Ҳашаротларнинг газлар алмашинуви, энергия сарфи, нафас коэффициенти (НК) ва резистентлик кўрсаткичлари (РК)дан атроф-муҳит ҳолатини баҳолашда фойдаланиш



Download 63,4 Kb.
Sana30.06.2022
Hajmi63,4 Kb.
#719497
Bog'liq
Маъмуров Хамидулло


Лойиҳа номи

Ҳашаротларнинг газлар алмашинуви, энергия сарфи, нафас коэффициенти (НК) ва резистентлик кўрсаткичлари (РК)дан атроф-муҳит ҳолатини баҳолашда фойдаланиш

Қисқача мазмуни

Илмий манбаларда нисбатан йирик ҳашаротларнинг газлар алмашинувини тадқиқ этишга оид маълумотлар ўрин олган, лекин майда ҳашаротларнинг кислород қабул қилиш ва карбонат ангидридни чиқариш механизмини ўрганишга оид маълумотлар учрамайди. Нисбатан майда ҳашаротларда газ алмашинувини ўрганиш учун мўлжалланган Шоландер ҳамда Тунберг-Винтерштейн микрокамерасининг ишлаш механизми асосида муаллифлар томонидан янги микрокамера йиғилди. Ҳашаротлар томонидан ютилган кислородни ҳамда чиқарилган карбонат ангидрид миқдорини аниқлашда ушбу микрокамерадан фойдаланиш мумкин. Ютилган кислородни аниқлашда пирогаллол ҳамда чиқарилган карбонат ангидрид газини аниқлаш учун эса калий гидроксид эритмаларидан фойдаланилди. Эритмалар А.Б.Коган ҳамда С.И.Щитовлар услублари асосида тайёрланади.


Кутилаётган натижалар

Ҳашаротларнинг газлар алмашинуви, энергия сарфи, нафас коэффициенти (НК) ва резистентлик кўрсаткичлари (РК)дан атроф-муҳит ҳолатини баҳолашда қўшимча далил сифатида фойдаланиш мумкин. Ҳашаротларнинг газлар алмашинувини тадқиқ этиш учун яратилган микрокамера ва ундан фойдаланиш услуби бошқа майда ҳашаротларни ўрганишда кенг миқёсда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижалари ўсимликларнинг энг хавфли сўрувчи зараркунандаларининг ҳаёт цикли ва индивидлари сонининг кўп йиллик ўзгаришини башорат қилиш, шу асосда уларга самарали қарши кураш олиб бориш учун замин яратади.

Қўлланилиш соҳалари

Табиатни муҳофаза қилиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, таълим, илмий-тадқиқотлар

ИМО нинг ҳуқуқий ҳимояланиш даражаси

Ҳуқуқий ҳимоя қилинмаган.

Тайёрлик даражаси

Услуб ишлаб чиқилган ҳамда тажрибадан ўтказилган.

Амалга ошириш бўйича таклифлар

Тадқиқот натижалари атроф-муҳит экологик ҳолатини биоиндикация қилиш ва атмосфера ҳавоси ҳолатини баҳолашда, зараркунанда ҳашаротларнинг мавсумий ривожланишини башорат қилишда қўлланилади.

Ҳуқуқларни бериш шакли

Шартнома асосида

Ҳамкорлик бўйича таклифлар

Табиатни муҳофаза қилиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, илмий-тадқиқот муассасаларидан таклифлар кутилмоқда.

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж

Приборни йиғишга ҳамда ишлатиш учун лаборатория асбоб-ускуналари ва пирогаллол, калий кидроксид эритмалари олишда молиялаштиришга эхтиёж бўлиши мумкин.

Ташкилот номи ва реквизитлар

Фарғона давлат университети, биология кафедраси
150100, Фарғона шаҳар, Мураббийлар,19-уй.
тел.: (8 373)244-47-01, E-mail: biol.far@mail.ru
Муаллиф: Маъмуров Хамидулло, БЎМ йўналиши 329-гурух талабаси

Download 63,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish