Юрак-қон томир системаси. Юрак. Аорта. Ташқи ва ички уйқу артериялар. Бош сохасининг қон билан таъминланиши. Ўмров ости arteriyasi. Qo‘l arteriyalari. . Ёшга доир хусусиятлари. - 2 соат.
(A: 1,2,3,4; Q: 1,2,)
АНГИОЛОГИЯ - КОН ТОМИРЛАР ХАҚИДА ИЛМ.
Қон томирлар: Юрак, артериал система, веноз система ҳамд лимфатик системалардан ташкил топган.
Ангиология - томирлар тўғрисидаги фан бўлиб, улар ичидан суЮқликлар ҳаракат қилади. Одам организмида уч ҳил : артериал, веноз ва лимфа томирлари мавжуд. Томирлар ичида ҳаракат қиладига қон-модда ва газ алмашувини таъминлайдщи. Ички секреция безларидан ажралган гормонлар ҳам қон орқали организмга тарқалади. Артериялар-қонни Юракдан аъзоларга йўналтирса, веналар-қонни аъзолардан Юрак томонга ҳаракатини таъминлайди. Артерия қон томирларидан асосан артериал қон (кислород ва озиқа моддаларига бой қон) оқади. Лекин ўпка артерияси (стволи) ва эмбрионда бўладиган киндик артериасидан веноз қон оқади . Аксинча вена қон томирларидан кўпинча веноз қони йўналади. Лекин ўпка венаси ва эмбрионда учрайдиган киндик венаси ичида кислородга ва озиқа моддаларига бой артериал қон оқади. Бошқача қилиб айтганда, Юракдан Чиқувчи барч томирларга - артерия ва Юракка келиб қуЮвчи томирларга эса вен дейилади (ичидаги оқаётган қонни сифатидан қатъий назар). Томирлар тармоқланган сайин, уларнинг диаметри кичраяди, девори Юпқ тортиб, структураси соддалашади. Юракка яқин жойлашган қон томирлар девори катта босим тасирига чидамли бўлиши керак, чунки аортадаги босим 200 мм симоб устунига тенг. Шу сабабли, бу қон томирлар деворида эластик толалар кўп бўлиб - эластик туркумидаг қон томирлар дейилади. Ўрта ва кичик қон томирларгача босим би оз пасаяди. Натижада, қоннинг йўналиши учун қон томир деворидаг мускулларнинг ўзини ҳам қисқаришига эҳтиёж пайдо бўлади. Шу сабабли Юракдан узоқроқда жойлашган ўрта ва кичик қон томирлард силлиқ мускул қавати яхши тараққий этган бўлиб, мускул туркумидаги қон томирлар дейилади.
Артерия ва веналар орасида микроскопда кўринадиган микротомирлар жойлашган. Микротомирларни энг майдаси капилля дейилади. Организмда қон ёпиқ доира (ҳалқа) ичида ҳараккат қилиб катта ва кичик қон айланиш доираси тафовут этилади.
Катта қон айланиш доираси Юрак билан аъзолар орасидаги қо ҳаракатини таъминлаб, Юракнинг чап қоринчасидан аорта бўлиб бошланади ва ўнг бўлмачада Юқориги ва пастки кавак веналари сифатид якунланади. Кичик қон айланиш доираси эса Юракнинг ўнг қоринчасидан ўпка артерияси (стволи) номи билан бошланиб, ўпка қон томирлари иштирокида, ўпка венаси номи билан чап бўлмачада якунланади.
Қон томирларни аъзодан ташқарида жойлашган (экстраорган) в аъзо ичида йўналадиган (интраорган) қисмларга бўлишимиз мумкин. Бу бўлиниш нисбий бўлиб, асосан қон томирлар узлуксиз бир-бириг давом этади. Аъзо ичидаги қон томирларни ўрганиш натижасида баъз аъзолар алоҳида бўлаклардан ва ундан ҳам кичикроқ қисм-сегментлардан тузилганлигини аниқлаш мумкин. Сегментар тузилиш ўпка, жигар, бўйрак, талоқ каби аъзоларга мансубдир. Сегмент-нисбата алоҳида қон билан таъминланадиган аъзонинг қисмига айтилиб операция пайтида бўтун аъзони эмас, балки аъзонинг бир қисмини (сегментини) қирқиб олиб ташлашни таъминлаши мумкин. Артериал томирлар бирин-кетин майда томирларга бўлинар экан ниҳоят энг майд артериал томир артериолалар ҳосил бўлади. Артериолалар деворид бир қават мускул ҳужайралари бўлади. Ўз навбатида артериолала прекапиллярларга бўлинади. Прекапиллярлар эса кўплаб капиллярларга парчаланади. Капиллярлар деворида мускул ҳужайраси учрамайд ва фақат бир қават эндотелий ҳужайрасидан тузилган бўлади. Капиллярлар-посткапиллярларга йиғилиб, улар эса ўз навбатида венулаларга қуйилади. Шундай қилиб, артериал қон томирларининг бўлиниш натижасида майда, соч толасининг қалинлигига тўғри келадиган томирчалар-капиллярлар ҳосил бўлади. Капиллярларнинг ички диаметр 7-8 мкм ( 1 микрон = 0, 001 мм) бўлиб, бу кўрсатгич 2-12 мкм гач ўзгариб туради. Бундай ҳолатда баъзи капиллярлар орқали эритроцитлар ўта олади. Кичик диаметрли капиллярлардан эса фақат қо плазмаси оқади. Баъзан эса капиллярлар ёпилиб, у вақтинча қон айланишида иштирок этмаслиги мумкин ва улар керак бўлганда очили қон айланишига қўшилиши мумкин. Капиллярлар девори орқали кислород ва озиқа моддалари қондан аъзо тўқималарига ўца, карбона ангидриди ва модда алмашуви натижасида ҳосил бўлган моддаларн қабул қилиб олади. Ўпка капиллярлари эса аксинча карбонат ангидридини чиқариб, кислородни қабул қилади. Буйрак бирламчи капиллярлари эса модда алмашуви натижасида ҳосил бўлган моддаларни чиқаради.
Капилляр орқали ички секрксия безлари ишлаб чиқарган гормонлар керакли аъзо ва тўқималарга олиб бориши натижасида организ бир бўтунлиги сақланади. Демак, модда алмашиш фақат қондан тўқималар томонига бўлиб қолмасдан, балки акс тарафга қараб қам ҳаракат қилади. Бунинг учун капилляр деворини ташкил этган эндотелийҳужайралари орасида микроскопик тирқишлар бўлади. Ичак, буйрак,эндокрин безларининг капилляри деворидаги тирқишлар 10 нм дан, 4 нм гача бўлади. Лекин бош мия, Юрак, мушаклар, ўпка, тери, қўшувчи тўқималардаги капилляр деворида тирқишлар учрамайди ёки жуд кичик (10 нм гача) кўрсатгичга эга. Бу холларда модда алмашув осматик босимнинг фарқи асосида, физикавий-биохимик ҳодиса асосида бажарилади. Аксинча жигар, талоқ, суякнинг илик қисмида капиллярлар деворидаги тирқишлар 100 нм дан ошади.
Юқорида келтирилган микротомирлар системаси айниқса эллигинчи йилларни иккинчи ярмида яхши ўрганилган бўлиб микротомирла (микроцирқўлясия) атамалари қўлланила бошланди. Катта ва кичи қон айланиш доирасидан ташқари организмда регионар қон айлани ҳам мавжуддир. Регионар қон айланишни тушиниш учун эса микроциркулясион қон айланиш билан танишиш керак.
Микроциркулясия - бу қоннинг микроскоп остида кўринадиган қо томирлар ичидаги ҳаракатига айтилади. Унинг таркибий қисмини артериола, прекапиллярлар, капиллярлар, посткапиллярлар, венул ташкил этади.
Қон томирлар бўйлаб йўналаётган қон, аъзо ичида капиллярла орқали йўналса, транскапиллярлар қон айланиш дейилади.
Бундан ташқари Юкстакапилляр (капиллярдан ташқари) қон айланиш мавжуд бўлади. Бу ҳодиса артериола ва венулалар орасида уларни бириктириб турувчи анастомозлар (артериула-венуляр) мавжудлигидан келиб чиқади. Бу анастомозлардан қоннинг йўналиш учун, прекапиллярлар деворидаги мускул ҳужайраларининг қисқариш шарт бўлади. Натижада маълум микроскопик Юзадан қон капиллярла орқали эмас, балки артериола-венуляр анастомозлар орқали, нисбатан катта тезликда ва нисбатан қисқа муддатда вена қон томирларига ўтказилади. Бу жараЁн аъзолардаги капиллярларнинг маълум қисмини вақти-вақти билан "дам" олишини таъминлайди. Аксинча аъзонинг иш фаолиятини оширишга мухтож бўлганда артериола-венуля анастомозлар ёпилиб - қон "ортиқча" капиллярлар орқали йўналади.
Баъзи аъзоларда капиллярлар иштирок этадиган "ажойиб" тўрла ҳосил бўлади. Бу ҳолда артерия бўлиниш якунида капиллярларга бўлинади. Бу капилярлар бирлашиб, яна артерия ҳосил қилади ва "ажойиб" тўр оддий томирлар системасидан (артерия, капиляр, вена) фарқ қилади. "Ажойиб" тўр буйрак капилляр коптокчаси шаклида учрайди.
Артерияларнинг тармоқланиш қонуниятлари.
1. Қон томирлар кўпинча органларнинг зарарли ташқи таъсиридан бир қадар сақланган ички қисмларида ётади.
Қон томирларнинг асосий тармоқлари - тананинг букувчи мускуллари жойлашган тарафдан йўналади. Бундай жойланиш тананинг ш соҳасидаги масофанинг қисқалиги билан тушунтириш мумкин. Мисо учун, агарда аорта умуртқа поғонасининг олд томонида эмас, балк орқа томонида жойлашганда эди, тананинг букилиши натижасида аорт сиқилиб қон ўтмай қолар эди.
2. Катта қон томирлар қўл-оёқ суякларининг миқдорига мос равишда тармоқланади ва пировардида ёйсимон тузилишга эга бўлади.
Мисол учун, элка ва сон соҳаларида биттадан суяк бўлгани учу биттадан асосий артериялар бўлиб, билак ва болдир соҳаларида суякларга мос равишда иккитадан қон томирларга бўлинади.
3. Эркин ҳаракат қилишга мосланган бўғимлар соҳасида томирлар : тўрлар ва бирлашмаларни (анастомозлар) ташкил этади.
4. Аъзоларга йўналаётган қон томирларнинг ҳажми ва қалинлиг - аъзонинг ҳажми эмас, балки бажарадиган вазифасига мос равишд бўлади. Мисол : буйрак артериясининг ички диаметри, ичакнинг қо томирларининг диаметрига тенг. Қалқонсимон без қон томирлари ҳиқилдоқни қон билан таъминлайдиган томирлардан бир неча маротаб катта бўлади. Бир грамм аъзога оқиб келаётган қоннинг миқдорини таққосланганда, қон билан энг яхши таъминланадиган аъзо - бу қалқонсимон без ва бош мия бўлиб ҳисобланади. Қўл ва оёқ қонсизликка соатгача ўзгаришсиз чидаши мумкин. Бош мия эса, Юрак бир қисқариши давомида қонсиз қолса - одам хушидан кетиши мумкин.
5. Қон томирлар аъзонинг тараққиёти билан боғлиқ бўлганлиг учун, томирларнинг аъзолар ичидаги тармоқланиши ва тузилиши ш аъзонинг шаклига ва бажарадиган вазифасига мос бўлади.
6. Кўпчилик қон томирлар, эмбрионнинг ривожланиши даврид нервлар билан бирга ривожланиб, улар билан Ёнма-Ён йўналади в нерв, қон-томир тутамини ҳосил қилади.
7. Тараққиёт жараЁнида ҳосил бўлган бўшлиқлар девори ва бўшлиқ ичидаги аъзолар - алоҳида қон томир билан таъминланади. Ш сабабли париэтал ва виссерал тармоқларга бўлинади. Мисол учун,Кўкрак аортаси, қорин аортаси, ички Ёнбош артерияларининг тармоқлари.
8. Одам танаси тараққиёт пайтида сегментар тузилишга эг бўлганидан - сегментар қон билан таъминланиш сақланади. Мисо учун, қовурғалараро қон томирлар, бел қон томирлари ва ҳоказо.
9. Аъзоларга қон энг қисқа йўл билан келади. Қон томирларининг тармоқланишида энг яқин тармоқ билан озуқаланиш қонуният сақланиб қолади. Шу сабабдан аортадан чиқаётган биринчи қон томи Юракнинг деворини таъминлайди.
Лекин аъзоларни қон билан таъминлашдаги бу қонуният эмбрионал тараққиёт давридаги ҳолатига мансуб бўлиб, аъзо тараққиёт давомида бошқа жойга кўчса ҳам, ривожланаётганда озиқланган қон томирларини сақлаб қолади. Мисол учун, бел соҳасида тараққий этга мояк, ёрғоқ ичида жойлашса ҳам, қорин аортасидан чиқаётган тармоқ билан таъминланади. Ёрғоқ эса сон артериясининг тармоғи билан таъминланади.
10. Қон томирлар бўғимлардан ўтадиган жойларда бир мунч Юзада ётади (бундай жойларда пулсни текшириш мумкин).
11. Артериялар бир-бири билан шохчалар орқали бирлашади, яъни бир-бири билан боғланади. Йирик стволларни бир-бирига бевосит қўшиб турувчи шохчаларга анастомозлар дейилади (умуртқа поғонас артерияларининг бош мия асосида бир-бирига ўтиши, меъда, ичак,қўл, оёқ панжаларидаги артерияларнинг бир-бирига қўшилиши мисо бўла олади).
Одам гавдасининг баъзи соҳаларида анастомозлар айниқса яхш такомил этгандир ва шунинг натижасида мураккаб тўрлар вужудга келади. Қўл ва оёқ бўғимларининг дорзал Юзаларида шундай тўрла мавжуддир.
12. Асосий стволдан чиқиб, у билан бир қадар нарига борувч Ён тармоқларни - коллатераллар дейилади.
Масалан : тана, қўл ва оёқлардаги асосий артериал йўлларг паралел ҳолда анастомозлар ётади. Одатдаги нормал шароитда б анастомозларнинг диаметри бир мунча кичик бўлади. Коллатера анастомозлар органнинг қон билан таъминланиши бузилганда, хатт йирик артериялардан қон бормай қолганда (артериялар боғлаб қўйилганда, ёки уларнинг тешигига тромб тиқилганда), асосий стволда қон келиши бўтунлай тўхташига қарамай, гавданинг муайян соҳас одатда нобуд бўлмайди. Бунинг сабаби шуки, қон асосий стволинин боғланган жойдан пастроқдаги коллатераллар орқали ўтади. Коллатералларнинг диаметри секин аста катталашади. Одатда ингичка бўлга артериялардан йирик стволлар такомил этади ва шунга яраша уларнин девори ҳам ўзгаради (қалинлашади). Агар томирлар бир-бири била бир текисликда бирлашмай, барча текисликларда бирлашса - чигаллар ҳосил бўлади.
Коллатерал қон томирларини хирургия практикасида (айниқс улар жароҳатланганда) катта аҳамияти бор. Чунки катта магистра томирлар жароҳатланса (кесилса, узилса) шу жароҳат Ёнлама (коллатерал) томир чиқишидан олдин ёки кейин бўлишига қараб қўл-оёқн ампўтация қилиш ёки қилмаслиги ҳал бўлади.
Артерияларнинг тараққиёти.
Филогенезда сувда яшовчи ҳайвонларда жабралар бўлиб, қуруқликда яшовчи ҳайвонларда ўпканинг ҳосил бўлиши натижасида : кичи қон айланиш доираси ҳосил бўлади. Қон томирлар тараққиёти (онтогенез) филогенетик тараққиётни қисқа муддат ичида қайтариб ўтади. Тараққиётнинг бошланғич даврида чап қоринчадан артерия ствол (truncus arteriosus) йўналади. Бу ствол иккита вентрал аортаг бўлинади. Ҳар бир вентрал аортадан Ён тарафга 6 жуфт аорта равоқлари ажралади. Бу равоқларнинг дорзал қисми эса дорзал аорт стволини ҳосил этади. Ҳар икки тарафдаги дорзал аорталар яқинлашиб, пастки учи билан қўшилади ва тоқ тушувчи аортани ташкил этади.
Truncus arteriosus frontal тўсиқ воситасида бўлиниб, олд тарафда жойлашган ўпка стволига ва орқа тарафда кўтарилувчи аортаг ажралади.
6 - нчи аортал жабра равоғи ўпка стволи билан қўшилган бўлиб, ўпк артериаларига айланади. Чап тарафдан 6 равоқ дорзал аорта била алоқасини сақлаб қолади ва дуcтус артериосусга айланади. 1, 2, аортал жабра равоқлари атрофияга учрайди. Чап тарафдаги 4 аорта жабра равоғи, қисман шу тарафдаги вентрал аорта ва қисман ча дорзал аорта билан биргаликда - аорта равоғини ҳосил этади. Ўн тарафдаги 4 аортал жабра равоғи - ўнг ўмров ости артериясига айланади.
3 аортал жабра равоғи ва дорзал аортанинг шу равоқларда Юқориги қисми, ҳар икки тарафда ички уйқу артерияларини ҳосил этади. Ўнг вентрал аортанинг 4 равоқдан остки қисми - ўнг элка калла стволи трунcус брачиоcэпҳолиcус га айланади. Шу соҳадаг ўнг вентрал аорта қисми - аорта равоғини ҳосил этишда қатнашади.
3 ва 4 равоқлар орасидаги вентрал аортанинг қисми, ҳар иккала тарафда умумий уйқу артериясини ташкил этади. 3 равоқдан Юқориг вентрал аорта қисми - ташқи уйқу артериясини ҳосил этади. Ўнг тарафдаги дорзал аортанинг 3 равоқдан пасти, чап тарафда эса 3 ва равоқлар орасидаги дорзал аорта қисми атрофияга учрайди.
Юрак - cor.
Юрак - cor тўрт камерали аъзо бўлиб, Кўкрак қафасидаги олдинги кўкс оралиғида жойлашади. Юракнинг учи - apex cordis пастга ва олдинга йўналган бўлиб, Юракнинг асоси - basis cordis Юқорида ва бироз орқароқда жойлашади. Юракнинг олдинги Юзас - facies sternocostalis - тўш ва қовурға суякларига қараган, пастки Юзаси диафрагмага тегиб турганлиги учун - facies diaphragmatica дейилади.
Юракнинг тўрт камераси : 2-та бўлмача - atrium dextrum e sinistrum; ҳамда 2-та қоринча - ventriculus dexter et siniste қисмлари бўлади. Ҳар иккала бўлмача орасида тўсиқ - septum interatriale бўлади. Ҳар иккала қоринчалар орасида ҳам тўсиқ бўлиб, septum interventriculare дейилади. Бўлмачалар орасидаги тўсиқда чуқурча - foss ovalis бўлиб, эмбрион тараққиёти давридаги foramen ovale тешиг соҳасига тўғри келади.
Ўнг бўлмача билан ўнг қоринча орасида қон ўтадиган тирқиш ostium atrioventriculare dextrum бўлади. Чап бўлмача билан ча қоринча орасида ҳам қон ўтадиган тирқиш - ostium atrioventriculare sinistrum бўлади. Бу тирқишлардан қон фақат қоринча томон йўналади. Чунки ўнг тирқиш соҳасида уч табақали клапан - valva atrioventricularis dextra seu valva tricuspidalis жойлашади. Чап тирқиш соҳасида эса икки табақали клапан - valva atrioventricularis sinistra seu valva bicuspidalis (mitralis) жойлашади. Бу клапанларнинг қоринчага қараган Юзасига пайсимон ипчалар - chorda tendineae birikkan bo‘ladi. Ипчаларнинг иккинчи учи, қоринча деворининг ички Юзасидаги сўрғичсимон мушакларга - musculi papillareslarga бирикади.
Ўнг бўлмача бўшлиғига Юқори кавак венаси - vena cava superio ва пастки кавак венаси vena cava inferior лар очилади.
Пастки кавак венасининг қуйилиш соҳасида Юракнинг ички қаватининг ўсимтасидан ҳосил бўлган клапан - valvula venae cavae inferioris жойлашади.
Ўнг бўлмача бўшлиғига Юракнинг хусусий веналари ҳам - sinu coronarius cordis сифатида қуйилади. Қўшимча равишда Юракнинг хусусий кичик веналари - foramina venarum minimarum тешиклари воситасида ўнг бўлмача бўшлиғига қуйилади. Ўнг қоринча бўшлиғидан қо ўпка равогига - truncus pulmonalis га йўналади. Ўпка стволинин тешиги - ostium trunci pulmonalis - соҳасида, Юрак ички қаватининг ўсимталаридан ҳосил бўлган клапанлар - valva trunci pulmonalis жойлашади. Клапанлар қонни ўнг қоринчага қайтишига тўсқинли қилиб, фақат ўпкага йўналишини таъминлайди.
Чап бўлмачага ўпка венаси - venae pulmonalis - қуйилади. Ўн қоринчадан бошланган truncus pulmonalis, ўпка иштирокида чап бўлмачага қуйиладиган venae pulmonalis доираси - кичик қон айлани доираси - circulis sanguinis minor дейилади. Чап қоринчадан эс аорта қон томири бошланади. Аортанинг бошланиш қисмидаги теши соҳасида яримойсимон аорта клапани - valva semilunaris aorta жойлашади. Бу аорта клапани учта яримойсимон табақалардан - valvula semilunaris posterior, valvulae semilunaris dextra et sinistralardan ҳосил бўладi.
Юрак девори уч қават тўқимадан ташкил топган. Ташқи қаватда,Юрак халтаси перикарднинг виссерал варағидан ҳосил бўлга эпикард epicardium тўқимаси бўлади. Юрак деворининг энг қали қисми мушак тўқималаридан ҳосил бўлиб, бу ўрта қаватни miokar myocardium дейилади. Бўлмачалар мушак қавати алоҳида гуруҳ кардиомиоцитлардан иборат. Юрак қоринчалари ҳам алоҳида мушак гуруҳидан ҳосил бўлади. Шу сабабли Юракнинг ҳар бир бўлими алоҳид қисқариш хусусиятига эга бўлади. Бўлмачалардаги мушаклар икки қаватдан иборат бўлиб, ташқи қисмида бўйлама мушак толалари жойлашади.
Қоринчалар соҳасидаги мушаклар уч қаватдан иборат бўлади. Ташқи ва ички қаватда бўйлама мушак тўқималари жойлашса, ўрта қаватни эса ҳар бир қоринча учун алоҳида бўлган халқасимон муша тўқималари жойлашади.
Юракнинг ички Юзаси қўшувчи тўқимадан ҳосил бўлган эндокард эндоcардиум қавати қоплаб туради. Бу қаватнинг ўсимталар Юрак клапанларини ҳосил этади.
Юракнинг ўтказув йўллари.
Юрак мушакларини ҳаракатга келтирадиган хусусий ўтказув йўллари бўлади. Бу йўллар нерв ва мушак тўқималаридан ҳосил бўлиб,нерв ҳужайралари ва нерв ўсимталаридан ташкил топади. Нерв хужайралари - Юрак ўтказув йўлларининг тугунларини ҳосил этади.
1. Sino-atrial tugun - nodus sinoatrialis - нерв ҳужайрала тугуни бўлиб, ўнг бўлмача деворида жойлашади.
2. Бўлмача - қоринча орасидаги тугун - nodus atrioventricularis - ўнг бўлмачанинг қоринчага ўтиш соҳасида жойлашади.
Бу тугун ҳужайраларининг ўсимтаси fasciculus atrioventricularis (Giss - тутамлари) ни ҳосил этиб қоринчаларга давом этади.
Ўз навбатида бу тутамлар қоринчалар соҳасида икки оёқчага : cru dextrum et sinistrum ларга ажралади.
Юракни артериал қон томирлари кўтарилувчи аортадан - aorta ascendens дан ажралади. Юрак артериялари ўнг ва чап тож артериялар - a. a. coronaria dextra et sinistra деб аталади.
Юракнинг веноз қони эса хусусий веноз томирларга - sinus coronarius cordis га йиғилиб, веноз синус томири ўнг бўлмачага очилади. Юракнинг қўшимча вена қон томирлари ҳам бўлиб улар ўнг қоринча бўшлиғига очилади. Бу веналар v. v. cordis anteriores ,v. v. cordis minimae деб аталади.
Аорта -aorta.
Одамнинг артерия қонини тарқатадиган асосий қон томир бўли ҳисобланади. Юракнинг чап қоринчасидан чиқиб, ўзаро туташган (давом этадиган) уч қисмга : кўтарилувчи aorta ascendens га,аорта равоғига arcus aortae, тушувчи аортага aorta descendens га бўлинади.
Arterial naycha ductus arteriosus yoki Botalov naychasi - xomila taraqqiyoti davrida o‘pka arteriyasini tushuvchi aorta bilan qo‘shib turadi va oldingi ko‘ks oralig‘i bo‘shlig‘ida joylashadi. Bola tug‘ilganidan so‘ng (3-5 kunlarda) arterial naycha puchayadi keyingi 3- oylarda arterial boylam ligamentum arteriosum га айланади.
Катта қон айланиш доирасининг артериялари.
Аорта aorta - Юракнинг чап қоринчасидан чиқиб, энг катт артерия бўлиб ҳисобланади. Аортада уч бўлим тафовут этилиб, унин кўтарилувчи қисми - pars ascendens aortae; аорта ёйи - arcus aortae; пастга тушувчи қисми - pars descendens aortae тафовут этилади. 1
Ko‘tariluvchi aorta - aortae ascendens dan Yurakni arterial qo bilan ta’minlovchi tojsimon arteriyalar - a. coronariae dextra e sinistra chiqadi. Bu tojsimon arteriyalar aortaning yarimoysimo klapanlarining ostidan boshlanadi.
Aorta yoyi - arcus aortae dan : o‘ng tarafda elka - bo‘yi stvoli - truncus brachiocephalicus; chap tarafdagi umumiy uyqu arteriyasi - a. carotis communis sinistra; chap tarafdagi o‘mrov ost arteriyasi - a. subclavia sinistra ajraladi.
Bo‘yin-elka stvoli - truncus brachiocephalicus dan qalqonsimon bezni arteriyasi - a. thyroidea ima ajralganidan so‘ng, bo‘yin-elka stvoli ikkiga : o‘ng umumiy uyqu arteriyasi - a. caroti communis dextra va o‘ng o‘mrov osti arteriyasi - a. subclavia dextr га бўлинади.
Умумий уйқу артериялари - a. carotis communis - ташқи уйқ артерияси - a. carotis externa ва ички уйқу артерияси - a. caroti interna ларга бўлинади.
Ташқи уйқу артерияси.
Ташқи уйку артерияси a. corotis externa нинг тармоқлари 4 гурухга бўлиб ўрганилади: олдинги, орқа, ички ( медиал ) ва Юқориг (охирги-якуний)тармоқлар.
Ташқи уйку артериясининг олдинги тармоқлари:
1. Юқориги қалқонсимон arteriya a. thyroidea superior : қалқонсимо безларни, тил остки суягини, ҳиқилдоқни ва ўмров-туш-сўрғичсимо мускулини кон билан таъминлайди. Тармоқлари орасида ҳиқилдоқнин устки артерияси a. laryngea superior ажралиб туради.
2. Тил артерияси a. lingualis - тилни кон билан таъминлашдан ташкари: тил ости суягини, тил ости мушаги, тил ости сўлак безини, пастки жағнинг - тил тарафидаги шиллиқ қабатини ҳам қон билан таъминлайд ва a. sublingualis тармоғи дейилади.
3. Юз артерияси a. facialis - чайнов мушагининг олдидан ўтиб, оғи бурчаги соҳасидан-кўзнинг ички бурчагигача йўналади ва шу сабабл охирги тармоқларини a. angularis deyiladi.
Юз артериясидан қуйидаги тармоқлар ажралади:
a) кўтарилувчи танглай артерияси a. palatina ascendens-ҳалқумнин Юқори қисувчи мушагини, Юмшоқ танглай мушакларини ва шиллиқ қаватини, танглай муртакларини қон билан таъминлайди.
б)танглай муртагининг тармоғи a. tonsillaris.
в) жағ ости сўлак безини қон билан таъминлайдиган тармоқ a. submandibulari г) энгак ости артерияси a. submentalis- тил ости суягининг устид жойлашган мускулларни қон билан таъминлайди:
э) пастки лабни таъминлайдиган артерия a. labialis inferior;
j) устки лабни таъминлайдиган артерия a. labialis superior;
Ташқи уйку артериясининг орқа тармоқлари:
1. Туш-ўмров- сўрғичсимон мушагининг қон билан таъминлайдиган тармок a. sternocleidomastoidea.
2. Энса артерияси a. occipitalis-энса соҳасидаги мушаклар ва тери,қулоқ супраси ва қисман бош миянинг қаттик пардасини қон била таъминлайди.
3. Қулоқнинг орқа arteriyasi a. auricularis posterior ҳам энса сохасидаги мушак ва терисида, ҳамда қулоқ супрасида таркалади.
Ташқи уйку артериясининг ички (медиал) тармоқлари:
1. Ҳалқумнинг кўтарилувчи артерияси a. pharingea ascendens-ҳалқу мушакларини, Юмшок танглай мушакларини ва қисман бош мия қатти пардасини қон билан таъминлайди.
Ташқи уйку артериясининг охирги (якуний) тармоқлари:
1. Юқори жағ артерияси a. maxillaris - Чакка ости чуқурчаси сохасида жойлашган бўлиб, охирги тармоқлари- канот-танглай чуқурчаси соҳасида тармоқланади. Шу сабабдан бу артериянинг тармоқлари у соҳага бўлиб урганилади: пастки жағ соҳасидаги, Чакка ости чуқурчаси соҳасидаги ва канот - танглай чуқурчаси соҳасидаги тармоқлар. Пастки жағ соҳасидан 3 та артерия ажралади.
a) pastki jag‘ tishlarini ta’minlaydigan arteriya a. alveolaris inferior- pastki jag‘ suyagining kanali bo‘ylab yo‘naladi va tishlarni,pastki jag‘ suyagini, milklarni qon bilan ta’minlaydi. Bu qon tomirning oxirgi tarmoqlari a. mentalis engak teshigidan pastki labning shu sohasida tarmoqlanadi. Pastki jag‘ kanaliga kirish teshigidan Yuqoriroqda pastki jag‘ tishlarini ta’minlaydigan tarmoqdan - jag‘-til osti mushagiga arteri a. mylohyoidea ajraladi.
b) quloq suprasining chuqur arteriyasi a. auricularis profunda tashqi eshituv Yuli va nog‘ora pardalarini qon bilan ta’minlaydi.
v) nog‘ora bo‘shlig‘ining oldingi arteriyasi a. tympanica anterior fissura petrotympanica тирқиши орқали ноғора бўшлиғига ўтиб,шиллиқ қаватини қон билан таъминлайди. Юқори жағ артериясининг Чакка ости чуқурчаси соҳасидаги тармоқлари:
a) бош мия қаттиқ пардасининг o‘rta arteriyasi a. meningea media понасимон суякнинг қиррали тешиги орқали калла ичига кириб, қаттиқ парда, уч шохли нерв тугуни ҳамда ноғора бўшлиғининг шиллиқ қаватларини қон билан таъминлайди.
b) Чакка мушагини таъминлайдиган чуқур артериялар aa. temporalis profundea anterior et posterior.
v) чайнов мушагини қон билан таъминлайдиган arteriya a. masseterica.
g) Юқори жағ катакчаларнинг орқа артерияси a. alveolaris superio posterior-Юқори жағ суягидаги шу ном билан аталадиган тешикчала орқали йўналиб, Юқори катта жағ тишларини, шу соҳа милкини ҳамд Юқори жағ суяги бўшлиғининг шиллиқ қаватини қон билан таъминлайди.
д) лунж артерияси a. buccalis - лунж соҳасидаги мушакни , шиллиқ пардасини, шу соҳа милкини қон билан таъминлайди.
e) ички ва ташқи қаноцимон мушакларни қон билан таъминлайдига артерия a. pterygoidea.
Юқори жағ артериясининг қанот-танглай чуқурчаси соҳасидаги тармоқлари:
а) кўз косасининг остки девори бўйлаб йўналадиган артерия a. infraorbitalis. Бу артерия кўз косасига- пастки тирқиш fissura orbitalis inferior орқали ўтиб пастки девор бўйлаб йўналади ва кў косасининг остидаги тешик орқали Юзда пайдо бўлади. Кўз косасинин пастки девори бўйлаб йўналаэтган артериядан - Юқори жағ суягинин ичига ўрта ва олдинги катакча тармоқлари aa. alveolaris superiore anteriores et media йўналади. Бу тармоқлар Юқори жағда жойлашга кичик озиқ тишларни, кесув тишларини ва милкларини қон била таъминлайди. A. infraorbitalis кўз косаси бўшлиғида кўз соққасинин мушакларини қон билан таъминлайди ва охирги тармоқлари кўз косасининг остидаги тешик орқали ўтиб Юзда таркалади. Бу тармоқлар Юқори лаб соҳасидаги мушакларда ва терида тарқалади.
б) Танглайнинг тушувчи артерияси a. palatina descendens - қаноттанглай чуқурчасидан - катта танглай канали canalis palatinu major орқали ўтади. Артериянинг тармоқлари қаттиқ ва Юмшоқ танглайда тармоқланади ва a. palatina major et minor дейилади. Асосийтармоқнинг бошланиш жойидан a. canali pterygoidei ажралади ва ш ном билан аталадиган канал орқали ўтиб ҳалқумнинг бурун қисмид тармоқланади.
v) Понасимон - танглай артерияси a. sphenopalatina - шу номл тешик орқали ўтиб, бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватида тарқалади. Бу тармоқнинг охирги шохлари - кесув тишлари жойлашадиган катакчалар орасидаги канал орқали ўтиб, қаттиқ танглайда тармоқланади.
2) Чакканинг Юза артерияси a. temporalis superficialis ташқи уйку артериясининг охирги тармоқлари бўлиб ҳисобланади в қуйидаги шохчаларга бўлинади:
а) Юзнинг кўндаланг артерияси a. transversa faciei - Ёноқ равоғи бўйлаб йўналади;
b) қулоқ олди бези артериялари a. parotidea;
v) Чакканинг ўрта артерияси a. temporalis media - Чакка мушагида тарқалади;
г) Қулоқ супрасининг олдинги артерияси a. auriculari anterior- ташқи қулоқ ва ташқи эшитув Юлини қон билан таъминлайди.
д) Ёноқ - кўз косаси артерияси a. zygomaticoorbitalis кўзнинг латерал бурчагига таркалади.
э) Пешона артериялари a. frontalis - пешона соҳасини қон била таъминлайди.
ж) Тепа соҳасида тармоқланадиган тармоқ a. parietalis;
Ички уйқу артерияси - a. carotis interna.
Ички уйқу артерияси - a. carotis communis нинг тармоғи бўлиб,Чакка суягидаги canalis caroticus орқали ўтиб, асосан бош миян қон билан таъминлашда қатнашади.
Ички уйқу артериясининг тармоқлари :
1) a. caroticotympanici - Чакка суягидаги тирқишлар орқали,ўрта қулоқ бўшлиғига ўтади;
2) a. ophtalmica - кўз артерияси - калланинг ички Юзасидан,кўз косасига - canalis opticus орқали ўтади. Кўз артерияси қуйидаги майда тармоқларни ажратади : а) қаттиқ пардани артерияси r. meningea; б) кўз Ёш безини артерияси - a. lacrimalis; в) кў соққасининг қон томир пардасини ҳосил этувчи артерия - a. centralis retinae, a. a. cilliares; г) кўз соққасининг мушакларининг артерияси - r. muscularis; д) қовоқларни артерияси - a. palpebrale laterales et mediales; е) бурун бўшлиғининг Юқори ҳаво йўлларининг шиллиқ қаватларининг артериялари - a. a. ethmoidales anterio et posterior; ж) кўз косасининг Юқори тешиги - foramen supraorbitale орқали чиқиб , пешона соҳасини қон билан таъминлайдиган артерия - a. supraorbitalis; б) бурун ташқи соҳасининг артерияси a. dorsalis nasi.
3) a. cerebri anterior - бош миянинг олдинги артерияси - бо мия пешона бўлагини қон билан таъминлайди.
Ҳар иккала тарафдаги олдинги бош миянинг артериялари ўзаро олдинги қўшувчи артериялар - a. communicans anterior - воситасида кўшилиб туради.
4) a. cerebri media - бош миянинг ўрта артерияси. Бу артери бош миянинг Чакка, тепа ва қисман пешона бўлакларини қон била таъминлайди.
5) a. chorioidea - бош миянинг Ён қоринчалари ичида қон томир чигалини ҳосил этади.
6) a. communicans posterior - орқа кўшувчи артерия - энса соҳасини қон билан таъминлайдиган артерия билан қўшилади.
Бош мияни қон билан таъминлашда ўмров ости артерияси a. subclavia -нинг умуртқа тармоғи - a. vertebralis qatnashadi. Бу артерия бўйин умуртқаларининг кўндаланг ўсимтасидаги тешиклар - foramen processus transversus орқали йўналиб, бош мия асосига энс суягининг foramen magnum тешиги орқали ўтади.
A. vertebralis ўз йўналишида қуйидаги тармоқларни чиқаради :
a) a. spinalis anterior - орқа миянинг бўйин сегментларини қон билан таъминлайди. Ҳар икки тарафдаги бу тармоқлар ўзаро қўшилади;
b) a. spinalis posterior - орқа миянинг бўйин сегментларини қо билан таъминлайди;
v) a. cerebelli inferior posterior - миячанинг орқа Юзасини қон билан таъминлайди.
A. vertebralis калла бўшлиғининг ичида, Воролий кўпригинин олдинги Юзасида ўзаро қўшилиб - асосий артерия - a. basilaris n ҳосил этади. Ўз навбатида a. basilaris икки бош мия нинг орқадаг артерияларига - a. cerebri posteriores ларга бўлинади. Бу артериялар ички уйқу артериясининг орқа қўшувчи артерияси a. communicantes posterior билан бирикади.
Бош миянинг орқа артерияси - бош миянинг энса бўлагини, Воролий кўпригини мияча ва узунчоқ мияни қон билан таъминлайди. Ички уйқу артерияларининг тармоқларининг ва ўмров ости артериясининг умуртқа артериясининг тармоқлари ўзаро қўшилиб, бош мия асосида артериал қон томирлар халқасини - circulus arteriosus cerebri ни ҳосил этади. Бу артериал халқа қуйидаги артерияларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади : a. communicans anterior, a. a. cerebri anteriores, a. a. communicantes posteriores, a. cerebri posteriore
Do'stlaringiz bilan baham: |