Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Метгемоглобин – кучли оксидловчилар (ферроционид, бартолет тузи, водород 
перекиси ва б.) таъсирида гемоглобин таркибидаги Fe
2+
зарядини Fe
3+
гача ўзгартириб 
юборади, натижада темир уч оксиди ҳосил бўлади. Бу бирикма мустаҳкам бўлиб 
таркибидаги кислородни тўқимага бера олмайди, натижада одам ҳалок бўлиши мумкин.
Ранг кўрсаткич. Эритроцитларда гемоглобин миқдори ҳакида ранг кўрсаткич ѐки 
фарб индекс (Fi, farb-ранг, intex- курсаткич)га қараб фикр юритилади. Ранг курсаткич 
эритроцитни гемоглобин билан тўйинганлик даражасини билдиради. Fi – гемоглобин ва 
эритроцитларнинг фоизлардаги нисбати, бунда гемоглобин миқдори 166,7 г/л, 
эритроцитлар эса 5·10
12
/л шартли 100% деб қабул қилинган. Агар ҳар иккалалари 100% га 
тенг бўлса, Fi 1га тенг дейилади. Нормада Fi 0,75-1,1 ўртасидаги катталикка эга, буни 
нормохром ҳолати дейилади. Агар Fi 0,7 дан кам бўлса гипохром, 1,1 дан катта бўлса 
гиперхром ҳолат дейилади. Ранг курсаткични аниқлаш клиникада анемиянинг келиб 
чикиш сабабини ўрганишда катта ахамиятга эга. 
 
Гемолиз. Эритроцитлар қобиғи ѐрилиб гемоглобиннинг плазмага чиқиши гемолиз 
дейилади. Бунда плазма тиниқ қизил рангга бўялади. Гемолизнинг бир неча турлари 
мавжуд. 
Осмотик гемолиз эритроцитларнинг гипотоник эритмага солинганида келиб 
чиқади. Соғлом одамлар эритроцитларининг осмотик чидамлилигини минимал чегараси 
NaCl нинг 0,42-0,48% эритмасига туғри келади, тўла гемолиз (максимал чидамлилик) 
NaCl нинг 0,30-0,34% эритмасида содир бўлади. 
Кимѐвий гемолиз – химиявий моддалар (хлороформ, эфир, сапонин ва б.) таъсирида 
эритроцитлар оқсил - липид пардасининг парчаланиши натижасида келиб чиқади. 
Биологик гемолиз - илон, хашаротлар, микроорганизмлар заҳарлари таъсирида 
содир бўлади. 
Термик гемолиз – эритроцитлар музлатилиб сўнг иситилганда келиб чиқади. 
Иммун гемолиз – мос келмаган қон қуйиш натижасида иммун гемолизинлар 
таъсирида келиб чиқади. 
Механик гемолиз - қонга механик таъсир қилганда, масалан қон сақланаѐтган идиш 
қаттиқ силкитилганда эритроцитлар кобиғининг ѐрилиши. 
 
Эритроцитларнинг вазифаси. Эритроцитлар уч хил вазифани бажарадилар: 
ташувчи, ҳимояловчи ва бошқарувчи. 
Ташувчи вазифасига О
2
ва СО
2
, аминокислоталар, полипептидлар, оқсил, 
карбонсувлар, ферментлар, гормонлар, ѐғлар, холистерин, ҳар хил биологик фаол 
моддалар (простогландинлар, лейкотриентлар ва б.), микроэлементлар ва бошқаларни 
ташиш киради. 


49 
Химояловчи вазифасига эритроцитларнинг хусусий ва умумий иммун реакцияда 
иштироки, қон-томир тромбоцитар гемостазда, қон ивишида ва фибринолизда
қатнашиши киради. 
Бошқарув вазифаси – эритроцитлар таркибида гемоглобин борлиги туфайли 
қоннинг рН, плазма таркибидаги ион ва сув доимийлигини сақлашда иштирок этади. 
Капиллярнинг артериал қисмида эритроцитлар таркибидаги сув ва О
2
тўқимага берилади 
ва унинг ҳажми кичраяди, капиллярнинг веноз кисмида эса тўқимадан сув, СО
2
ва модда 
алмашинув маҳсулотларини бириктириб олади ва эритроцитлар ҳажми ортади. 
Эритроцитлар глюкоза ва қон ивишига қарши бўлган модда гепаринни ҳам ташиб 
юради. Агар бу моддаларнинг қондаги миқдори кўпайиб кетса, улар эритроцитлар ичига 
кириб олади, камайиб кетганда яна плазмага қайтиб чиқади.
Эритроцитлар таркибида эритропоэзни бошқаришда иштирок этадиган 
эритропоэтик омил сақланади. Эритроцитлар парчаланганда бу омил суяк кўмигига 
тушади ва эритроцитлар ҳосил бўлишини кучайтиради. Эритроцитлар парчаланганда 
ажраб чиккан гемоглобиндан ўт таркибий қисмига кирувчи билирубин ҳосил бўлади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish