Таянч сўзлар.
1. Паразит ғилдирак – бу узатиш нисбати қийматига таъсир кўрсатмайдиган тишли ғилдирак.
2. Ғилдирак ўқлари қўзғалмас бўлган мураккаб тишли механизм узатиш нисбати унга кирган узатмаларнинг узатиш нисбатлари кўпайтмасига тенг.
3. Сумматор – бу иккита кириш ва битта чиқишга эга бўлган планетар механизм.
4. Дифференциал – бу битта кириш ва иккита чиқишга эга планетар механизм.
5. Планетар редуктор – бу битта қўзғалмас марказий ғилдиракка, битта кириш ва битта чиқишга эга бўлган планетар механизм.
6. Джеймс редуктори – бу қўзғалмас тож ёки қуёшли ғилдиракка эга бўлган бир қаторли планетар редуктор.
7. Давид редуктори бу иккиланган қуёшли ёки иккиланган тож ғилдирака эга бўлган икки қаторли планетар редуктор.
13-маъруза
Кулачокли механизмлар. Турлари, геометрияси ва кинематикаси.
Маъруза режаси.
1. Кулачокли механизмни аниқлаш.
2. Конструктив белгиларга қараб кулачокли механизм турлари.
3. Оддий кулачокли механизмнинг геометрик ва кинематик параметрлари.
4. Профил ва фаза бурчаклар.
Кириш звеносининг формасидан аниқланади, уни кулачок дейилади; кулачок билан боғланган звенони толкател дейилади. 13.1а-расмда оддий кулачокли механизм схемаси берилган. Кулачок-1 аниқ форма профилга эга бўлиб, қўзғалмас нуқта атрофида айланади; кулачок билан боғланган толкател-2 қўзғалмас йўналишда қайтма-илгариланма ҳаракат қилади. Толкател ҳаракатининг характери кулачок профилидан аниқланади. Ҳамма келгуси мисолларда кулачокни 1 рақами билан, толкателни эса 2 рақами билан белгилаймиз.
Кулачокли механизм турлари.
Кулачокли механизм схемаларининг кўпқирралиги уларни ҳарактерли аломатларига қараб турларга бўлинишидир. Ҳар қандай турга бўлиниш нисбий, яъни тўла бўлиши мумкин эмас, кўриниши ўзгариши мумкин ёки турларга бўлиниш процессида янги аломатлар пайдо бўлиши мумкин. Бу ерда кулачокли механизмларни олти аломат бўйича бўлиш мумкин.
1. Ҳажм аломати бўйича:
а) текис;
б) фазовий;
Текис кулачокли механизмларда звенолар бир ёки параллел текисликда ҳаракатланади (13.1а-расм), агарда бу шарт бажарилмаса, механизм фазовий бўлади. Шундай механизмлардан бири 13.1б-расмда кўрсатилган: кулачок 1.
2. Kулачокнинг ҳаракатланиш характери бўйича;
а) айланувчи кулачок;
б) силкинувчи кулачок;
в) илгариланма ҳаракатланувчи кулачок.
13.1а ва 13.1б-расмда кулачоки айланувчи кулачокли механизм схемаси келтирилган. 13.1в-расмда кулачоки силкинувчи кулачокли механизм кўрсатилган; кулачок вектор кўринишида бўлиб, қўзғалмас нуқтага нисбатан силкиниб ҳаракатланади. 13.1г-расмда кулачоки илгариланма ҳаракатланувчи кулачокли механизм схемаси келтирилган, бу кулачок қўзғалмас йўналтирувчида қайтма-илгариланма ҳаракат қилади.
3. Толкател ҳаракатининг характери бўйича:
а) толкател илгариланма ҳаракатланувчи;
б) силкинувчи толкателли.
в) толкателли мураккаб ҳаракат қилувчи.
13.1-расмда кўрсатилган ҳамма кулачокли механизм схемаларида толкател илгариланма ҳаракатланади. 13.2а-расмда силкинувчи толкателли кулачокли механизм схемаси келтирилган: толкател 2 қўзғалмас нуқтага нисбатан силкиниши мумкин, у ҳаракатининг характери кулачок 1 профилига боғлиқ. 13.2б-расмда толкателли мураккаб ҳаракат қилувчи кулачокли механизм схемаси кўрсатилган. Толкател 2 стерженли шарнирли механизм бўлиб ва у нуқтанинг ҳаракат траекторияси бу механизм звеноси ўлчамига боғлиқ, у ҳаракатининг характери, яъни тезлик ва тезланиш кулачок 1нинг профилидан аниқланади.
4. Толкателнинг конструкцияси бўйича – кулачок билан боғланган толкателнинг бир қисми кўрилади:
а) ўткир учли толкателли;
б) ясси толкателли;
в) текис толкателли;
г) роликли токателли.
Ўткир учли толкателли кулачокли механизм схемаси 13.1а-расмда берилган, ясси толкателлиги эса кулачокнинг боғланиши олий кинематик жуфни ташкил этади, назарияда боғланиш битта нуқтада бўлади. Ҳақиқатда кинематик жуфт элементларининг эластик сиқилиш натижасида кулачокдан толкателга узатилаётган куч, боғланиш сиртларида контакт юза ҳосил қилади, бу юза қанча катта бўлса, кучни узатиш шарти шунча яхши бўлади, яъни кулачокли механизм ишлаш шароити яхшилашади. 13.1а-расмда кўрсатилган кулачокли механизмда бу шароитлар энг ёмон, толкателнинг охири ўткир учли қилинган. Бундай кулачокли механизм катта кучларни ўтказа олмайди, у ўлчаш системаларида фойлаланиши мумкин, кулачок профилининг яқинлик даражаси билан.
Толкатели ёй шаклида бўлган кулачокли механизмлар асосан (13.1б-расм) кучга ишлайди, бунда толкателнинг ёй қисмининг эгрилик радиуси қанча катта бўлса, шунча контакт зонада катта юза ҳосил бўлади ва шу билан кучни узатиш шарти осонлашади. 13.2в-расмда иккита юмолоқланган толкател кулачок 1 билан боғланганлиги кўрсатилган 2а толкателда юмалоқланган қисмнинг эгрилик юмалоқланган қисми 2 толкателга қараганда кичик, яъни эгрилик радиуси қанча катта бўлса, шунча эгрилик кичик бўлади.
Контакт юзанинг катта бўлганлиги сабабли, 2а толкателнинг ишлаш шароити яхши. Юмалоқ толкателли кулачокли механизмлар поршенли двигателларнинг газ тақсимлаш системасида, компрессор клапанларининг очилиб ва ёпилишини таъминлаш учун қўлланилади.
Толкателнинг эгрилик радиуси чексизликка ўсиб боришида эгрилик нолга камаяди ва толкател кулачок орасидаги контакт юза энг катта бўлган текис толкател ҳосил бўлади ва мос равишда кучни узатиш шароити энг катта бўлади. 13.2а-расмда текис толкателли кулачокли механизм схемаси кўрсатилган. Толкателнинг конструкцияси стержен ва текис тарелкадан иборат бўлиб, у планда юмалоқ формага эга. Шундай механизмлар текисликда кенг қўлланилади.
Ўткир учли, юмалоқ ва текис толкателли кулачокли механизмларнинг умумий камчилиги ишлаш даврида кулачок ва толкател орасидаги сирпаниб ишқаланишнинг мавжудлиги. Толкател роликка эга бўлган кулачокли механизмлар бундан мустаснодир. (13.1в, 13.1г, 13.2а, 13.2б-расмлар). Бунда қўшимча звено (ролик)нинг борлиги ва айланма кинематик жуфтидаги зазор. “ролик-толкател” кулачокнинг юқори частотада айланишидан ҳосил бўлган тебранишлар бундай механизмларни қўллашни чегиради.
5. Кулачок ва толкателнинг ўзаро доимий контактда бўлишини таъминлаш бўйича (туташув бўйича)
а) кучли туташув;
б) кинематик (геометрик) туташув.
Кучли туташувларда толкател кулачокка оғирлик кучи ёки махсус қурилмалар (пневмо ёки гидроцилиндрлар) ёрдамида тегиб туради Кенг тарқалган пружина билан босиш (13.2а-расм), бунда кулачокнинг юқори айланишида толкателдан узилмаслик бўйича параметрлар ҳисобланади. Кинематик (геометрик) туташувда, механизмнинг конструктив хусусиятларига кўра толкател кулачок профилидан ажралмаслиги керак. 13.3-расмда мумкин бўлган конструкциялардан бўлган конструкциялардан бири кўрсатилган.
Бу ерда ролик 3 толкател 2 нинг чуқурчасига киради, у кулачок профилининг диски 1 бажарилган. Ролик чуқурликнинг ичида юмалаш учун, унинг диаметри чуқурликнинг энидан кичик бўлиши керак, бу гап томондаги кесимда яхши кўриниб турибди. Кулачокнинг ҳар бир айланишида, кулачок ва ролик оралиғидан зазор ёрдамида ролик чуқурликнинг гох бир томонига, гох иккинчи томонига босилади. Катта тезликларда бу зарбага учрайди, шунинг учун ўхшаш механизмлардан кичик тезликларда фойдаланилади.
6. Регулировка мумкинлиги бўйича:
а) регулировка қилиб бўлмайди;
б) регулировка қилинади.
Шу пайтгача кўриб чиқилган ҳамма механизмларни регулировка қилиб бўлмайди. Регулировка қилинадиган кулачокли механизм ҳам бор, уларни параметрларини ўзгартириш керак.
Толкателнинг ҳолати, толкател йўли ва кулачок профили регулировка қилиниши мумкин. 13.3б-расмда профили регулировка қилинадиган мумкин бўлган кулачок конструкцияси кўрсатилган. Профилнинг аниқ сектори шарнирда дискка ўрнатилган ва ҳар хил ҳолатлатларда винт ёрдамида маҳкамланган, шу билан профилнинг ўзгаришини таъминлайди. Ҳамма кўрсатилган олтита конструктив ҳусусиятга кўра алоҳида кулачокли механизмни характерлаши мумкин. Масалан, 13.2а-расмда кўрсатилган механизм тўла қуйидагича таърифланиши мумкин: айланувчи кулачокка эга бўлган текис регулировка қилиб бўлмайдиган роликли силкинувчи толкател ва кучли туташувга эга кулачокли механизм.
Do'stlaringiz bilan baham: |