Мавзу: устозлик шарафи. 1 Октябрь – устоз ва мураббийлар куни



Download 31,25 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi31,25 Kb.
#303373
  1   2
Bog'liq
Устозлик шарафи


АХБОРОТ ВА МУРАББИЙЛИК СОАТИ” МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАЙЁРЛАНГАН ЁРДАМЧИ МАТЕРИАЛЛАР


МАВЗУ: УСТОЗЛИК ШАРАФИ.
1 ОКТЯБРЬ – УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ (касбга садоқат)

Жамиятнинг бугуни ва келажаги, унинг маданий-маърифий ва маънавий салоҳиати таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим-тарбия тизимидаги ислохотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларга боғлиқ. Шу сабабли мамлакатимизда ўқитувчилар меҳнатини қадрлашга, уларга ҳар жиҳатдан ғамхўрлик кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, мамлакатимизда таълим тизимини жаҳон андозалари асосида ислоҳ қилиш, янги илм масканлари қуриш, уларни замонавий тех­ника воситалари билан жиҳозлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Ўқитувчилик азал-азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг (1996-йил 9-январдаги) Фармони билан 1-октябр «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» деб белгиланган. Мамлакатимизда ўқитувчи ва мураббийларнинг обрў-эътиборини янада ошириш, ёшларимизнинг биздан кўра билимли, кучли ва албатта бахтли бўлишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.


Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир.
Бу ҳақда фикр юритар эканмиз, улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг: “Авлодларингизга фақат бугуннинг эмас, келгуси замоннинг илмини ўргатинг”, деган сўзлари беихтиёр ёдимизга тушади.
Шарқда, хусусан, Марказий осиёда устоз мақоми ниҳоятда баланд. Муайян касб, ҳунар ёхуд санъат эгаси ўз соҳасининг сир-асрорларини шу соҳанинг бошқа етакчи, тажрибали билимдонидан ўрганади ва худди шу жойда устоз-шогирдлик муносабати шаклланади.
Илм жабҳасида бу сўз расмий характерга эга. Дейлик, бир фан номзодининг фақат биргина расмий устози бўлади. Халқимиз тилидаги машҳур мақолни эсга олайлик: Устоз – отангдан улуғ. Ушбу мақол шаклини бир оз таҳрир билан «отангдек» дейдиган ҳам бўлишди. Бу унча тўғри эмас. Унутмаслик керакки, бу ўринда гап «гап» ҳақида эмас, «мақол» ҳақида кетяпти.
Мақол бу халқ оғзаки ижодининг ўзига хос жанри — адабий ҳодисадир. Адабиёт эса сўзга, фикру мулоҳазага пардоз беради, ошириб гапиришни тақозо қилади. Бинобарин, мақолга сўз санъати мезонларидан келиб чиқиб муносабат билдириш лозим. Мақол таркибидаги «дан»ни «дек» деб ўзгартириш унинг сўз санъатига хос хусусиятини хийла сийқалаштиради. Демоқчиманки, адабий унсур муболағасиз қўлланса, мақолнинг ўзига хос тароватига путур етади. Боз устига мақол моҳияти ота мавқеини пасайтиришни эмас, устозга кўрсатилиши лозим бўлган алоҳида эҳтиромни ўзида мажассамлаштирган.
Мақол моҳиятини англашнинг мураккаб жиҳати йўқ. Бўлмайдиям. Баъзилар дейдики, ота фарзандни дунёга келтирган зот, у кишидан устун бўладиган инсон ҳаётда бўлиши мумкин эмас. Тўғри, бу фикрда жон йўқ эмас. Шу билан бирга, бу шарқона ахлоқ мезонларини ёхуд унинг моҳиятини, шунингдек, эстетик сўз жозибасини идрок этадиганлар фикри эмас. Устозни улуғлаш отага бўлган эҳтиромнинг олий босқичи. Алҳол, ўзгача эмас.
Ҳаётда гоҳо оилавий шароитидан, аниқроғи отасининг ношудлигидан азият чеккан одамлар ҳам учрайди. Уларга шу мақол шаклларини кўрсатсангиз, шубҳасиз, биринчисини — «отангдан улуғ» деган муқобилни танлайди. Бу ерда бошқа парадокс бор. У ўз фикрининг тўғрилигини етарлича англаяпти. Яъни, у масалага ўз ҳаётидан келиб чиқиб муносабат билдиряпти. Шунга қарамай, унинг фикри машҳур мақол моҳиятига тўла мос.
Устозсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Дунёда устознинг меҳнатидан оғир меҳнат йўқ. Ҳеч нарсани билмайдиган ёш болага ўқиш-ёзишни ўргатгунча чекиладиган машаққатни гапирмасак ҳам бўлади. Эндигина спорт сари қадам қўйган спортчини дунё миқёсига кўтаргунча чекиладиган меҳнатлар ёки бор маҳоратини ёш болага ўргатадиган ҳунарманднинг меҳнати, сабр-қаноатини кўз олдингизга келтириб кўринг. Ўзим ҳам мадрасада дарс берганман, бу касбнинг нақадар шарафли ва машаққатли эканини яхши биламан. Ўйлаб кўринг, ўзингиз билган нарсани бировдан ҳар куни сўраш, ўргатиш, онгига жойлаш осонми? Бу меҳнатнинг шарафли томони – шогирдларнинг, бир марта устоз деб чақиришларидан ортиқ бахт ва олқиш оламда йўқ. Бунинг савобини айтмайсизми, ҳисобсиз!? Ўйлаб кўрсак, бир одамни илмсизлик, жоҳиллик ва иймонсизликдан сақлаб қоламиз. Гуноҳ ва маъсият ботқоғига тушиб, ҳаётда қоқилмасин деб, қўлимиздан келган, ўзимизда бўлган бор илмни уларга берамиз. Гоҳида ўқувчи ва шогирдларга қаттиқ танбеҳлар берилади. Мақсадимиз эса уларнинг хатоларини тўғрилаб, ислоҳ қилиш. Саъдий демишларким: “Ота-онанинг меҳридан, устознинг жаври яхшидур”, деб.
Яна ақоид китобларида ёзилмишки, бир устоз ва толиби илм бир қабристон ёнидан ўтсалар, қирқ кун қабристондан азоби қабр кўтарилар экан. Устознинг ҳурмати-ю, ўқувчининг иззатини кўринг. Фақат бир шартни айтибдиларки, устоз риё ва тамагирлик қилмаса, устоз ва талаба Аллоҳ таоло, элу юртим манфаати учун холис хизмат қиламан деган ниятда ўқисалар ва таълим берсалар ажру мукофаати каттадир. Бу шарафли масъулиятга азалдан катта аҳамият бериб келинган. Ниятни биринчи ўринга кўтаришган. Устознинг нияти холис бўлиб, талабаларга ўрнак бўладиган амални қилсин. Шогирдларини гуноҳ ишлардан қайтариб турсин, бунинг учун ўзи амал қилсин. Айтганига амал қилмаса, шогирдларга сўзининг таъсири бўлмайди. Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг олдига бир одам ўғилчасини етаклаб келди ва : “Ҳурматли устоз! Ўғлим жуда кўп асал ейди. Унга камроқ егин десам, сўзимга қулоқ осмайди, шунга бир насиҳат қилиб қўйсангиз”, деди. Имом Аъзам ҳазратлари бир ҳафтадан кейин келишларини таъйинлади. Бир ҳафта ўтгач яна у зотнинг олдига боласини етаклаб келди: Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ болани бошини силаб: “Ўғлим, кўп асал емагин! Асални кўп емоғинг соғлигингга зарардир”, дедилар. Бола: «Хўп бўлади», деди. Шунда унинг отаси ниҳоятда гўзал одоб билан, қўлини кўксига қўйиб (Улуғ инсонлардан савол сўралганда, кўзига тик боқилмайди, овоз кўтарилмайди, бироз бош эгилиб, қўл кўксига қўйилиб, тавозе билан сўралади): “Ҳазрат, шу гапингизни нимагадир аввал келганимизда айтмадингиз?”, деди паст овозда. “Чунки ўша куни ўзим, асал егандим, ўзим асал еб болага асал емагин, десам гапимнинг таъсири бўлмасди”, дебдилар.
Устоз бағрикенг ва кечиримли, шогирдларининг ҳақига дуо қилувчи бўлади. Арзимас нарсаларга жаҳли чиқмаслиги, шогирдларидан кўнгли қолмаслиги, айниқса, уларни дуои бад, қарғашдан ўзини тиймоқлиги зарур. Зеро, ота-она каби устознинг дуоси ҳам радсиз қабул бўлади.
Ривоят қилинишича, имом Бухорий (раҳматуллоҳи алайҳ) хазратлари Маккаи Мукаррамада таълим бераётган чоғда бир зиёратчи Бухорои Шарифдаги устозлардан салом ва мактуб келтиради. Бу хабарни эшитган Имом Бухорий (р.а.) Бухорои Шариф томонга юзланиб, саломига алик олганларича ҳурмат бажо келтирадилар, сўнгра мактубни икки қўллаб олиб, табаррук қилиб, эҳтиром билан хатни ўқиган эканлар.
Ҳа, устоз мисли ёниб турган шамга қиёс. О‘зи ёниб, атрофга нуру зиё сочади. Бошқалар ана шу нурдан баҳраманд бўлади. Шу сабаб, ҳар бир инсон ёшидан, мавқеидан, даражасидан қатъи назар, сабоқ берган устоз-мураббийи олдида мудом таъзимда. Ҳазрат Навоий айтганларидек, Ҳақ йўлида бизга минг ранжу қийинчилик билан сабоқ берган муаллимларнинг машаққатли меҳнатлари ҳақини ҳеч бир бойлик ёки ганжина билан ўлчаб бўлмайди. Уларнинг меҳнатлари беқиёс ва беназир.
Мамлакатимиз раҳбари фармони билан 1997 йилдан буён 1 октабрнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” сифатида кенг нишонланаётгани миллатимизнинг устоз-мураббийларга бўлган ҳурмат-эҳтиромининг амалдаги ёрқин ифодаси бўлди, десак муболаға бўлмайди. Давлатимиз раҳбари устоз-мураббийларга таъриф бериб, “Агарки, дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касблар ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир. Чиндан ҳам ўқитувчи наинки, синф хонасига файз ва зиё олиб кирадиган, балки, минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини бахш этадиган, ўз ўқувчиларига ҳақиқатдан ҳам ҳаёт мактабини берадиган мўътабар зотдир”, деган эди.
Чиндан ҳам, устозлар мурғаклигимизданоқ қалбимизга эзгулик уруғларини сочади, қўлимиздан тутиб, маърифат сабоқларини беради, меҳр-муҳаббат улашади. Биз эришаётган улкан ютуқларимиз, қўлга киритаётган ғалабалармизда уларнинг ҳиссаси катта. Шу сабаб, уларни мудом шарафлагимиз, ардоқлагимиз келади.
Афсоналарга кўра, машҳур саркарда Искандар Румийдан (Александр Македонский) “Нечун Арастуни (Аристотел) отангиздан ортиқ иззат қиласиз?”, деб сўрадилар. Искандар Румий жавоб берди: “Отам гўёки мени осмондан ерга туширди. Аммо устозим Арасту мени ердан осмонга кўтарди. Яъни, отам мени дунёга келмоғимга сабаб бўлди. Устозим илм ва одоб ўргатиб, мартаба ва иззатимнинг ортмоғига сабаб бўлди”.
Кўриниб турибдики, дунёни ўз илму маърифати билан лол қилган инсонлар ҳам доим устозини юксак қадрлаган, иззат-ҳурматини жойига қўйган.
Муқаддас динимизда илм-маърифатли кишиларнинг мақому мартабалари Аллоҳ томонидан юксакларга кўтариб қўйилиши ҳақида шундай марҳамат қилинади: “Сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган кимсаларни Аллоҳ баланд даражаларга кўтарур”, деди” (Мужодила сураси). Қатор ҳадиси шарифларда муаллимларнинг ҳурматини жойига қўйиш, уларга нисбатан тавозеъли бўлишга чақирилади. Жумладан,
Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, дедилар: “Илм ўрганинг, илм учун сакинат ва виқорни ҳам ўрганинг. Ва сизларга илм ўргатаётганларга тавозеъ билан ўзингизни паст тутинг!” (Имом Табароний “ал-Авсат”да ривоят қилган).
Муаллимга кибр қилиш, уни менсимаслик тубан хулқ ҳамда нифоқ аломатларидан ҳисобланади. Имом Табароний “ал-Кабир”да ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилади: “уч тоифа инсон борки, уларни фақат мунофиққина хорлайди: Исломда мўйсафид бўлган қария, илм соҳиби ва одил раҳбар”
Устоз ва муаллимга ўзни паст тутиб, хокисор бўлиш нажот эшиги, илм таҳсил қилишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Динимиз шунга буюради, шунга ўргатади. Бу устозларнинг шогирдлари устидаги ҳақларидандир. Уламолар айтадиларки, устоз ва муаллимлар фақат лаънати замон ва лаънати макондагина эҳтиром қилинмайдилар. Чунки Набий алайҳиссалом олимлар ҳурмат қилинмайдиган замонда яшашдан, шундай бир замонга ризқлари қўшилган бўлишидан Аллоҳга сиг‘инган эканлар. Пайғамбар алайҳиссалом паноҳ сўраган замон эса энг машъум ва малъун замон бўлиши шубҳасиздир. Саҳобалардан Саҳл ибн Саъд ас-Сўидий (разияллоҳу анҳу) ривоят қилишига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга илтижо қилиб: “Eй Аллоҳ, алим (билимдон)га эргашилмайдиган, ҳалим (оқил)дан эса ҳаё қилинмайдиган бир замон устимга келиб қолмасин!”, дея олим ва муаллимлар ҳурмат қилинмайдиган замонда ҳаёт кечиришдан паноҳ сўрар эдилар (Имом Аҳмад ривояти).
Шогирд устознинг ғазабини келтирадиган, ранжитадиган ишлардан ўзини тийсин. Устоз томонидан берилган вазифаларни аъло даражада тайёрлаб, устозни хурсанд қилсин, чунки устозлар шогирдларининг зукколиги, вазифаларини ўз вақтида бажариши ва одобини кўриб хурсанд бўладилар. Устоз шогирдининг жоҳиллик ботқоғидан, олимлик даражасига кўтарилаётганидан мамнун бўлади. Шогирдлар илм даргоҳини битириб кетсаларда, ўз устозларининг аҳволидан хабар олиб, уларнинг яхшилиги, устозлар сабаб етган мартабаларини изҳор қилиб, устозлар фоний дунёни тарк этган бўлсалар, уларнинг ҳақига дуо қилиб турсинлар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: 
Download 31,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish