АТРОФ-МУҲИТ ВА БИОХИЛМА-ХИЛЛИКНИ САҚЛАШДА ЎСИМЛИКЛАРНИ БИОЛОГИК ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ
1Хожабоева Л.И., 2Абдусаматов А.Х.
1ТошДАУ Инновационтехнологияларасосидамаҳсулотларнисақлашвақайтаишлашфакультети, агробизнес ваинвестиционфаолиятйўналиши 1-90 гуруҳталабаси
2ТошДАУ Инновационтехнологияларасосидамаҳсулотларнисақлашвақайтаишлашфакультети, агросаноатда бухгалтерия ҳисобийўналиши 1-97 гуруҳталабаси
Ўзбекистонда сўнги йилларда биологик хилма-хиликни сақлаб қолиш борасида бирқанча жиддий тадбирлар амалга оширилмоқда. Уларни янада жадаллаштириш-камёб ва йуқ бўлиб кетаётган турлар муҳофазасини кучайтиришга ҳамда сонини тиклашга хизмат қилади.
Зарарли кимёвий моддалар билан ташқи муҳитнинг ифлосланиши, ўз навбатида аҳоли соғлиғига ва барча жараёнларга салбий таъсир кўрсатади, шунинг учун ҳам захарли кимёвий моддаларни халқ хўжалигида кўплаб ишлатишнинг зарарли оқибатларини олдини олиш керак, шунингдек, атмосфера ҳавосини, сув ва тупроқни корхоналарнинг чиқиндилари, ҳамда оқава сувларидан асраш йулларини ўйлаб топиш долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Ягона Тошкент маиший чиқиндилар тажриба заводи 1991 йилдагина ишлай бошлади. Навоий вилоятлардаги қолдиқлар сақланадиган жой ҳам экологик жиҳатдан хавфли ифлослантириш ўчоғи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси экологик муаммоларни ҳал этишда дунёда пешқадамлик қилиб келмоқда. Унинг ижобий сай–ҳаракатларини жумлайи-жаҳон олқишлаб, қўллаб–қувватлаб турибди. Президент Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида табиатни муҳофаза қилиш борасида қатор тадбирлар ишлаб чиқилди. Табиат бағритошликни эмас, эзгуликни, эътиборни, меҳр–муҳаббатни ёқтиради. Табиатни эъзозлаган, табиат билан тил топган одам, халқ эълат ва миллат, давлат ва жамият ҳечкачон кам бўлмайди. Атроф-муҳитни муҳофаза этиш ўта долзарб муаммоки, уни ҳал этишни асло пайсалга солиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси, «Экология ва табиатни муҳофаза қилиш» бўйича қабул қилинган қонунлар:
1992-йил 9-декабрь -,,Табиатни муқофаза қилиш тўғрисида’’ги қонун.
1997-йил 26-декабрь -,,Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида’’ги қонун
1999-йил 15-апрель -,,Ўрмон тўғрисида’’ги қонун
Бутун иттифоқ Ўсимликларни ҳимоя қилиш интститути (ВИЗР) биометдва микро биометод лабораториялари ташкил қилнганлигидан кейин собиқ СССР да ўсимликларни биологик усулда ҳимоялаш соҳасида режали ва муайяан мақсадга қаратилган тадқиқотлар бошланди. Бу лабараториялар карантин объектлари бўлмиш қонли бит, тамовчасимон ҳамда косток қуритларига қарши биологик курашда афелинус, родолия, криптолемус, псевдафикус каби бир қатор самарали энтомофагларни собиқ СССР га келтириш, шунингдек, кузги тўплам ва бошқа капалак тухумларига қарши трихограмма қўллаш, микробиологик препаратлар яратиш мақсадида энтомопатоген штамлар яратиш борасида бирталай муҳум ишларни амалга оширди. Бу даврда Н.Ф. Мэер, Н.A.Теленга. A.Ф.Алексеев, Б.A.Шепетилникова, В.П.Поспелов, O.И.Швецова, A.A.Евалахова, Н.Ф.Федоринчиликва Н.В.Kандибинлар биологик усулни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди.
Шуни аълоҳида эътироф этиш керакки, ҳозирги даврда республикамизда ғўза, ғалла, ва бошқа хўжалик экинларини зараркунандалардан, касалликлар ҳамда бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасига катта эътибор берилмоқда. Жумладан 2000-йилнинг 31-августида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси “Кишлоқ хўжалиги ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш” тўғрисидаги 117-п сонли маҳсус қонуни қабул қилди. Ушбу қонуннинг мақсади Республика қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон саломатлигига, атроф табиий муҳитига зарарли таъсириниг олдини олиш билан боғлиқ бўлган муносабатларини тартибга солишдан иборат бўлиб, асосан қишлоқ ҳўжалиги экинларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларладан ҳимоя қилишда биологик ҳимоя асоси бўлган, уйғунлаштирилган курашни кенг жорий этишга қаратилган.
Ўсимликлар биологик ҳимоясининг бош мақсади - биотсеозлардаги биохилма-хилликни сақлаган ҳолда юқори сифатли (экологик хавфсиз) маҳсулот олишдир.
Биологик ҳимоя – биринчи навбатда зарарли турларни таг-туби билан йўқ қилиш эмас, балки уларнинг миқдорини биологик кураш воситасида бошқариш бўлиб, у тўртта асосий стратегияга асосланади:
Фитофаглар, фитопатогенлар ва бегона ўтлар сонини мунтазам бошқариб туриш мақсадида, зарарли турлар популяциясига узоқда жойлашган ареалдан биологик агентни интродукция қилиш ва бу агент популяциясида узоқ муддатга ўрнашишини таъминлаш. Бу стратегия илк бор ХIХ асрнинг иккинчи яримида Калифорния (AQSH) Австралиядан келтирилган родолия қўнғизи воситасида Австралия тарновчасимон қуртини бартараф қилишда муваффақият билан қўлланилган. Шунинг учун бу стратегияни кўпинча классик (мукаммал) стратегия, деб аташади.
Зарарли организимлар миқдорини узоқ муддат давомида (аммо доимий эмас) бошкариб туриш, кейинчалик кўпайиши ва ривожланишини таъминлаш мақсадида агроценозга биологик агетни бир марта тарқатиш (ёки киритиш);
Зарарли турлари кўпайиш ва ривожланишни тез тўхтатиш мақсадида биологик агетни кўп марта тарқатиш;
Турли усуллар билан фойдали турларни табиатда сақлаш, уларнинг фаолиятини кучайтириш ва ҳисобга олиш.
Бу ўсимликларни зараркунанда касалликлар ва бегона ўтлардан у ёки бу даражада ҳимоя қилишнинг ўзига хос умумий стратегиясидир.
“Менинг фикрим” Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитнинг мақбул экологик ҳолатини, экологик тизимларини, табиий комплексларини ва аълоҳида объектларни муҳофаза қилиш ва шу билан бир қаторда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш, ягона экологик ва ресурсларни тежаш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир, атроф-муҳитимиздаги ўсимликларни муҳофаза қилишда энг аввало ўсимлик дунёсининг яшаш фаолияти учун қулай шароитларни таъминлашга, унинг йўқ қилиб юборилиши шу киунга бошқача зарарли кўрсатилишнинг олдини олишга қаратилган фаолиятларни яхшилаш керак деб ёзади мурожаат муаллифи.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз керакки юртимизнинг ҳар бир вилоятларида атроф-муҳитимизнинг биохилма-хиллиги ва ўсимликлари бир-биридан кескин фарқ қилади. Шуларни инобатга олиб, биринчи навбатда, ҳар бир вилоятларда “Атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи ташкилотлар”, яъни ҳозирги замон андозасига хос иновацион усулларни яхшилаш, такомиллаштириш масаласи давр талаби ҳисобланади. Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш учун инвестициялар, имтиёзли кредитлар ажратилса, ҳар бир вилоят, туман, қишлоқ шароитидан келиб чиқиб, мутасадди ташкилот ҳамда ҳокимият назорати остида иш йўлга қўйилса, айни муддао бўлар эди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.А.Ш.Хамраев. Б.А.Хасанов,Б.А.Сулаймонов. А.Г.Кожевникова
2.Kun.uz янгиликлари, 2019 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |