Назoрат савoллари



Download 4,8 Mb.
bet25/44
Sana30.06.2022
Hajmi4,8 Mb.
#720362
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44
Bog'liq
MMN ma\'ruzalar to\'plami

Тишли механизмлар.
Тишли узатма ҳиллари.
Илашманинг асосий қонуни.
Маъруза режаси.
1. Тишли механизм таърифи.
2. Тишли механизм ҳиллари.
3. Тишли узатма ҳиллари.
4. Илашманинг асосий қонуни.
5. Узатиш нисбатининг ўзгармаслик шарти.
6. Эвольвента ва унинг хоссалари.
Тишли механизмлар техникада кенг қўлланадиган механизмлардан ҳисобланади. Бундай механизмлар машинада қўлланадиган ҳамма узатиш механизми конструкциясида ишлатилади. Бу механизмнинг умумий таърифи: тишли механизмда ҳаракат иш процессида бир-бирини алмаштирувчи звенодаги махсус бўртиқ (выступ) ёрдамида узатилади; бу бўртиқларни тишлар, звенони эса – тишли ғилдирак дейилади. Тишли-рейкали механизм звеноларидан бирини тишли рейка дейилади. Тишли механизмнинг кўпчилик звеноси тишли ғилдираклар, думалоқ кўринишида бўлади. Баъзида думалоқ бўлмаган ғилдиракли тишли механизмлар учрайди [12].
Тишли механизм икки ҳилга ажратилади: ғилдирак ўқлари қўзғалмас ва баъзи бир ғилдирак ўқлари қўзғалувчан. Биринчи кўринишидаги механизмда стойкага нисбатан ғилдирак ўқи қўзғалмас; юк кўтариш кранларнинг редуктори, автомобилларнинг узатиш қутиси, металкесувчи станокларнинг тезлик қутиси ва ҳ.к. Иккинчи кўринишдаги тишли механизмларда баъзи бир ғилдиракларнинг ўқи стойкага нисбатан қўзғалувчан. Бундай механизмларни планетар дейилади, улар планетар редуктор конструкциясининг асосини ташкил этиб, асосан транспорт машиналарида хусусан самолёт ва вертолётда ҳаракатни двигателдан винтга узатишда ва бошқариш системаларида фодаланилади.
Тишли узатмаларнинг турлари
Исталган мураккаб тишли механизм конструкциясининг асосини оддий тишли механизмлар ташкил этади, уларни узатмалар дейилади (аниқроғи тишли узатмалар). Узатма уч звеноли механизм бўлиб, у иккита тишли ғилдрак ва стойкадан иборат. Узатмалар уч турга бўлинади:
- ғилдирак ўқлари параллел;
- ғилдирак ўқлари кесувчи;
- ғилдирак ўқлари айқаш.
Уларни тўла кўриб чиқамиз.
Ғилдирак ўқлари параллел узатмалар.
Бундай узатмаларда тишли ғилдирак тишлари цилиндр ясовчиси бўйича жойлашади. Шунинг учун уларни цилиндрик узатмалар дейилади. Цилиндрик узатма схемаси 9.1а-расмда кўрсатилган. Машинанинг кинематик схемасида бундай узатмаларни 9.1б-расмда кўрсатилганидек тўғри бурчак кўринишида тасвирланади. Тўғри бурчак ичидаги крестлар тишли ғилдиракни валга қаттиқ маҳкамланганлигини билдиради. Цилиндрик узатмалар тўғри тишли, қия тишли ва шевронли тишларга бўлинади. Тўғри тишли ғилдиракнинг тишлари унинг ўқига параллел. Қия тишли ғилдиракнинг тишлари цилиндрдаги винт чизиқлари буйича жойлашади. Ғилдиракнинг ўқига нисбатан тишнинг оғма бурчаги. b=(10 ¸ 15)0 (9.1б-расм). Оғма тишли узатмаларда тишлар оғма жойлашганлиги сабабли ўқлар бўйича йўналган нагрузка ҳосил бўлади. Оғир юкланган узатмаларда улардан қочиш мақсадида иккиланган оғма тишли узатмалардан фойдаланилади, уларни шеврон тишли дейилади (9.1в-расм). Бундай тишли ғилдиракларни тайёрлаш қийин бўлганлиги сабабли кам ишлатилади (масалан, прокат станларда).
Ғилдиракнинг ўқлари кесувчи узатмалар.
Бундай узатмаларда тишли ғилдирак тишлари кесик конус ясовчилари бўйича жойлашади, шунинг учун уларни конусли узатмалар дейилади. Конусли узатма схемаси 9.1г-расмда келтирилган. Ғилдирак ўқларнинг кесишиш бурчаги ҳар хил бўлиши мумкин, кўпинча бу бурчак 90° га тенг бўлади. 9.1д-расмда кўрсатилганидек конусли узатмаларни кўпинча кесик конус кўринишида тасвирлайдилар. Олдинги ҳолатдагитдек крестиклар ғилдиракни валга қаттиқ маҳкамланганини билдиради. Конусли узатмалар тўғри тишли, оғма тишли ва юмалоқ тишли узатмаларга бўлинади. Тўғри тишли ғилдирак тишлари кесик конус ясовчилари бўйича жойлашади, оғма тишли эса конусда винт чизиқи бўйича, юмалоқ тишлар планда айлана бўйича чизилади (тех процессни қисқартириш мақсадида, бундай тишлар юмалоқ кесувчи асбобда ясалади).

Илова 9.1.

9.1 – расм.

Ғилдирак ўқлари айқаш узатмалар.
Бундай узатмаларда қилдирак тишлари гипербола айланишидаги ясовчи буйича жойлашади. Гипербола айланиш қуйидагига ясалади. Агар подшипникда жойлашган ўққа (9.2а-расм) бошқа текисликда жойлашган рейкани қаттиқ маҳкамланса, ва бу қаттиқ системани ўқ атрофида айлантирилса, рейка фазода из қолдиради, уни гипербола ғилдирак тишлари жойлашади. Мос равишда, бундай узатмаларни гиперболоидли дейилади.
Тишли ғилдирак ясаш учун гиперболанинг алоҳида қисмларидан фойдаланилади. Агар тишли ғилдирак учун гипербола айланишнинг ўрта қисми олинса (9.2а-расм), у ҳолда бу ғилдираклар винтли узатмани ясайди (9.2б-расм). Кўпинча бундай узатмаларда валнинг айқаш бурчаги 90° га тенг бўлиб, кўтариш бурчаги – 45° га тенг тишлар винт чизиқларда жойлашади. Бу қилдираклар қия тишли цилиндрикка ўхшаш тишнинг оқиш бурчаги катта бўлади. Ғилдиракнинг кичик гипербола юзасининг эгрилиги билинмайди.
Агар тишли қилдирак учун гиперболанинг четки қисми олинса (9.2а-расм), у ҳолда бу ғилдираклар гипоидли узатмани ясайди (9.2в-расм). Кўпинча, бундай узатмада, олдинги ҳолатдагидек, айқаш бурчаги 90° га тенг бўлади. Гипоидли узатманинг қилдираклари қия тишли конуслига ўхшаш бўлиб, тишнинг оғиш бурчаги катта бўлади. Гипербола юзасининг эгрилиги билинмайди. Гипоидли узатмалар автомобиль ва тракторларда бошланғич ғилдиракларга бош узатма сифатида юқори ўтишликни таъминлаш учун фойдаланилади. Ғилдирак ўқлари айқаш узатмаларга червякли узатмалар ҳам киради (9.2г-расм). 1 – червяк – бу бирикувчи винт. Червякли ғилдирак 2 нинг тишлари маълум бурчак оралиғида червякни қамраб олади. Червякли узатмалар катта узатиш нисбатига эга бўлиши мумкин, лекин ишқаланиш катта бўлганлиги сабабли катта қувватларда фойдаланиш чегараланган.

Илова 9.2.


Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish