
Жадвалдан кўриниб турибдики, I-гуруҳ зардоби II, III, IV гуруҳ эритроцитлари 
билан, II гуруҳ зардоби III, IV гуруҳ эритроцитлари билан, III гурух зардоби – II, IV гуруҳ 
эритроцитлари билан аралашганда аглютинация содир бўлар экан. 
Демак I-гуруҳ барча гуруҳдаги қонлар билан мос келар экан, шунинг учун қони I 
гуруҳ бўлган одам универсал донор деб аталади. IV гуруҳ қони эритроцитлари эса 
куйилган кон аглютининлари билан аглютинацияга учрамайди, шунинг учун бундай қон 
гурухига эга бўлган одам универсал реципиент деб аталади. 
Қон қуйилганда донор қони таркибидаги аглютининлар ва гемолизинларни ҳисобга 
олмаслик сабаби нимада? Бунга сабаб оз миқдорда (200-300 мл) қон қуйилганда донор 
қони таркибидаги аглютинин ва гемолизлар реципиент қонида (2500-2800 мл) суюлиб 
кетади ва плазмадаги антиаглютининлар билан бирикади, эритроцитларни ѐпиштириб 
қўйиш учун эса унинг миқдори камлик қилади. 
Инсон кўп қон йўқотганда, унга фақат бир хил гурухдаги кон куйилиши зарур, 
чунки донор қонидаги аглютинин ва гемолизинлар миқдори кўп бўлганда реципиент 
эритроцитларини аглютинация қилиш учун етарли бўлиб қолиши мумкин. 
Айрим пайтда қон қуйилишидан сўнги асоратлар келиб чиқишига қон гуруҳининг 
нотўғри аниқланганлгига сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда А ва В 
аглютиногенларнинг бир неча турлари бор эканлиги аниқланган. (А
1

2


ва ҳ.к., В
1

2

3
ва ҳ.к.) Аглютиногеннинг тартиб рақами қанча кўп бўлса унинг антигенлик хоссаси 
шунча кам бўлади. Натижада қон гурухи аниқланаѐтган пайтда хатоликка йўл қўйиб мос 
келмайдиган қонни қуйиб қўйиш мумкин. I-гуруҳ қони эритроцитлар мембранасида Н 
антиген борлиги аникланган. II, III,, IV гуруҳли одам қонида ҳам бу антиген яширин 
детерминат сифатида учрайди. II ва IV гуруҳига эга бўлган одамлар қонида анти-Н-
антитела мавжуд. Шунинг учун I-гуруҳ қонини бошқа гуруҳдаги одамларга қуйилганда 
гемотрансфузион асоратлар келиб чиқиши табиий. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда 
фақат бир хил гуруҳдаги қонларни қуйиш тавсия этилади. 
 
Резус система. 1940 йили К.Ландштейнер ва А.Винерлар томонидан макаки-резус 
маймуни қонида антиген аниқланган, уни резус фактор деб аташди. Бу антиген оқ ирқли 
одамларнинг 85% қонида учрайди. Айрим халкларда, масалан: эвенлар қонида 100% 
резус-фактор учрайди. Қонида резус-фактор мавжуд одамлар резус- мусбат, бу фактор йўқ 
одамлар резус-манфий деб номланган. Резус-фактор 40 дан ортик антигенлардан 
тузилган мураккаб тизимдир. Антигенлик хоссаси энг юқори бўлган D-тип (85%) антиген 
учрайди. Бундан ташқари, резус антигеннинг қуйидаги типлари: С, Е, d, с, е мавжуд, 
уларнинг антигенлик хоссаси паст. Австралиялик аборигенлар қонида резус антигеннинг 
ҳеч бир тури учрамайди. Резус тизимнинг АВО тизимидан фарқи плазмада туғма 
антирезус аглютининнинг бўлмаслигидир. Агар резус мусбат донор кони резус манфий 
реципиентга қуйилса, реципиент қонида резус факторга қарши-антирезус аглютинин 
ҳосил бўлади. Резус мусбат қон резус-манфий одамга иккинчи маротаба қуйилса 
эритроцитлар аглютинацияга учрайди, яъни резус–келишмовчилиги келиб чиқади. 
Шунинг учун хам резус манфий қон резус–манфий одамга ва резус-мусбат қон резус 
мусбат одамга қуйилиши зарур. Резус келишмовчилик ҳомиладорликда ҳам келиб 
чиқиши мумкин. Агар аѐл резус манфий қонга эга бўлса, ҳомила қони резус-мусбат бўлса, 
ҳомила қонидан резус аглютиногенлар она қонига ўтиб унда антирезус аглютинин ишлаб 
чиқишини чапайдо килади. Ҳомиладан эритроцитларнинг кўп миқдорда она қонига 
тушиши туғруқ пайтида содир бўлади. Шунинг учун хам биринчи ҳомиладорлик яхши 
тугаланниши мумкин. Кейинги ҳомиладорликда эса она қонидаги антирезус аглютинин 


56 
йўлдош тўсиғидан ўтиб бола қонига тушиши, унинг тўқима ва эритроцитларини емириши 
мумкин. натижада ҳомила ҳалок бўлиши ѐки чақалоқ оғир гемолитик анемия билан 
туғилиши мумкин. 
Гематологлар эритроцитларда қуйидаги антиген системалар мавжудлигини 
эътироф қиладилар: АВO, Rh, MNSs, P, Лютеран (LU), Келл-Келлано (Кк), Люис (Le), 
Даффи (Fy), ва Кид (Jк). Булардан АВО ва Rh тизимлар қон қуйишда катта аҳамиятга эга. 
Лейкоцитларда ҳам 90 дан ортиқ антигенлар бор. Лейкоцитлар транспланицион 
иммунитетда катта ахамиятга эга бўлган гистологик мос келиш антигенини сақлайди. 
Қон қуйиш иммунологик мураккаб жараѐн ҳисобланади. Шунинг учун ҳам 25% 
дан кўп қон йўқотгандагина бутун қонни қуйиш тавсия қилинади. Бошқа ҳолларда эса 
заруратга қараб масалан: анемияда–эритроцитар масса, тромбоцитопенияда-тромбоцитар 
масса, ҳар хил юкумли касалликларда, септик ҳолатда-гранулоцитлар қуйилиши максадга 
мувофик. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish