Баъзи бир ғилдиракнинг ўқлари қўзғалувчан мураккаб тишли механизмлар (планетар механизмлар).
12.3-расмда оддий планетар механизм схемаси келтирилган. 1 тишли ғилдирак ва Н звено қўзғалмас нуқта атрофида айланиши мумкин. Н звенода ва 1 ғилдирак билан илашмага кирувчи, 2 тишли ғилдиракнинг айланиш маркази ётади.
1 ва Н звенолар бир бирига боғланган ҳолатда, яъни, бир хил ёки қарама-қарши йўналишда, ҳар хил тезликда айланиши мумкин. Механизм ишида 1 ғилдиракда юмаланувчи 2 ғилдирак мураккаб ҳаракатланади. Звено ҳаракати қуёш системасидаги планеталар ҳаракатига ўхшаб кетади, шунинг учун 1 звенони қуёшли ғилдирак, 2 звенони сателлит, Н звенони эса – водило дейилади.
Қуёшли ғилдирак ва водило – бу кириш звенолари, чиқиш звеноси эса сателлит ҳисобланади. Мураккаб ҳаракатланувчи сателлитдан фойдаланиш, ишчи ёки ёрдамчи машина органларининг юритмаси учун қийиндир. Бу масалани енгиллаштириш мақсадида оддий планетар механизмга ички тишлар билан уч марказий ғилдирак (12.4-расм), сателлит билан илашмага кирувчи коронний тож ғилдирак қўшилган.
Планетар механизм конструкциясининг кейинги мураккаблиги битта сателлит билан мувозанатланмаганлиги сабабли ишлай олмаслиги: катта айланиш тезликларида сателлит массалари мувозанатланмаганлиги катта инерция кучларини келтириб чиқазади, бу эса механизмни синишга олиб келади. Планетар механизмда минимал сателлитлар сони – иккита, бироқ улар сони катта бўлиши ҳам мумкин, ўнтагача етади. Бу механизм габаритини камайтириш билан боғланган: ўнта сателлитли планетар механизм бир хил қувватни узатаётганда, иккита сателлитли механизмга нисбатан кичикроқ габаритта бўлиши мумкин. Механизм ичида узатилаётган қувват сателлитлар сонига тенг потокларга бўлинади. Натижада, ўнта сателлитли механизмда тишли илашмадан ўтаётган қувват потоги, беш мартта кичик бўлади, иккита сателлитли механизмга қараганда, бунда модулни, ўқлараро масофани ва умумий габаритни камайтириш мумкин.
12.4-расмда кўрсатилган механизм схемасига тўртта сателлит крест кўринишида водилага жойлаштирилган. Ён кўринишда, кўпинча кинематик схемаларда фақат битта сателлит кўрсатилади.
12.4-расмдаги планетар механизм учун Чебишев формуласи (2.1) бўйича эркинлик даражаси сонини аниқлаймиз:
Ҳаракатланувчи звенолар сони n=7: қуёшли ва коронний (тож) ғилдираклар, водило ва тўртта сателлит. Қуйи кинематик жуфтлар сони рн=7: ҳар бир марказий ғилдирак стойка билан кинематик жуфт ҳосил қилади, ҳар бир сателлит эса водило билан. Олий кинематик жуфтлар сони рв=8: тўртта ташқи илашувчи сателлитлар билан қуёшли ғилдираклар ва тўртта ички илашувчи коронний ғилдираклар билан олий кинематик жуфт ҳосил қилади. ортиқча боғланишлар сони ёки ортиқча звенолар s=3: юқорида айтилганидек, учта сателлитлар 4, 5 ва 6 мувозанатлаш, мустаҳкамлаш ва габаритларини камайтириш мақсадида киритилган, структура бўйича улар ортиқча звенолар ҳисобланади. Чебишев формуласига қийматларни қўямиз:
Планетар механизм иккита эркинлик даражасига эга бўлади: у иккита кириш ва битта чиқиш звеносига эга бўлади, ёки битта кириш ва иккита чиқишга. Бундай механизм сумматора ва дифференциал кўринишида бўлади.
Сумматор иккита кириш звеносига эга, кўпинча марказий ғилдирак ва битта чиқиш звеноси – водило. Масалан, агар қуёшли ғилдирак 5 марта айланса, коронний – 3 марта, водило эса 8 марта айланади. Сумматорлар кўпинча конусли узатмага эга бўлиб, программали бошқариш станокларининг узатиш механизмида фойдаланилади.
Дифференциаллар битта кириш звеносига эга, кўпинча, вдило ва иккита чиқиш звеноси – марказий ғилдиракларга. Чиқиш звенолари бири иккинчисига боғлиқ бўлмаган ҳолатда айланишлари мумкин ва уларнинг ҳаракат характерлари механизм конструкциясига боғлиқлигидан ташқари, ташқи шаротиларга ҳам боғлиқдир. Диффиринциаллар сумматорларга ўхшаб, конусли узатмага эга бўлиб, транспорт машиналарида фойдаланилади (автомобиллар, тракторларда). Ўнг ва чап етакловчи ғилдираклар, ўлчам ва йўл шароитига асосан бири иккинчисига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда айланишлари мумкин. Масалан, агар автомобиль чапга бурилганда, чап ғилдирак ўнгга қараганда кам йўл босади, худди шундай бир вақт оралиғида чап ғилдирак ўнгга нисбатан, яъни кам бурчак тезликда айланади.
Бироқ техникада энг кенг тарқалган механизмлардан планетар механизмлар: агар марказий тишли ғилдиракдан бири тўхтатилса, у ҳолда икки эркинлик даражасига эга механизм планетар редукторга айланади, яъни битта кириш ва чиқиш звеносига эга, эркинлик даражаси бирга тенг бўлган механизмга айланади. Планетар редукторлар технологик ва транспорт машиналарида, шу жумладан самолёт ва вертолётларнинг бош редуктори сифатида фойдаланилади.
Илова 12.3.
12.3-расм.
|
Илова 12.4.
12.4-расм.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |