Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Оқсил буфер тизими унинг амфотер ҳоссаси ҳисобига амалга ошади. Оқсил 
кислотали муҳитда асос ва ишкорий муқитда эса кислота сифатида ўзини намоѐн қилади. 
Қон рН доимийлигини сақлашда нерв бошқариш механизми катта аҳамиятга эга. 
Қон томирларда жойлашган хеморецепторлар қитиқланиши натижасида ҳосил бўлган 
импулслар МНС турли қисмларини қузғатади, бу эса аъзолар (буйрак, ўпка, тер безлари, 
ҳазм тизими) фаолиятини рефлектор ўзгаришига олиб келади, уларнинг фаолияти қон рН 
доимийлигини сақлашга йўналтирилади. Агар қоннинг рН кислотали томонга силжиса, 
сийдик орқали Н
2
РО
4

аниони чиқарилиши кучаяди. рН ишқорий томонга силжиса, 
сийдик орқали НРО
2-
ва НСО
3
-
лар ажралиши ортади. Тер безлари ортиқча сут 
кислоталарини ва ўпка СО

ни чиқариб юборади. 
Қоннинг буфер тизимлари ишқорий моддаларга нисбатан кислотали моддалар 
таъсирига чидамлироқ. Қондаги кучсиз кислоталарнинг асослар билан ҳосил қилган 
тузлари ишқорий резерв деб аталади. Унинг катталиги СО
2
(қондаги таранглиги 40 
мм.сим.устунига тенг бўлган пайтда) 100 мл қон бириктира оладиган СО
2
микдори билан 
аниқланади. 
Ҳар хил касалликларда қоннинг рН кислотали ва ишқорий томонларга силжиши 
мумкин. Қон рН кислотали томонга силжиши – ацидоз, ишкорий томонга силжиши - 
алкалоз дейилади. 
Қон аралашма ҳолатининг турғунлиги (Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги - ЭЧТ). 
Қоннинг шаклли элементлари плазмада муаллақ – аралашма ҳолатида бўлади. 
Эритроцитларнинг плазмадаги муаллақ ҳолати унинг юзаси гидрофиллиги, хамда 
эритроцитлар (барча шаклли элементлар каби) манфий зарядга эга эканлиги туфайли 
уларнинг бир-биридан «қочиши» ҳоссаси билан боғлиқдир. Агар шаклли элементлар 
манфий заряди пасайса уларнинг электростатик бир-биридан «қочиши» камаяди. Бундай 
ҳолат эритроцитлар юзасига фибриноген, γ – глобулин, парапротеинлар каби мусбат 
зарядли оқсилларни адсорбцияланиши натижасида келиб чикиши мумкин. Бундай 
эритроцитлар бир-бирининг устига тахланиб «тангачалар устуни» ни ҳосил қилиши 
мумкин. Ҳосил бўлган «тангачалар устуни» капиллярларга тиқилиб тўқима ва аъзоларда
қон айланишини бузиши мумкин. 
Агар пробиркага қон олиб, унинг ивишига қарши модда қўшиб қўйилса, маълум 
вақт ўтгандан сўнг қон икки кисмга бўлиниб қолганлигини кўриш мумкин: юқоридаги 
суюқ қисми плазма ва пастки қисми шаклли элементлар, асосан эритроцитлардан иборат. 
Шунга асосланиб, чўкиш тезлигини аниқлаш орқали плазмадаги эритроцитларнинг 
аралашма ҳолати турғунлигини ўрганиш таклиф қилинган.
ЭЧТ ѐшга ва жинсга боғлиқ. Чақалоқларда ЭЧТ 1-2 мм/с, 1 ѐшдан катта болаларда 
ва эркакларда 6-12 мм/с, аѐлларда 8-15 мм/с, қариларда 15-20мм/с га тенг. ЭЧТ 
катталигига энг таъсир қилувчи омил бу фибриногеннинг қондаги миқдоридир: агар унинг 
миқдори 4 г/л дан кўпайса ЭЧТ ортади. Ҳомиладор аѐлларда ЭЧТнинг ортиши ҳам 
қондаги фибриноген миқдорининг кўпайиши билан боғлиқ. ЭЧТнинг ортиши 


47 
яллиғланиш, юқумли ва онкологик касалликларда, шунингдек қонда эритроцитлар 
миқдори кескин камайганда (анемия) кузатилади.
ЭЧТ эритроцитларга нисбатан плазма ҳоссаларига кўпроқ боғлиқ. ЭЧТ катталиги 
меѐрда бўлган эркак эритроцити ҳомиладор аѐл плазмасига қўшиб қўйилса, у ҳам ҳудди 
ҳомиладор аѐл эритроцитларидек тез чўкади.
 
Қоннинг шаклли элементлари. Қоннинг барча шаклли элементлари – эритроцитлар, 
лейкоцитлар ва тромбоцитлар суяк кўмигида умумий полипотент ѐки плюрипотент, ствол 
(ўзак) ҳужайрадан ҳосил бўлади. 
Суяк кўмигида қон ҳосил қилувчи ҳужайралар фибробласт ва эндотелиал 
ҳужайралар билан ўралган ҳолда ғуж бўлиб жойлашган. Етилган қон ҳужайралари 
фибробласт ва эндотелийлар орасидан йўл топиб синусларга, у ердан эса веноз қон 
томирларга тушади. 
Қон шаклли элементларининг барчаси умумий бир ҳужайрадан ҳосил бўлганлигига 
қарамасдан, ҳар хил ҳусусий вазифаларни ўтайди, лекин ўтмишдоши ягона бўлганлиги 
сабабли уларнинг барчаси учун умумий бўлган вазифаларни ҳам бажаради. Бу 
вазифаларга хаммаларининг ҳар хил моддаларни ташиши, ҳимоя ва бошқарувчи 
вазифаларни бажариши киритилади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish