Узатма турлари.
Тишли узатмалар ташқи ва ичкига, секинланувчан ва тезланувчанга бўлинади.
11.3-расмда ташқи илашма схемаси кўрсатилган, бунда z12. Бу узатманинг геометрик параметри – марказлараро масофа
(11.3)
Кинематик параметр – узатиш нисбати қайси звено кириш звеноси эканлигига боғлиқ.
Агар кириш звеноси кичиги ҳисобланса, у ҳолда узатиш нисбати қуйидаги формуладан аниқланади:
(11.4)
Минус ишора тишли ғилдиракларни қарама-қарши йўналишда айланаётганлигини кўрсатади. z12 бўлганлиги учун, узатиш нисбатининг абсолют қиймати ½u12½>1, w21 бўлади. Бундай узатма секинланувчан бўлади ва редуктор дейилади.
Агар кириш звеноси катта ғилдирак бўлса, у ҳолда
(11.5)
Бу ҳолатда узатиш нисбатининг абсолют қиймати ½u12½<1, w1>w2 бўлади. Бундай узатма тезланувчан ҳисобланади ва мультипликатор дейилади.
11.4-расмда ички тишли узатма схемаси кўрсатилган. Худди олдинги ҳолатдагидек z12 бўлса, биринчи ғилдирак ташқи тишлар билан иккинчи ғилдирак ички тишлар орқали илашмада бўлади.
Бундай узатманинг геометрик параметири – марказлараро масофа:
(11.6)
Бу ерда кинематик параметр – узатиш нисбати ҳар доим мусбат, ғилдираклар бир хил йўналишда айланади. Агар кириш звеноси биринчи ғилдирак ҳисобланса, у ҳолда бу редуктор бўлади:
>1 (11.7)
Агар кириш звеноси иккинчи ғилдирак ҳисобланса (ички тишлиси), у ҳолда бу мультипликатор бўлади.
<1 (11.8)
Кўпчилик ҳозирги замон машиналарида редуктор кўринишидаги тишли механизмлардан фойдаланилади, улар машина двигателининг айланиш тезлигини камайтиради, қайси бир ўлчамларни қисқартириш учун юқори айланишда бажарилади.
Таянч сўзлар.
1. Илашиш бурчаги – бу илашиш чизиғи ва марказий чизиққа перпендикуляр орасидаги ўткир бурчак.
2. Амалий илашиш чизиғи назарий илашиш чизиғини бош айланишлар кесишган нуқтасида топилади.
3. Назарий илашиш чизиғи – бу илашувчи тишли ғилдиракларнинг асосий айланаларига уринмадир.
4. Тиш ишчи участкаси – тиш профилига амалий илашиш чизиғи четки нуқталардан ўтказилган ёй чегараси.
5. Илашувчи ғилдирак тишларининг қоплашуви – бу шарт бир жуфт тишлар илашмадан чиқмасдан иккинчи жуфт илашмага кириши керак.
6. Ташқи узатма – бу манфий узатиш нисбатига эга бўлган қарама-қарши йўналишда айланувчи ғилдираклар узатмаси.
7. Икки илашма – бу мусбат узатиш нисбатига эга бўлган бир хил йўналишда айланувчи ғилдираклар узатмаси.
8. Редуктор – бу секинланувчан узатма.
9. Мультипликатор – бу тезланувчан узатма.
12-маъруза.
1>
Do'stlaringiz bilan baham: |