43
Эритма номи
Моддаларнинг сувдаги г/л эритмаси
NaCI
KCI
CaCI
2
NaHCO
3
MgCI
2
NaH
2
PO
4
глюкоза
Рингер-Локк
Тироде
9,0
8,0
0,42
0,2
0,24
0,2
0,15
1,0
-
0,1
-
0,05
1,0
1,0
.
Альбуминлар барча оқсилларнинг 60% ташкил қилади. Ҳаракатчанлиги юқори
(70000 мол.оғирлиги), қоннинг онкотик босимининг 80% ни ташкил қилди. Қонда ҳар хил
моддаларни ташишда (холестерин, ѐғ
кислоталари, билирубин, ўт кислота тузлари, оғир
метал тузлари, доривор препаратлар – антибиотик ва сулфанил амидлар) иштирок этади.
Албуминлар жигарда ҳосил бўлади.
Глобулинлар бир неча фракциялардан иборат: α, β, γ . γ – глобулинлар организмни
вируслар, бактериялар ва уларнинг токсинларидан сақлашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Бунинг боиси шуки, қондаги антителолар деб аталувчи моддалар асосан γ глобулинлардан
иборат. γ – глобулинлар касал организмга юборилганда унинг юкумли касалликларга
қарши чидамлилигини оширади. Сўнги вақтда қон плазмасида ахамияти катта оқсиллар
комплекси – пропердин топилди.
α - глобулинлар карбонсув простатик группа тутган оқсил - гликопротеиндир.
Плазмада айланиб юрган глюкозанинг 60% гликопротеинлар таркибида бўлади. Бу
оксиллар гормон, витамин, микроэлемент ва липидларни ташийди. Эритропоэтин,
плазминоген ва протромбинлар α глобулин туркумига киради.
β –
глобулинлар фосфолипид, холестерин, стероид гармони ва металл
катионларини ташишда иштирок этади. Бу оқсил туркумига темирни ташиб юрувчи
трансферрин,
шунингдек, қон ивишида қатнашувчи плазма факторлари киради.
γ – глобулинлар (JgA, JgG, JgM, JgD ва JgE) иммуноглобулинлардан ташкил
топган. Организмни вирус ва бактериялардан ҳимоя қилади. Қоннинг α ва β
агглютининлари γ - глобулин туркумига киради.
Глобулинлар жиғарда, суяк кумигида, талоқда ва лимфа тугунларида ҳосил бўлади.
Фибриноген – қон ивишида қатнашувчи плазманинг I омили. Тромбин таъсирида у
эримайдиган фибринга айланади ва қон лахтасини ҳосил қилишда иштирок этади.
Фибриноген жиғарда синтезланади.
Оқсил ва липопротеинлар қонга тушган доривор моддаларни бириктириб олиш
хоссасига эга. Бириктириб олинган доривор моддалар фаоллигини йўқотади ва шу
модданинг қондаги депосини ҳосил қилади. Қон
таркибида доривор моддалар
концентрацияси озайганда, у оқсилдан ажралади ва фаол ҳолатга ўтади. Организмга бир
вақтнинг ўзида бир неча фармакологик моддалар юбораѐтганда юқоридаги ҳолатни
ҳисобга олиш зарур. Организмга юборилган кейинги препарат олдин юборилган доривор
моддани бириккан ҳолатдан сиқиб чиқариши ва унинг қондаги фаол ҳолатини кучайтириб
юбориши мумкин.
Плазманинг органик таркибига оқсил бўлмаган азот сақловчи моддалар
(аминокислоталар, полипептидлар, мочевина,
сийдик кислотаси, креатин, аммиак) хам
кирадилар. Оқсил бўлмаган азот сақловчи моддалар қолдиқ азот деб аталади ва унинг
умумий миқдори 11-15 ммол/л (30-40мг%) ни ташкил қилади. Буйрак фаолияти
бузилганда бу моддалар миқдори қонда ортиб кетади.
Плазманинг таркибида, шунингдек, азот сақламовчи органик моддалар ҳам
мавжуд: глюкоза 4,4-6,6 ммол/л (80-120 мг%), нейтрал ѐғлар,
липидлар, гидролитик
ферментлар, проферментлар, қон ивиши ва фибринолизда иштирок этувчи ферментлар.
Плазманинг анорганик таркиби 0,9-1% ни ташкил қилади. Бу моддаларга Na
+
, Ca
2+
,
K
+
,Mg
2+
катионлари ва Cl
-
, HPO
2-
4
, HCO
3
-
анионлари киради. Бу ионлар организм барча
44
ҳужайралари, хусусан, кўзғалувчан ҳужайралар
фаолиятини таъминлайди, осмотик
босимни яратади ва рН ни бошқариб туради.
Плазмада доимо барча витаминлар, микроэлементлар,
модда алмашинувининг
оралиқ моддалари (сут ва пировиноград кислоталари) мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: