Назoрат савoллари


Тишли ғилдиракларни тайёрлаш. Мусбат ва манфий ғилдираклар



Download 4,8 Mb.
bet29/44
Sana30.06.2022
Hajmi4,8 Mb.
#720362
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
MMN ma\'ruzalar to\'plami

Тишли ғилдиракларни тайёрлаш. Мусбат ва манфий ғилдираклар.
Технологик чегаралар.
Тишли ғилдиракларни тайёрлашни икки хил усули бор: копировка ва обкатка усули.
Копировка усулида инструмент формаси копировка қилинади, унинг ёрдамида ғилдирак заготовкасида тишлар оралиғидаги бўшлиғлар кесилади. Кўпгина ҳолатларда кесувчи асбоб сифатида модул дискали ёки бармоқли фрезалар қўлланилади (10.2-расм).



Илова 10.2.

10.2-расм.

Фрезаларни модулли дейилади, чунки ҳар бир фреза ғилдирак заготовкасидан аниқ модулли икки тиш оралиғидаги бўшлиқ олиб ташланади. Бироқ бир хил модулли тиш формаси ҳар хил бўлиши мумкин, у ғилдиракдаги тишлар сонига боғлиқ. Бундан билинадики, эвольвента эгрилиги асосий айлана радиусига боғлиқ. Ҳар хил модулли тишларда тиш оралиғидаги форма ҳам мос равишда ҳар хил бўлади. шундай қилиб, бир хил модулли фрезалар сони мос равишда шу модулли ҳар хил тишлар сонига мос келади. Фрезалар сонини камайтириш мақсадида, тиш формасига ва 20, 21, 22 тишлар сонига яқин тишли ғилдиракларни бир хил модулли фрезада ясашда баъзи -бир хатоликка йўл қўйиш мумкин. Шунинг учун, модулли фрезаларда модул ва бу фреза билан кесилиши мумкин бўлган тишли ғилдирак тишлар сони диапозани маркировка қилинади.
Бироқ, копировка методининг бу битта камчилиги эмас. Битта чуқурлик кесилгандан сўнг, тишли ғилдирак заготовкасини бир бурчак қадамга буриш керак, унда кейинги чуқурлик кесилади ва ҳ. к. Ҳамма тишлар кесилиб бўлгунга қадар давом эттирилади. Бу методнинг аниқлик даражаси юқори бўлгани билан иш унумдорлиги паст. Шу сабали, ҳозирги пайтда копировка методи бўйича тишли ғилдиракларни кесиб тайёрлаш амалда қўлланилмайди.
Оммавий ишлаб чиқаришда тишли ғилдиракларни тайёрлаш қуйма ва штамповка (қишлоқ хўжалик машинасозлигида асбобсозликда) ҳамда автомобилсозликда махсус кесувчи головкалардан фойдаланилади.
Ҳозирги пайтда, кўпгина ҳолатларда обкатка методидан фойдаланилади. Уни қуйидагича кўриш мумкин. Столга ён томони тиш ўқига нисбатан 200 оғиштирилган трапеция тишли рейкани қўямиз. Юмшоқ материал (мўмиё ёки пластилин) дан тайёрланган цилиндрик тишли ғилдирак заготовкасини бу рейкага босамиз ва унда юмалатамиз. Бу ҳаракат натижасида заготовкада тиш эвольвентаси ясалади. Бу эвольвента хоссасига боғлиқ бўлиб, асосий айланада тўғри чизиқли сирпантирмасдан ҳаракатлантирилганда ҳосил бўлган эгрилик. Бироқ реал тишли ғилдирак заготовкаси қаттиқ материалдан тайёрланган, шунинг учун уни оддий тиш рейкасида юмалатиш қийин.
Шунинг учун обкатка ҳаракати кесиш ҳакати билан тўдирилади, шу сабабли тиш рейкаси қаттиқ материалдан тайёрланиб, унинг профилида кесиш қирралари бўлади.
10.3-расмда эвольвентали тишли ғилдиракни тайёрлашда фойланиладиган стандарт рейка кўрсатилган, уни берилган профилли инструментал рейка дейилади. Бундай рейка ёрдамида исталган тишлар сонига эга бўлган аниқ модулли тишли ғилдираклар тайёрланиши мумкин. Рейка трапеция кўринишидаги тишларга эга бўлиб, унинг ён томонинг бош ва оёқ қисми галтел ёрдамида бирлаштирилган. Бош ва оёқ қисмидан ўтувчи чизиқларни мос равишда бош ва оёқ чизиқлари дейилади; ён профилида чегараланган тўғри чизиқ қисмини чегара тўғри чизиқи дейилади. Тиш баландлиги рейканинг ўрта чизиғи ёрдамида тенг икки қисмга бўлинади.

Илова 10.3.

10.3-расм.

Геометрик параметрлар қуйидагича ўрта чизиқ ва чегара тўғри чизиғи орасидаги масофа “m” модулга тенг. Галтел баландлиги, яъни чегара тўғри чизиғи билан бош ёки чизиқлари орасидаги масофани с* m радиал оралиқ дейилади, бунда с* – радиал оралиқ коэффициенти. “Радиал оралиқ” номи тишли ғилдираклар илашишда бир ғилдиракнинг тиш боши ва иккинчи ғилдиракнинг оёқ қисмида радиал оралиқ билан боғланган.
Худди шундай оралиқ инструментал рейка ва тишли ғилдирак заготовкаси илашишда ҳам бор, буни станокли илашма дейилади. тиш қадами р=pm (10.3-расм), рейка тиш қалинлиги s=0,5p, тиш ён томонидаги оғма бурчак a=20.
Станокли илашмани кўриб чиқамиз. 10.4-расмнинг ўрта қисмида инструментал рейка ноль ғилдирак билан станокли илашмаси кўрсатилган. Бу ҳолатда рейканинг ўрта чизиғи кесилувчи тишли ғилдиракнинг бўлувчи айлана чизиғи билан устма-уст тушади.
Стрелкалар билан обкатка ҳаракати кўрсатилган: рейка чапдан ўнгга ҳаракатланади, тишли ғилдирак эса қўзғалмас марказ атрофида соат стрелкасига тескари йўналишда айланади. Кесиш ҳаракати, яъни чизма текислигига перпендикуляр текисликда рейка қайтма-илгариланма ҳаракатланади, булар пастда крест ва айланада нуқта кўринишида кўрсатилган.
Рейка заготовкадаги тўла чуқурликни бирданига кесмайди, яъни 10.4-расмда кўрсатилган ҳолатни бирданига эгалламайди; рейкага радиал подача бериш ёрдамида секин-аста кесилади. ғилдирак бош айланаси ва рейка оёқ чизиғи оралиғида ҳар доим радиал оралиқ с*m қолади (10.3-расм). Бу дегани, рейка тишининг ён томонлари тишли ғилдиракнинг эвольвента қисмини, тишли ғилдирак боши эса - бу заготовканинг цилиндрик қисми. Ғилдирак тишлари оралиғидаги оёқ қисмини инструментал рейка тишининг бош қисми тўлалигига кесади.

Илова 10.4.

10.4-расм.

Агар тишли ғилдиракли кесишда, рейканинг ўрта чизиғи ғилдирак бўлувчи айлана чизиғи билан устма-уст тушмасдан, қандайдир масофага силжитилган бўлса (10.4-расмдаги чап қисм), у ҳолда обкаткада мусбат ғилдирак ясалади. Бу ҳолатда рейка ғилдирак марказидан ташқари томонга силжитилади. Мусбат ғилдиракларда модуль, тишлар сони ва бўлувчи айлана радиуси нолинчи ғилдиракда қандай бўлса, бунда ҳам шундай бўлади, оёқ, бош радиуси эса ва мусбат ғилдиракнинг тиш профили мос равишда нолинчи ғилдирак параметрларидан фарқ қилади.


Рейкани нолинчи ҳолатидан ғилдирак марказидан ташқарига силжитилса, инструментни мусбат силжиши дейилади D (10.4-расм), бунда

бу ерда х – мусбат силжиш коэффициенти.
Агар тишли ғилдиракни кесишда, рейканинг ўрта чизиғи ғилдирак бўлувчи айлана чизиғи билан устма-уст тушмасдан, қандайдир масофага ғилдирак маркази томон силжитилган бўлса (10.4-расмдаги ўнг қисм), у ҳолда обкаткада манфий ғилдирак ясалади. Бу ҳолатда рейка ғилдирак маркази томон силжитилади. Манфий ғилдиракларда модуль, тишлар сони ва бўлувчи айлана радиуси нолинчи ғилдиракда қандай бўлса, бунда ҳам шундай бўлади, оёқ, бош радиуси эса ва манфий ғилдиракнинг тиш профили мос равишда нолинчи ғилдирак параметрларидан фарқ қилади.
Рейкани нолинчи ҳолатидан ғилдирак маркази томон силжитилса, инструментни манфий силжиши дейилади D (10.4-расм), бунда

бу ерда -х – манфий силжиш коэффициенти.
Инструментни силжитиб коэффициенти эса ғилдираклар дейилади, силжиш коэффициенти дейилади.
Нолинчи, мусбат ва манфий ғилдирак тиш профиллари орасидаги фарқ 10.5-расмда кўрсатилган.
Нолинчи ғилдиракнинг тишига нисбатан мусбат ғилдиракнинг тиши асосида йўғон бўлиб, бош қисмида эса ингичкадир. Ён профилини ясалишида эвольвентанинг энг қия участкаси фойдаланилган. Бундай тиш нолинчи ғилдиракнинг тишига нисбатан мустаҳкам, шунинг учун мусбат ғилдираклар энг оғир юкларни узатишда фойдаланилади.
Манфий ғилдираклар тиши нолинчи ғилдирак тишига нисбатан асосида ингичка бўлиб, бош қисми йўғондир.
Бундай тиш нолинчи нисбатан кучсиз, манфий ғилдиракларни тайёрлашда хатолик кам бўлиши мумкин, бунда тиш ён профилини эвольвентанинг энг тик учаскаси фойдаланилади. Манфий ғилдираклар нолинчига нисбатан аниқдир, улар асбоб ва машиналарнинг кинематик занжир ўлчовларида фойдаланиш мумкин.
Инструментал рейка силжиш коэффициенти қиймати стандартлаштирилган ва керак пайтда ғилдирак тишлар сонига ва ишлаш шароитига қараб ҳисобланади.
Силжиш коэффициенти танлашда баъзи-бир технологик чегараланиш бўлади, яъни мусбат ғилдиракнинг бош қисмида тиш қалинлигининг камайиши ва манфий ғилдирак асосида қалинликни ошишидир.
Рейканинг мусбат силжиши қанча катта бўлса, шунча асосида тиш йўғон, бош қисмида ингичка. Тиш қалинлиги бошида нолга тенг бўлиши мумкин, уни тиш ўткирлиги дейилади, мустаҳкамлик нуқтаи назаридан бунга йўл қўйиб бўлмайди.
Рейканинг манфий силжиши қанча катта бўлса, асосида шунча ингичка бўлади. Баъзи-бир критик силжишда инструментал рейка тишининг бош қисми тиш асосидаги эвольвента қисмини кесиб кетади 10.4-расмнинг ўнг қисмида кўрсатилганидек. Мустаҳкамлик нуқтаи назардан эвольвента қисмини кесилиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди.



Илова 10.5.

10.5-расм

Худди шундай кам тишлар сони бўйича нолинчи ғилдиракларни тайёрлашда, тиш асосидаги эвольвента қисмининг кесилиши мумкин. Махсус ҳисоблашлар [14] кўрсатадики, нолинчи ғилдирак тишлар сони 17 кам бўлмаслиги керак, тайёрлашда подрежание бўлмайди.


Алоҳида бу технологик чегараларни тузамиз.
1. Инструментнинг мусбат силжиш қиймати тишли ғилдирак тишининг учли бўлиш ҳолати бўйича чегараланган.
2. Инструментнинг манфий силжиш қиймати тиш асосидаги эвольвента қисмининг кесилиб кетиши бўйича чегараланган.
3. Подрез бўлмаслиги учун нолинчи ғилдиракнинг минимал тишлар сони zmin=17 бўлиши керак.

11-маъруза.



Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish