НАСОС СТАНЦИЯЛАРНИНГ ЭНЕРГЕТИК КЎСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ОММИЛАР
Содиқов Фаррух Фурқат ўғли,
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини
механизациялаш муҳандислари институти магистранти;
Аннататция:
Калит сузлар: Насос станцияси, эрозия, электродивигател, суюқлик оқими напор.
Республикамиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнларида ҳам бошқа соҳалар билан бир қаторда бозор иқтисодиёти ислоҳотларини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, уни сифатини ошириш илғор тажрибаларни қўллаш, ер ва сувдан оқилона ва унумли фойдаланиш мухим ва стратегик аҳамиятга эга бўлган йўналиш ҳисобланади [1]. Кейинги ўн йилликларда сув манбасидан юқорида жойлашган ерларни ўзлаштирилиши муносабати билан мелиоратив насос станциялари қурилиши авж олдирилди. Келажакда республикамизда суғориладиган дехқончиликни ривожланиши яъни янги ерларни ўзлаштирилиши ва суғоришнинг янги тежамкор (ёмғирлатиб, томчилатиб, ер остидан) технологияларини қўлланиши насос станциялари ёрдамида амалга оширилиши мумкин [2]. Насослар ёрдамида сув чиқаришга мўлжалланган гидромеханик ва энергетик асбоб-ускуналар ва гидротехника иншоотлари мажмуига насос станцияси дейилади. Насос деб, ташқаридан узатилган энергияни суюқлик оқимининг босим энергиясига айлантириб берувчи гидравлик машинага айтилади.
Насос станцияларининг баркарор фаолият юритишининг шартларидан бири техник ишончлилик ва хавфсиз эксплуатацияни таъминлаш хисобланади. Бу иншоотларга алохида эътибор бериш зарурияти бир томондан шу билан боғликки, хатто биттагина насос станциясининг давомли вакт тухтаб колиши окибатида сув чикаришдаги узилишлар келтирадиган зарари буйича табиий талофот билан тенг, хатто кенг миқёсдаги қурғоқчиликка олиб келиши мумкин.
Ташки ноқулай омиллар
Cуғорма ерлада экиладиган экинлар структурасининг узгариши, суғорма сувга булган талабни етарли даражада самарали бошкара олмаслик, суғориш мавсумининг энг долзарб даврида меъёрий резервларинг йўқотилиши насос станцияларига бўлган юкламанинг айникса, бош насос станцияларга, ортиши ва таъмирлаш даврининг зарур муддатининг кискариши; Насос стансияларини энергия билан таминлашнинг ишончлилигининг пасайишини, енерготизим томонидан қуват бўйича суткалик ва бошка чекловлар (режали учиришлар ва режадан ташкари) фаолиятдаги насос агрегатларининг мажбурий ва халокатлиишдан тўхташи сонининг ортишига олиб келади
Do'stlaringiz bilan baham: |