Эвольвентали нолинчи тишли ғилдиракнинг геометрик параметрлари.
Эвольвентали тишли ғилдиракнинг геометрик параметрлари стандартлаштирилган. Бу параметрларни нормал ғилдираклар учун кўриб чиқамиз.
Ҳақиқий тишли ғилдирак параметрларига қуйидагилар киради: z тишлар сони, эвольвентали чизилган ён томонлар; ra ғилдирак бош айлана радиуси; rf ғилдирак оёқ айлана радиуси (10.1-расм). Қолган параметрлар ҳисобланувчи ҳисобланади. Тиш баландлиги шартли равишда икки қисмга бўлинади – r бўлувчи айлана радиуси ёрдамида бош ва оёқ қисмга. Тиш баландлиги яъни бош ва оёқ айланалари орасидаги масофа h ҳарфи билан белгиланади, ha – тиш бош баландлиги, hf – тиш оёқ баландлиги стандартга асосан, (10.1)
rb – эвольвента ясаладиган асосий айлана радиуси. Бу айлана тишли ғилдирак тишларига қараб оёқ айланадан катта ёки кичик бўлиши мумкин. Тишнинг эвольвентаси бош айланада ўткир қирра ясайди, тиш асосида эса эвольвента силлиғ оёқ айланасига ёрдамчи эгрилик орқали ўтади, уни галтел дейилади.
Тишли ғилдирак асосий параметрларидан бири бўлувчи айлана бўйича олинган р тиш қадами ҳисобланади – бу икки силжийдиган бир хил тиш профиллари айланада ўлчанадиган масофа (10.1-расм). Қадамнинг ярмиси бўлувчи айланада s – тиш қалинлигини ташкил этади, яъни s=0,5p.
Тиш профилини ясовчи учун фойдаланадиган эвольвента, асосий айланадан бошланиб, бош айланади кесилади. Эвольвентанинг бу қисми a профил бурчагидан аниқланади. Бу бўлувчи айлананинг битта нуқтасидан бўлувчи ва асосий айланаларга ўтқазилган уринмалар орасидаги бурчак. Профил бурчак тўғрисидаги тўла маълумотни [2,14] га қаранг. Стандарт тишли ғилдирак учун a=20.
Юқорида санаб ўтилган параметрлардан битта стандартни танлаш керак, у қолганлари билан боғланган бўлиши керак. Бу параметр шундай бўлиши керакки, унинг қиймати тишни аниқлаши керак. Бунга кўпинча тиш қадами тўғри келади.
(10.2)
Бироғ қадам қиймати ифодасига p иррационал сон киради, у ўнли касрда чексизликка эга. Шунинг учун қадамни стандартлаштириб бўлмайди. p сонини қатнаштирмасдан бу ифодани бир қисмини стандартлаштириш мумкин.
Бу қийматни m тиш модули дейилади:
(13.3)
Модул тиш қиймати билан боғланган, яъни модуль сон қиймати бўйича тиш бош баландлигига тенг,
(10.4)
Модуль стандарт қиймат ҳисобланиб, мм да ўлчанади, шунинг учун тишли ғилдиракнинг ҳамма ўлчамлари “мм” да ўлчанади. Стандартга асосан қатор мавжуд модуллар миллиметрнинг ярмидан 100 мм гача қийматни қабул қилади. Модулнинг баъзи бир қийматлари: m=0,5; 1; 1,5; 2; 2,5; 3; 4; 5 ... 100 мм. Тишли ғилдирак геометрик параметрлари унинг тишлар сони, стандарт модул ва стандарт профил бурчаги a = 20 ларни боғловчи формулаларни ёзамиз:
(10.3) ни ҳисобга олиб, бўлувчи айлана радиуси (10.5)
(10.4) ва 10.1 - расмни ҳисобга олиб, бош айлана радиуси (10.6)
(10.1) ва 10.1 - расмни ҳисобга олиб, оёқ айлана радиуси (10.7)
10.1 расмдан, асосий айлана радиуси (10.8)
(10.1) ва (10.4) ҳисобга олиб, тиш баландлиги (10.9)
(10.2) ва (10.3)ни ҳисобга олиб, бўлувчи айланада тиш қадами
(10.10)
бўлувчи айлана бўйича тиш қалинлиги
(10.11)
Бу формулаларни кузатиб: стандарт нормаль тишли ғилдиракнинг ҳамма геометрик ўлчамларини аниқлаш учун иккита қийматни билиш кифоя – z тишлар сони ва m модули.
Do'stlaringiz bilan baham: |